11-мавзу: Шарҳловчининг эшиттириш ва кўрсатувлар таъсирчанлигини таъминлашдаги ўрни
Шарҳловчи ва эшиттириш, кўрсатувлар жараёни. Эшиттириш ва кўрсатувларда қизиқарли факт, диққатга молик маълумотлар ва далиллардан фойдаланиш йўллари. Шарҳловчининг эшиттириш ва кўрсатувлар таъсирчанлигини оширишдаги касбий маҳорати. Жонли овоз, тасвирнинг эшиттириш ва кўрсатувларга ижобий таъсири. Бевосита мулоқотлар эшиттириш ва кўрсатувлар таъсирчанлигини оширишдаги муҳим омил сифатида. Эшиттириш ва кўрсатувлар таъсирчанлигини ўрганишда ижтимоий фикрнинг муҳимлиги. Муҳарририят — аудитория — муҳарририят. Ўзаро алоқаларнинг муҳимлиги.
12-мавзу: Шарҳловчи фаолиятида кутилмаган ҳолатлар ва унинг фавқулодда вазиятлардаги ўрни
Журналист кутилмаган ҳолат ва фавқулодда вазиятларда. Шарҳловчининг кутилмаган ҳолатлардан чиқиб кетиш йўллари. Шарҳловчининг микрофон ва экран олдидаги ҳолати. Шарҳловчининг эшиттириш ва кўрсатувлар жараёнида турли вазиятларга тушиб қолиши. Тўғридан-тўғри эшиттириш ва кўрсатувлар вақтидаги кутилмаган ҳолатлар. Бу вазиятлардан чиқиб кетиш йўллари.
Юқорида санаб ўтилган мавзулар фаннинг янги кашфиётлари ва ютуқлари, шунингдек, замонавий журналистика янги анъаналари билан ҳамоҳангликда ёритилиши лозим.
13-мавзу: Информацион – услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот – коммуникацион технологиялари қўлланилиши назарда тутилган.
- интерфаол усулларидан “ақлий хужум”, кластер, ФСМУ, дискуссия усуллари,
Қайд этилган технологиялардан асосан амалий машғулотлар ўтказиш жараёнида талабаларни кичик гуруқлар мусобақалари, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |