303-guruh talabasi saydullayeva davlatoyning ‘‘o’zbek adabiy tili tarixi’’ fanidan ‘‘shajarayi turk’’ asari bo’yicha tayyorlagan slaydi


Download 0.99 Mb.
bet2/5
Sana24.04.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1393613
1   2   3   4   5
Bog'liq
303-guruh talabasi saydullayeva davlatoyning ‘‘o’zbek adabiy tili.pptx 2

Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” фақат тарихий китоб сифатида эмас, балки адабий ёдгорлик сифатида ҳам нодир асардир. Абулғози асарни яратишга киришар экан, уйдирма ва сохталикларга йўл қўймайди, тарихдан четга чиқмасликка ҳаракат қилади. Мазкур асарни битишда “Абулғози форсий ва туркий тилларда ёзилган 18 та манбага таянади. У ўз она тилини яхши билганидек, форс-тожик ва мўғул тилларини ҳам пухта эгаллаган. Абулғози ўз асарларини она тилида ёзади. У: бу тарихни яхши ва ёмон барчалари билсин” деб турк тили билан айтдим. Бир калима чиғатой, туркийдан, форсийдан ва арабийдан қўшмайман, равшан бўлсин деб туркийни ҳам андоқ айтибманки беш яшар ўғлон тушунар, деб ёзади. Абулғози тарихий воқеаларни бадиий лавҳа ва шеърлар орқали тасаввур этади.


Абулғози

Баҳодирхоннинг

“Шажараи

турк”

асари

ва

ўзбек

хонликлари тарихини ёритишга оид илмий адабиётларни уч гуруҳга

ажратиш мумкин. Булар:

1)

XVI-XX асрларда битилган асарлар;

2) Советлар даврида амалга оширилган тадқиқотлар; 3) Мустақиллик даврида чоп етилган асарлар.

Абулғози

Баҳодирхоннинг

“Шажараи

турк”

асари

ва

ўзбек

хонликлари тарихини ёритишга оид илмий адабиётларни уч гуруҳга

ажратиш мумкин. Булар:

1)

XVI-XX асрларда битилган асарлар;

Абулғози

Баҳодирхоннинг

“Шажараи

турк”

асари

ва

ўзбек

хонликлари тарихини ёритишга оид илмий адабиётларни уч гуруҳга

ажратиш мумкин. Булар:

1)

XVI-XX асрларда битилган асарлар;

2) Советлар даврида амалга оширилган тадқиқотлар; 3) Мустақиллик даврида чоп етилган асарлар.

Абулғози

Баҳодирхоннинг

“Шажараи

турк”

асари

ва

ўзбек

хонликлари тарихини ёритишга оид илмий адабиётларни уч гуруҳга

ажратиш мумкин. Булар:

1)

XVI-XX асрларда битилган асарлар;

Абулғози

Баҳодирхоннинг

“Шажараи

турк”

асари

ва

ўзбек

хонликлари тарихини ёритишга оид илмий адабиётларни уч гуруҳга

ажратиш мумкин. Булар:

1)

XVI-XX асрларда битилган асарлар;

Баҳодирхоннинг

“Шажараи

турк”

асари

ва

ўзбек

1)

XVI-XX асрларда битилган асарлар;

Ҳар лафзида эл зикри
“Шажараи турк” яратилганига қадар Шарқу Ғарбда маълум ва машҳур бўлган бир қатор мумтоз тарихий китобот намуналари мавжуд эди. Шулардан энг нодирлари қаторида Бобурнинг “Бобурнома”, Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” Гулбаданбегимнинг “Ҳумоюннома” асарларини тилга олиш мумкин. “Бобурнома”да, 1505-1506 йил воқеалари ҳақида тўхталганда, Шайбонийхоннинг Хоразмга юриши алоҳида таърифланган. “Хоразм йигитлари бисёр мардоналиклар қилдилар, ҳеч тақсир қилмадилар, андоқ тийрандозлик қилдиларким, борлар қалқондин, жибади, баъзи маҳалда икки жибадин ўткара-ўткара отиб дурдилар. Ўн ой кабалдорлик тортдилар, ҳеч ердин умидворлик бўлмади”, деб ёзади муаллиф. Бобур жангу жадалда мардоналик кўрсатган хоразмлик йигитларга тан берар экан, келгусида улардан бири ўзи сингари олий мартабали ҳукмдор бўла туриб, ўлмас тарихий асарлар битишини орзу қилган бўлса не ажаб. Ҳар ҳолда у ўз асарларида чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан ўн икки марта тилга олган Хоразмда унинг жаҳоншумул мардлигу жасорати ва беназир ақлу идрок ҳамда тафаккури идофасини мутлақо ўзига хос тарзда, шаклу шамойилда қайтадан дунёга келиши учун атиги бир ярим асрча вақт кифоя қилди. “Бобурнома” ва бошқа дурдоналарни Абулғозий чуқур ўрганганлиги ва яхши ўзлаштирганлиги табиий. “Шажараи турк”да, умуман олганда унинг мутлақо ўзига хослиги ва беназирлигидан қатъи назар, қайсидир жиҳатлари билан, энг муҳими, журъат ва шижоати, матонати, тилининг пухталиги билан Абулғозий улуғ бобокалон донишмандларнинг қутлуғ ишлари ва анъаналарини давом эттирган. Таниқли олим Герман Вамбери “Абулғозий Баҳодирхоннинг кўпгина ишлари Бобурни хотирга туширади. Жаҳон унинг “Шажараи турк” номли тарихий асари учун миннатдордир”, деб ёзганди ўзининг “Бухоро ёхуд Моварауннаҳр тарихи” асарида. Бунда олим Бобур билан Абулғозийни эл-юртни обод ва озод кўриш иштиёқида астойдил ҳаракат қилган икки давлат арбоби сифатидаги ўхшаш жиҳатларини, айни пайтда, уларнинг тенги йўқ ижод намуналарини назарда тутган, десак мақсадга мувофиқ бўлади. “Шажараи турк”да Абулғозий халқнинг шажарасини, тарихини тадрижий тараққиётда кўрсатишга интилган. Баённи ихчам, изчил, воқеаларни латифа, ривоят услубида содда ва жозибали қилиб акс эттирган. Туркий халқларнинг 40 га яқин элу элатларини зикр этаркан, уларнинг тарихи, йигитларнинг мардлиги, жангу жадаллардаги жасоратини улуғлайди. “Найман элининг зикри”да у “Бу қадим эл турур, бошлари ва моллари кўп бўлур”, дейди. Бошлари ва моллари, яъни аҳолиси ҳамда чорваси кўп эл, шу давр нуқтаи назаридан, қолаверса, бугунги давр нуқтаи назаридан ҳам, кучли ва қудратли эл демоқчи. “Қўнқират элининг зикри”да муаррих ажойиб бир тасвир воситаси билан бу элнинг буюк фарзандини шундай акс эттиради. “Чўрлик инисини аяди. Тақи кўнглиндин айтди: Муни андағ отайин кўрксун, аммо зарар топмасун”. Қулоқинда улуғ ҳалқаси бор эди. Ани қасд қилиб отди. Ўқ ҳалқанинг ичидин ўтиб кетди”. Қулоқдаги ҳалқадан ўқини ўтказа оладиган даражадаги мерганлик, авваламбор эл қадимийлигидан, жасоратидан дарак беради. Бу воқеа қадимги юнон афсоналарини ҳам эслатади. Абулғозий Баҳодирхон бир неча минг йиллик тарих битикларидан ўтмишдаги улуғ халқларнинг қисматидан яхши бохабар бўлган. У ўзи тасвир этган баҳодирликларни тарих сабоқлари сифатида ҳам акс эттиришга интилган.
Ақлингни чархлайди оталар фикри, У бир кун эътиқод, номусга дўнар. Боболар битишган эл-улус зикри,
Қалбма-қалб ўтгувчи қомусга дўнар.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling