3. Сканерлар. Плоттерлар. Дигитайзерлар


Download 179 Kb.
bet7/16
Sana01.03.2023
Hajmi179 Kb.
#1241294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
3 Компьютер графикасининг аппарат таъминоти

Сканерларнинг типлари
Дастаки Сканерларнинг тузилиши жуда оддийдир: улар кул би­лан тасвир буйлаб силжитилади. Улар ёрдамида бир марта ўтишда тасвир сатрларининг озгина миқдори киритилади (уларнинг камраб олиши одатда 105 мм дан ошмайди). Дастаки сканерларда қайд қилувчи чироқ бўлиб, у сканерлашнинг рухсат этиладиган тезлиги ошганлигини операторга билдириб туради. Бу сканерлар кичик ўлчамли ва паст нархдадир. Сканерлаш тезлиги 5—50 мм/с (ўтказиш қобилиятига боғлиқ).
Масалан, Mustek GS-400L — ок-едза ним рангли, CG-8400T — рангли.
Планшетли сканерлар энг кўп тарқалган; уларда сканерловчи каллак асл нусхага нисбатан автоматик силжийди; улар ҳам варақли, ҳам рисолаланган (брошюраланган) ҳужжатларни (китобларни) сканерлаш имконини беради. Сканерлаш тезлиги: бир бетга (А4 ўлчамли) 2—10 секунд.
Масалан, рангли сканерлар: Mustek Paragon 1200, Epson ES 1200, HP Scan Jet 5 S ва P, HP Scan Jet 11CX.
Катта форматдаги ҳужжатлар билан ишлайдиган сканерлар орасида Agfa фирмасининг оммавий сканерларини, масалан, Agfa Aigus II ни кўрсатиб утиш керак, у бООх 1200 dpi физик ўтказиш қобилиятига (Ultra View 2400х2400 dpi интерполяцияловчи технологиями ишлат-гандаги мантикий ўтказиш) эга, 4096 ранг тусларини узатади, тас­вирни 7—9 марта масштаблайди.
Роликли сканерлар энг автоматлаштирилгандир; уларда асл нусха сканерловчи каллакка нисбатан автоматик силжийди, кўпинча ҳужжатлар автоматик берилади, лекин сканерланадиган ҳужжатлар фақат варақли.
Мисол: Mustek SF-63 сканери, тезлиги бир бетга 10 секунд.
Проекцион сканерлар ташқи кўринищдан фотокатгалаштиргични эслатади,лекин пастда сканерланадиган ҳужжат ётади, юқорида эса сканерловчи каллак жойлашади. Сканер маьлумотли ҳужжатни оптик йўл билан сканерлайди ва олинган маълумотни файл кўринишда компьютер хотирасига киритади.
Слайд-сканерлар ҳам тузилиш жиҳатдан турлича бўлади: план­шетли, барабанли, проекцион ва б. Шаффоф асл нусха 35 мм дан 300 мм гача чизиқли ўлчамли тўғри тўртбурчак томонлари кўринишига эга. Тавсифлари бўйича слайд-сканерлар энг юқори сифатлидир: уларнинг ўтказиш қобилияти одатда 2000 дан 5000 dpi гача оралиқда ётади.
Масалан, барабанли сканерлар, уларда тахминан 200х300 мм ли шаффоф асл нусха (слайд) айланадиган барабанга махкамланади. Howtek Scan Master сканерида ўтказиш қобилияти 4000 dpi, Scan View ScanMate Magic сканерида 4096 та тусни узатишда ўтказиш қобилияти 2000 dpi. Энг катта ўтказиш қобилиятига кичик ўлчамли слайдлар (томони 120 мм гача) билан ишлайдиган сканерлар эга. Scitex Leaf Scan 45 сканерида 64500 та тусни узатишда ўтказиш қобилияти 5080 dpi га тенг.

Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling