36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


(iiБ) агар баҳолаш усулида ўзгариш бўлса, ўзгариш ва унинг сабаб(лар)и


Download 94.87 Kb.
bet29/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
Bog'liq
21-илова

(iiБ) агар баҳолаш усулида ўзгариш бўлса, ўзгариш ва унинг сабаб(лар)и.
Агар ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат дисконтланган пул оқими прогнозлари орқали баҳоланса, ташкилот қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:
(iii) раҳбарият пул оқимларини прогноз қилган давр.
(iv) пул оқими прогнозларини экстраполяциясида фойдаланилган ўсиш суръати.
(v) пул оқими прогнозларида қўлланган дисконт ставкаси (ставкалари).
(е) агар раҳбарият бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қийматини аниқлашда таянган асосий фараздаги ўзгариш бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) баланс қийматини унинг қопланадиган қийматидан ўсишига сабаб бўлса:
(i) бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қийматининг унинг баланс қийматидан ошган суммаси.
(ii) асосий фаразга нисбатан белгиланган қиймат.
(iii) бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қиймати унинг баланс қийматига тенг бўлиши учун, қопланадиган қийматни баҳолаш учун қўлланадиган асосий фаразга нисбатан белгиланган қийматнинг, бундай ўзгариш бошқа ўзгарувчиларга кейинги таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўзгариши шарт бўлган сумма.
135 Агар гудвилнинг ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активларнинг баланс қиймати ёки унинг бир қисми бир нечта пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган бўлса ва ушбу сумма ҳар бир бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланган гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активларнинг жами баланс қийматига таққослаганда аҳамиятли бўлмаса, ушбу факт бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатларига эга номоддий активларнинг жамланган баланс қийматларини ёритиб берилиши лозим. Шу билан бирга, агар ушбу бирликлар (бирликлар гуруҳлари) бирортасининг қопланадиган қиймати айни асосий фараз(лар)га асосланган бўлса ва улар ўртасида тақсимланган гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активлари бўйича жамланган баланс қиймати ташкилотнинг гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активлари бўйича жами баланс қийматига таққослаганда аҳамиятли бўлса, ташкилот ушбу маълумотни қуйидагилар билан бирга ёритиб бериши лозим:

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling