30 соат 2-семестр 30 с


-мавзу: Шарҳнинг тезкорлик даражаси


Download 207.62 Kb.
bet4/9
Sana02.06.2024
Hajmi207.62 Kb.
#1837656
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
“ТЕЛЕРАДИОДА ШАРҲ” ishchi

7-мавзу: Шарҳнинг тезкорлик даражаси
Эшиттириш ва кўрсатувларда тезкорликнинг муҳим ўрин тутиши. Тезкорликнинг тингловчи ва томошабин талабини қондиришдаги роли. Радио ва телешарҳда тезкорлик даражасининг аҳамияти. Шарҳни тайёрлаб, тингловчи ва томошабинга етказишдаги асосий босқичлар. Радио ва телевидениеда бевосита шарҳларнинг уюштирилиши. Уларнинг мураккаблик томони ва ўзига хос жиҳатлари. Бевосита бериладиган шарҳнинг таъсирчанлик даражаси. Шарҳнинг тезкорлик даражасини таъминлаш омиллари.


8-мавзу: Шарҳловчининг тингловчи ва томошабинни ишонтира олишдаги касбий маҳорати
Шарҳловчининг тингловчи ва томошабинлар билан ўзаро муносабатларининг муҳимлиги. Шарҳловчининг тингловчи ва томошабинни ишонтира олиш маҳорати. Шарҳловчининг ишончли факт ва далиллардан унумли фойдаланишининг аҳамияти. Шарҳловчининг касбий маҳорати ҳақида. Шарҳловчи дунёқарашининг кенглиги, фикри теранлиги тингловчи ва томошабин ишочини қозонишдаги муҳим жиҳат сифатида. Шарҳловчининг ўз касбини яхши билиши маҳорати тингловчи ва томошабинни ишонтира олишдаги муҳим омил сифатида.


9-мавзу: Шарҳловчининг муаммоларни қўйиш маҳорати
Шарҳловчи ва мавзулар кўлами. Муаммолар қўйилишининг мавзулар долзарблигига боқлиқлиги. Шарҳловчи ва эшиттириш, кўрсатувларда муаммоларнинг қўйилиши. Мавзу ва муаммо муштараклиги. Шарҳловчи томонидан муаммонинг атрофлича таҳлил қилиниш йўллари. Муаммони қўйишда шарҳловчидан талаб қилинадиган омиллар. Муаммо ва унинг ечимига шарҳловчининг муносабати. Муаммонинг қўйилишида шарҳловчининг мавзуни чуқур, атрофлича билиши ва юқори касбий маҳоратга эга бўлиши лозимлигининг муҳимлиги.


10-мавзу: Шарҳловчининг касбий одоби
Шарҳловчи касбий одоби ва унинг эшиттириш, кўрсатувлардаги ўрни. Шарҳловчининг маълум воқеани шарҳлаш давомида ўзини тута билиши, ортиқча ҳаракатларга йўл қўймаслиги, эҳтиросларга берилмаслиги эшиттириш ёки кўрсатувнинг мазмунли чиқишида муҳим омил сифатида. Шарҳловчининг эшиттириш, кўрсатувларда одоб меъёрларига риоя қилиши, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши, турли ҳолатларда ўзини қўлга ола билиши, ўзини рисоладагидек тута билиши, холислиги — унинг инсоний фазилатга эгалиги, юқори савиядаги мутахассислигидан далолатдир.
Шарҳловчи ва оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунлар. қонунларга амал қилинишининг муҳимлиги. Оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунлар ва журналист одобининг ўзаро мутаносиблиги.



Download 207.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling