30-маъруза оптик узатиш линияларини ўлчашда қўлланиладиган рефлектометрлар ва спектро-анализаторлар ва уларда ўлчаш усуллари


Download 1.03 Mb.
bet7/10
Sana29.03.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1306686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
30 лекция 2022 (Кириллча)

Ўлчаш жиҳозини улаш усуллари

Ўлчаш жиҳозини ТОУТ нинг турли нуқталарига улашда ОТ ларни нурланиш манбалари ва детекторлари ва, шунингдек, бошқа ОТ лар билан улаш зарурати юзага келади. Бу разёмли (разём, коннектор) ёки разёмсиз (сплайс, «ямоқ») улагичлар билан таъминланади. Толали оптик улагичларнинг асосий вазифаси нурланишни бир толадан иккинчисига максимал тўла узатилишини таъминлаш учун оптик толалар ўзакларини (ядроларини) аниқ устма-уст туширишдан иборат. Улагичларга қўйиладиган талаблар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади: паст йўқотишлар, ўрнатишнинг соддалиги, ишончлилик, кўп карра улашда (разёмли улагичлар учун) характеристикаларнинг ўзгармаслиги. Улагич типини танлашда улагич йўқотишларини минималлаштириш муҳим талабдир. Қўллаш соҳасига боғлиқ равишда улагичларнинг қуйидаги тахминий рухсат этиладиган йўқотишлари қийматлари тавсия этилиши мумкин:


- < 0,2 дБ, магистрал телекоммуникация тизимлари ва узоқ масофали алоқа тизимлари учун;
-0,3-0,5 дБ, локал ва объект ичидаги тармоқлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш линияларида;
- > 1 дБ, асосий талаби улагичларнинг паст қийматидан иборат бўлган тизимлар учун, улар, одатда, пластик тола билан биргаликда қўлланади.
Шу билан бир қаторда, улагичларнинг муҳим характеристикаси қайтиш сўниши (қайтиш йўқотишлари даражаси) бўлиб, у улагичдан орқага, нурланиш манбасига қайтарилган энергия миқдорини аниқлайди.
Бу параметр учрашма нурланишлар интерференцияси лазерли диод ишига сезиларли таъсир кўрсатадиган бир модали тизимлар учун айниқса муҳим бўлар экан.
Исталган улагичларни тайёрлашда ОТ лар аввал тайёрлаб олинади. ОК конструкциясига боғлиқ равишда тайёргарлик ўз ичига ташқи экранни, буфер найини ва бошқа қатламларни мос кабеллар учун одатдаги стрипперлар, ўткир жагли омбор ва пичоқлардан фойдаланиб олиб ташлашдан иборат бўлади. Металл куч элементлари ўткир жагли омбир ва кевлар ипларини кесиш пичоқларидан фойдаланиб олиб ташланади. Сўнгра ҳимоя қатлами механик усулда махсус стрипперлар ёки кимёвий усуллар ёрдамида олиб ташланади. Тола торесини тайёрлаш одатда, разёмсиз уланишлар учун прецизион йўниш ёки разёмлар учун текислаш ва силлиқлаш ёрдамида бажарилади.
Кейинги ҳолда разёмли улагичларнинг қайтма йўқотишларини камайтириш учун тола охирини думалоқлаштирилади.
Разёмсиз уланишлар ОК ларнинг қурилиш узунликларини бириктириб улашда, қўшилмаларни ташкил этишда ва, шунингдек, ТОАЛ характеристикаларини оптик рефлектометрлар ёрдамида ўлчанадиган ҳолда қўшимча ОТ галтакларини улашда қўлланилади. Конструктив жиҳатдан улар жуда содда бўлиб, кўпчилик ҳолларда махсус пайвандлаш жиҳози ёки механик разёмсиз улагичлар ёрдамида бажарилади.
Ўлчаш жиҳозини ТОАТ га улаш разёмли улагичлар (ОРУ) ёрдамида амалга оширилади. Толани оптик ўқ бўйлаб тутиб туриш учун уларда махсус учликлардан фойдаланилади, улар керамика, зангламас пўлат ёки пластмассадан тайёрланади. Учлик ОТ нинг охирига эпоксид елими ёки қисиш методи билан маҳкамланади. Учлик ўрнатилган иккита ОТ бир-бири билан улаш патрони ёрдамида боғланади. Патрон юқори аниқликда пармаланган тешик ва қисмларни тез маҳкамлаш учун ташқи қурилмага эга. Патрон металлдан бўлиши мумкин ёки улагичнинг эластик зичланишини таъминлай диган пластик қўшимчага эга бўлиши мумкин. Разёмли ула гичларнинг геометрик ўлчамлари ишчи характеристикалари, тайёрлаш учун ишлатиладиган материаллар стандартланган (масалан, MIL-C -83522), бу бир типли разёмларнинг бир-бирига қўшилишини таъминлайди. Ҳозирги вақтда разёмли улагичларнинг қуйидаги типлари тарқалган: FC типи. Бу типдаги улагичда резбали корпус қўлланилади ва у ҳатто вибратсия мавжуд бўлганида ҳвам ишончли уланишни таъминлайсди. Бироқ бундай конструксия тез ажратишда ноқулайдир. Учлик керамик, ташқи диаметри 2,5 мм. Бундай типдаги улагич бир модали ва кўп модали вариантга эга.
D4 типидаги улагич конструксияси ва характеристикалари бўйича FC улагичига идентик. Асосий фарқи ташқи диаметри 2 мм ли учликдан фойдаланишидир.
SТ типидаги улагич локал тармоқлар, ички кабел тизимлари, тест жиҳози ва ҳ.к. ларда қўлланиш учун ишлаб чиқилган характеристи калари FC типидаги улагичлар характеристикаларига яқин бўлгани ҳолда, ундан уланишни фиксирлайдиган тез ажратиладиган штирли механизми билан фарқ қилади (улагич каллагини чорак айланишга буриш кифоя). Керамик, пўлат ёки пластик учликлар билан бир модали ва кўп модали вариантларда ишлаб чиқарилади.
SC типидаги улагич – “subscriber connector” (уланадиган улагич) ҳозирги замон бир модали ва кўп модали глобал телеком муникатсия тизимларида FC ва D4 типларидаги улагичлар ўрнига келди. Унинг афзаллиги кўп толали уланишлар конструксиясининг соддалиги бўлиб, кўп позитсияли адаптерга ёки икки ва ундан ортиқ вилкаларнинг корпусларини бирлаштирувчи «клипс»ларга асосланган. Конструксияси ўз ичига дуплекс тизимлар, адаптер ва насадка орасидаги бирор чўзувчи кучланишни кўтарадиган шиқилловчи фиксатсиялаш механизмини ўз ичига олади.
FDDI улагичи FDDI тармоқларда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. У фақат дуплексли вариантга эга бўлиб, 2,5 мм ли насадкадан фойдаланади. Насадкани зарарланишлардан фиксирловчи корпус хизмат қилади. Юмшоқ интерфейснинг мавжудлиги уланиш ортиқча зўриқишсиз ташкил этиш имконини беради.



Улагич типи

ОТ типи

Учлик типи

Йўқотишлар

Қайтиш сўниши

Уланиш-узилиш цикллари сони

FC/PC

SM/MM

Керамик

0,3

40

1000

ST

SM/MM

Керамик

0,3

40

1000




MM

Пўлат

0,6

-

1000




MM

Пластик

0,7

-

250

SC

SM/MM

Керамик

0,3

40

4000

FDDI

SM

-

0,3

35

500




MM

-

0,5

-

500

ESCON

MM

-

0,5

-

500

SMA

MM

-

1,5

-

200

ESCON - улагич FDDI - типидаги улагичга ўхшаш: дуплексли бажарилган, 2,5 мм ли насадка ва юмшоқ интерфейс. Муҳим фарқи суриладиган корпус бўлиб, у улагични ўзгартгичга осон уланишига имкон беради.


SМА – улагичлар. Бу энг эски ва маълум тип. Уларда SМА-типидаги бураладиган каллакдан фойдаланилади. Бундай улагичларнинг икки типи мавжуд: 905, унда тўғри насадка ишлатилади ва 906, унда ўзгарувчан диаметрли вставка бор: SМА-улагичлардан пўлат насадкали кўп толали толалар учун ҳам, керамик учликли бир модали толалар учун ҳам фойдаланилади.



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling