30-маъруза оптик узатиш линияларини ўлчашда қўлланиладиган рефлектометрлар ва спектро-анализаторлар ва уларда ўлчаш усуллари


Мода майдони диаметрини ўлчаш методлари


Download 1.03 Mb.
bet5/10
Sana29.03.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1306686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
30 лекция 2022 (Кириллча)

Мода майдони диаметрини ўлчаш методлари

Асосий мода майдони диаметри «W» бир модали толанинг кўндаланг кесимида энергия тақсимотини тавсифлайди. У турли биржинслимасликлар билан боғлиқ сочилишдаги йўқотишларни ва уланишлардаги йўқотишларни аниқлайди. W ни бевосита ўлчашнинг бевосита методларига қуйидагиларни киритиш мумкин:


- узоқ майдон методи;
- иккита бир модали толани нисбатан силжитиш методи.
Уларнинг тамойили бир модали световод нурлатувчи торесининг кўндаланг кесимини фотоқабул қилувчи қурилма билан сканерлаш ва қувват чегараларини 1/е даражада аниқлашга асосланган. Жумладан, узоқ майдон методида қувватнинг тақсимланишини тадқиқ қилинаётган ОТ нурланаётган узоқ майдонни фотодетектор билан сканерлаш йули орқали топилади. Иккинчи ҳолда махсус уч координатали юстирлаш қурилмаси қўлланилиб, у тола торесини бошқа, уйғотиладиган бир типли ОТ нинг қўзгалмас торесига нисбатан маълум силжишини таъминлайди. Дифраксияни ва қайтаришга оид йуқотишларни бартараф этиш учун толаларнинг тореслари иммерсион суюқликка нисбатан - 5 мкм масофада жойлаштирилади. W ни билвосита ўлчашлар орасида мода доғини Гаусс тавсифи учун ўринли бўлган



3.12-расм. Асосий мода диаметрини ўлчаш: 1 – лазер; 2 – қобиқ модалари филтри;
3 – киритиш қурилмаси; 4 – бир модали кириш ОТ; 5 – зазорли улаш муфтаси;
6 – чиқишдаги бир модали тола; 7 – фотоқабул қилгич; 8 – қувват ўлчагич.



муносабатга асосланган метод қўлланиладиган бўлди, бу ерда а(λ)дБ – иммерсион суюқлик билан тўлдирилган бир модали толаларнинг бир хил тореслари орасидаги зазор (тирқиш) сўндириши; – зазорнинг катталиги; λ – ўлчаш ўтказилаётган тўлқин узунлиги. λ катталик маълум бўлганда зазорнинг сўндириши ўлчанади, кейин эса (3.17) муносабатдан изланаётган W қиймат топилади. Ўлчашлар 3.12-расмдаги структуравий схемага мувофиқ ўтказилади.
Лазер 1 дан чиққан нурланиш қобиқ модалари 2 дан ва кириш қурилмаси 3 дан ўлчанаётган тола 4 га берилади. Дастлаб тола 4 чиқишидаги Р1(λ) қувват фотоқабул қилгич 7 ва ўлчагич 8 ни улаб ўлчанади. Сўнгра тола 4 га нурланишни киритиш шароитларини ўзгартирмасдан, унга зазорли муфта орқали идентик тола 6 уланади ва унинг чиқишидаги қувват Р2 (λ) ўлчанади. Ўлчанадиган сўниш

бу ерда α6(λ) – толадаги сўниш.


30.2. Оптик алоқа тизимлари ва тармоқларида қўлланиладиган оптик қувватни ўлчашда, вақт оралиғида оптик алоқа линияларини характеристика ва параметрларини ўлчашда, оптик алоқа каналлари ва тармоқларидаги хатоликларни ўлчашда ва оптик спектрларини ўлчашда қўлланиладиган ўлчов воситалари ва усуллари.



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling