30-маъруза оптик узатиш линияларини ўлчашда қўлланиладиган рефлектометрлар ва спектро-анализаторлар ва уларда ўлчаш усуллари


Бир толали ОТ тўлқин узунлиги қирқимини ўлчаш


Download 1.03 Mb.
bet4/10
Sana29.03.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1306686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
30 лекция 2022 (Кириллча)

Бир толали ОТ тўлқин узунлиги қирқимини ўлчаш

Бир модали ОТ лар учун назорат қилинадиган параметрлардан бири тўлқин узунлиги қирқими λкр тўлқиннинг толада фундаментал (асосий) мода HE11 тарқаладиган минимал узунлигидир. Ўлчашлар букилиш методи, узатиладиган қувват методи ёки мода майдони диаметри методи билан ўтказилиши мумкин.


Букилиш методи тола букилганда йўқотишларнинг тарқалаётган нурланиш тўлқин узунлигига боғлиқлигига асосланган. Ўлчанаётган тола тўлқин узунлиги қайта ростланадиган нурланиш манбаси билан уйғотилади. Дастлаб чиқиш кучланиши Р нинг боглиқлигини тола бўш букилганида (букилиш радиуси 250 мм дан ортиқ), кейин эса нурланиш кириш-чиқишининг ўша шароитларида кучли букилишда (букилиш радиуси 10 мм атрофида) ўлчанади.
Букилишда тўлқин узунлигига боғлиқ равишда ёʻқотишлар
αбук (λ) = 10lg[P(d)]/Pбук (λ)] (3.16)
формула бўйича ҳисобланади.
Тўлқин узунлиги қирқими бук αбук(λ) графиги бўйича букилишдаги йуқотишлар 0,1 дБ ни ташкил этадиган энг қисқа тўлқин узунлиги сифатида аниқланади.
Узатиладиган қувват методи нурланиш қувватининг тўлқин узунлигига боғлиқлигига асосланади. Тўлқин узунлиги бўйича ростланадиган манбадан узатиладиган оптик нурланиш қуввати Р(λ) ўша манба ва киритиш қурилмасида таянч кўп модали тола узатадиган қувват Р(λ) ва нисбатан меъёрланади. Р/Рn боғланиш графиги асосида тўлқин узунлиги қирқими λкр аниқланади. Синаладиган тола узунлиги 2 м атрофида. Толанинг букилиш радиуси 140 мм дан кам эмас. Таянч кўп модали толанинг узунлиги ҳам шунча. Киритиш қурилмасидан кейин мода филтри ўрнатилади.
Мода майдони диаметри методида толада нурланиш майдони диаметрининг тўлқин узунлигига боғлиқ равишда ўзгариши ҳодисасидан фойдаланилади. Ўлчаш тола чиқишида мода майдони диаметрини турли тўлқин узунликларида аниқлаш ва бу богланиш D(λ) нинг эгри чизиғи бўйича тўлқин узунлиги қирқимини аниқлашдан иборат бўлади (3.11-б расм).



3.11-расм. Бир модали ОТ лар тўлқин узунлиги қирқимини аниқлашда ўлчанадиган боғланишлар графиклари: а) узатилаётган қувватни ўлчаш; б) мода майдони диаметрини ўлчаш.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling