ОТК-АМТ дан фойдаланишнинг хусусиятлари
Оптик толали кабелларнинг атоматлаштирилган мониторинг тизими воситалари таркибини аниқлашда ОК ни ишлатишда қилинадиган харажатларни қисқартириш ва ОК дан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадларига эришишга ҳаракат қилинади.
Бу мақсадларга мониторинг воситалари ёрдамида бажариладиган қуйидаги вазифалар ҳисобига эришилади:
1. Оптик толалар (ОТ) ҳолатини ўзгаришини прогнозлаш.
2. Оптик толаларнинг зарарланиш жойларини дистансиядлан аниқлаш.
3. ОТ параметри, ОТ дан фойдаланиш, ОК ўтиш трассалари бўйича маълумотлар базаларини юритиш.
ОТК-АМТнинг самарадорлиги ОК мониторинги воситаларини тўғри танлаш ва фойдаланишга боғлиқ. Мониторингнинг ҳар бир вазифаси бўйича ОТК-АМТ ни қилинадиган харажатларига ва нархига энг кўп таъсир этадиган асосий параметрларни кўрсатамиз.
Юқоридаги икки вазифа бўйича булар жумласига қуйидагилар киради:
- дистанциялаш назорат воситалари билан жиҳозланган ОТ лар сони;
- оптик толаларни назорат қилиш давомийлиги;
- масофадаги рефлектометрнинг динамик диапазони;
- ОТК-АМТ воситаларидан фойдаланиш вариантлари.
Учинчи вазифа бўйича буларга қўшимча қилинади:
- оптик кабел ўтиш трассаларини жойга боғлаш усуллари.
Мониторинг санаб ўтилган вазифаларини амалга оширишда ушбу хусусиятлар ҳисобга олинади.
1. ОТ ҳолати ўзгаришини прогнозлаш. ОТ ҳолатининг ОК ни тайёрлаш ва муфталарни монтаж қилишдаги технологиянинг бузилиши билан боғлиқ ўзгаришларини прогнозлаш учун битта оптик толани даврий назорат қилиб туриш етарлидир. Бу ҳолда даврийлик мавсумий ва иқлимий шароитлар билан белгиланади ва ой ҳисобида олиб борилади.
ОТDR динамик диапазонини танлаш назорат қилинаётган тола узунлигига боғлиқ.
2. ОТ носозлик жойини дистансияли аниқлаш.
Кабел тўла зарарланганида ОТ нинг носозлик жойини аниқлаш учун битта оптик толани назорат қилиш имконига эга бўлиш етарлидир.
Кабел қисман зарарланганида барча оптик толалар назорат қилиниши лозим.
3. Маълумотлар базасини юритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |