30-маъруза оптик узатиш линияларини ўлчашда қўлланиладиган рефлектометрлар ва спектро-анализаторлар ва уларда ўлчаш усуллари


Оптик толали кабелларнинг автоматлаштирилган мониторинг тизимлари


Download 1.03 Mb.
bet8/10
Sana29.03.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1306686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
30 лекция 2022 (Кириллча)

Оптик толали кабелларнинг автоматлаштирилган мониторинг тизимлари


ОТК-АМТ ни қуриш принциплари

Оптик алоқа кабеллари ишончли ва уларга хизмат кўрсатиш осон; бироқ, шунга қарамасдан, оптик толаларнинг узилиши кам учрайдиган ҳодиса эмас. Бироқ, кўпинча, қурилиш компаниялари кабел муҳофаза зонасида ер ишлари бажаришларидан аввал алоқа операторларини огоҳлантиришлари талаб қилинишга қарамасдан, толалар экскаватор ва бошқа ер қазиш машиналари ишидан зарарланади. Қурилиш ишлари, халақитлар, табиий офатлар ёки безорилик ҳаракатлари туфайли узилишлардан ташқари, сифатсиз пайвандли уланишлар, кабелга намлик ўтиши билан йўқотишларнинг ошиши, ОК ни ётқизиш технологиясининг бузилиш туфайли толанинг тезкор ўзгариши билан боглиқ носозликлар ҳам бўлиши мумкин.


Глобал маълумотлар узатиш тармоқлари (Wide Area Network – WAN) дан умумий фойдаланиладиган коммутатсияли телефон тармоқларида (Public Switched Teelphone Network – PSTN) толали оптик узатиш линиялари (ТОУЛ) дан фойдаланиши оптик кабелларнинг носозликларини марказлаштирилган усулда аниқлашни биринчи ўрнига қўяди.
Бу мақсадлар учун толали оптик кабелларни автоматлаштирилган мониторинг тизими (ОТК-АМТ) дан фойдаланилади, уларнинг ишлаши линия параметрларини (маълумотларни узатиш учун фойдаланиладиган) актив ёки пассив (резерв) толада тескари ёруғлик оқими бўйича ўлчайдиган оптик рефлектометрлардан (Optical Time Domain Reflectometr – OTDR) фойдаланишга асосланган.
ОК бузилганида анъанавий хизмат кўрсатиш мақсадларида ОТDR ёрдамида нуқсон жойигача бўлган масофани аниқлаш лозим. Бу кўп вақтни банд қилиши мумкин, чунки ўлчаш жиҳозини ва тажрибали техник ходимларни ўлчашларни ўтказиш мумкин бўлган жойга етказиб бориш керак. Агар ОТК-АМТ дан фойдала ниладиган бўлса, зарарланиш жойини излашга кетадиган вақт қисқарти рилиши мумкин, чунки тизим рефлектометри ОТ га доимий уланган ва ўлчаш учун тайёр бўлади. Хориж алоқа операторлари тажриба сининг кўрсатишича, ОТК-АМТ дан фойдаланиш ОК улангани да алоқани тиклаш вақтини ўртача 20% қисқартириш имконини беради.
Амалда барча ОТК-АМТ лар ўз таркибида тармоқ топологиясини жойнинг электрон картасига Mapinfo (R) стандартида боглаш дастурига эга. Бу функция (вазифа) ТОАЛ ни географик карта бўйича трассировкалаш ва оптик кабелнинг зарарланган жойини визуаллаштиришга (кўринадиган ҳолга келтиришга) имкон беради.
Шундай қилиб, географик картада белгиланган маркерлар орасида масофалар ва рефлектограмма бўйича ўлчанган масофанинг мослиги таъминланади, бу эса зарарланишларни локаллаштиришни жиддий яхшилайди.
ОК нинг зарарланган жойини локаллаштиришдан ташқари ОТК-АМТ статистик маълумотларни (даврий ўлчаш натижаларини) тўплаш воситасида толаларнинг ишдан чиқишини прогнозлаш ва, шунингдек, оптик толали тармоқни самарали бошқариш учун ҳужжатларни юритиш имконини беради.
Дунё бозорида хорижда ишлаб чиқарилган қуйидаги ОТК АМТ лар кенг тарқалган: Wavetek фирмасининг «АТЛАС», Agilent Tech firmasining Access Fiber, Lazer Prescion фирмасининг ORION ва Nicotra фирмасининг OSN-MS тизимлари.
Ўзининг имкониятлари ва қурилиши бўйича бу тизимлар бир бирига жуда ўхшаш, шу сабабли уларни биргаликда кўриб чиқамиз.
Бу системаларнинг ҳар бири ўз таркибида RTU (Remote Test Unit)га – узоқдаги оптик қурилмага эга бўлиб, улар турли тизимларда турлича номга эга ва ёрдамчи жиҳозларнинг турли наборига эга бўлиши мумкин. Бироқ умумий ҳолда қурилма (RTU) 19 ёки 21 дюмли каркасга ўрнатилади. Контроллер модули, ОТDR, алоқа модули, оптик переключател, WDМ, филтрларга эга.
Бу системалар тузилиш бўйича умумий принципларга эга. Уларни 3.13-расмда тасвирланган тармоқ архитектураси мисолида кўриб чиқамиз. Тасвирланган вариант бош кузатув маркази (БКМ) ва тармоқнинг муҳим стратегик пунктларида жойлашган тестлаш қурилмалари (RTU – Remote Test Unit) билан боғланган бир неча зонал кузатув марказлари (ЗКМ) га эга. Бунда зонал марказларнинг узоқликдаги қурилмалар (RTU) билан ўзаро ишлаши рақамли хизмат каналлари бўйича V11 ёки G703 интерфейси билан амалга оширилиши мумкин. RTU бир нечта ОТDR модуллари, алоқа модуллари, таъминот блоки, ОТDR дан бошқа қурилмаларни (масалан, таъминотни дистансион улашни бошқариш ва ҳ.к.) бошқаришга имкон берадиган электр коммутатори билан жиҳозланиши мумкин.
ЗКМ ўз зонасидаги барча оптик қурилмаларни бошқаради ва, шунингдек:
- оптик мониторинг қурилмаларидан олинган маълумотларни тўплайди, ишлаб чиқади ва сақлайди;
- толаларнинг носозлиги аниқланган ҳолда дарҳол хабар шакллантиради ва уни бош кузатув марказига узатади;



3.13-расм. ОТК-АМТ тармоқ архитетураси мисоли.

- ўзига уланган барча қурилмаларни созлашни ўтказади ва ҳолатини назорат қилади;


- қуйидаги каби тармоқ маълумотларини бошқаради ва сақлайди;
- тола (кабел узунлиги);
- кабелдаги толалар сони;
- бошланғич рефлектограммалар (тизимни ўрнатиш вақтида олинган рефлектограммалар);
- тола нуқсонигача бўлган масофа;
- тармоқ топологиясида таъмирлаш ёки қайта конфигуратсиялаш оқибатида ўзгаришлар бўлган ҳолда маълумотлар базасини янгилайди, янги бошланғич рефлектограммалар олиш учун ўлчашлар ўтказади;
- ўлчаш натижалари архивини сақлайди ва ҳ.к.
Юқорида санаб ўтилган барча ахборот тегишли маълумотлар базасида сақланади ва БКТ да график ёки жадвал шаклида акс эттирилиши мумкин.
БКМ барча ахборотларни ЗКМ лардан олади ва зарурат бўлганида исталган толаларнинг рефлектограммасини монитор экранида акс эттириши мумкин. БКМ, бундан ташқари, ЗКМ нинг вазифа сини бажариши ҳам мумкин.
Енг умумий ҳолда кузатув марказлари ва узоқликдаги қурилмалар орасидаги алоқа қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин:
- коммутаwияланадиган линия, бу ҳолда алоқа ўрнатиш учун телефон рақамини териш ва уланиш содир бўлгунига бир неча секунд кутиш лозим;
- ажратилган улашни, бунда алоқа ажратилган линия ёки ажратилган канал (рақамли, ТЧ ли ёки бошқа) бўйича ахборотни дарҳол алмашиш учун узлуксиз ушлаб турилади.



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling