3-мавзу: Шарҳ — телевидение ва радиоэшиттириш жанри сифатида
Шарҳ жанрига умумий баҳо. Оммавий ахборот воситаларида шархнинг ўрни. Газета шарҳи, радиошарҳ, телешарҳнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон радиоси эшиттиришлари ва телекўрсатувларида шарҳнинг ўрни. Унинг ўзига хос хусусиятлари. Шарҳнинг информация бериш ва таҳлил қила билиш хусусияти. Шарҳ ва шарҳловчи. Шарҳловчиларнинг ўзига хосликка интилиши. Шарҳнинг тезкор ва долзарблиги. Шарҳнинг ихчам, кенг қамровлиги, унинг оммабоплиги.
4-мавзу: Телерадиошарҳнинг турлари
Телерадиошарҳнинг турлари ҳақида тушунча. 1. Алоҳида мавзу, мазмунга эга шарҳ. 2. Қисқа, бирорта мураккаб эшиттириш ёки кўрсатув таркибига кирувчи шарҳ. Янгиликлар дастуридаги тезкор шарҳлар ҳақида. Уларнинг эшиттирилиш ва кўрсатув муддати. Тезкор шарҳнинг афзаллик томонлари. Шарҳловчи — тингловчи ва томошабин. Уларнинг ўзаро муносабатлари. 1. Тезкор (аниқ воқеа-ҳодисали) шарҳ. 2. Муаммоли шарҳ.
Тезкор шарҳнинг муҳим воқеаларининг аниқ баҳосини беришдаги ўрни. Тезкор шарҳ тайёрлашда журналистдан талаб қилинадиган омиллар ва журналист маҳорати.
Муаммоли шарҳда муаммони кўриб чиқиш тартиби. Муаммоли шарҳда воқеани кенгроқ қамровда, ҳар томонлама татбиқ этиш.
5-мавзу: Шарҳловчининг кўрсатув ва эшиттиришлардаги ўрни
Радиоэшиттириш ва тингловчи. Телекўрсатув ва томошабин. Эшиттириш ва кўрсатувларни тайёрлаш жараёнида шарҳловчининг ўрни. Эшиттириш ва кўрсатувларда шарҳловчининг билими, савияси, малакасининг аҳамияти. Эшиттириш ва кўрсатувларда шарҳловчининг тутган ўрни. Шарҳловчининг маълум соҳага алоқадорлиги.
6-мавзу: Шарҳловчи ва фактлар манбаи
Шарҳловчининг факт ва далиллар билан ишлаш маҳорати.
Радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар тайёрлашда фактлардан фойдаланиш. Фактлар манбаи. Эшиттириш ва кўрсатувларда факт, далилларнинг тутган ўрни. Шарҳловчининг олинган факт ва далиллар манбаидан фойдаланишдаги ўзига хос йўллари. Шарҳловчининг тингловчи ва томошабинга факт ва далилларни етказишдаги ўзига хос маҳорати. Эшиттириш ва кўрсатувларда шарҳловчининг тингловчи ва томошабин талабини ҳисобга олиши лозимлиги. Эшиттириш-тингловчи. Кўрсатув-томошабин. Ўзаро алоқаларнинг аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |