36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


(a) гудвилнинг ушбу бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган жамланган баланс қиймати


Download 94.87 Kb.
bet30/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
Bog'liq
21-илова

(a) гудвилнинг ушбу бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган жамланган баланс қиймати.
(б) ноаниқ фойдаланиш муддатларига эга номоддий активларнинг ушбу бирликларга (бирликлар гуруҳларига) тақсимланган жамланган баланс қиймати.
(в) асосий фараз(лар)нинг тавсифи.
(г) ҳар бир асосий фараз асосида қиймат(лар)ни аниқлаш бўйича раҳбарият ёндашувининг изоҳи, ушбу қиймат(лар) олдинги тажрибани акс эттириши ёки, ўринли бўлса, маълумотларнинг ташқи манбалари билан мувофиқлиги ва агар мувофиқ бўлмаса, қай даражада ва нима учун улар олдинги тажрибадан ёки маълумотларнинг ташқи манбаларидан фарқ қилиши тавсифи;
(д) агар асосий фараз(лар)даги мумкин бўлган ўринли ўзгариш бирликларнинг (бирликлар гуруҳларининг) жамланган баланс қиймати уларнинг жамланган қопланадиган қийматидан ошишига сабаб бўлса:
(i) бирликларнинг (бирликлар гуруҳларининг) жамланган қопланадиган қиймати уларнинг жамланган баланс қийматидан ошган суммаси.
(ii) асосий фараз(лар)га нисбатан белгиланган қиймат(лар).
(iii) бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) жамланган қопланадиган қиймати унинг жамланган баланс қийматига тенг бўлиши учун, қопланадиган қийматни баҳолаш учун қўлланадиган асосий фаразга нисбатан белгиланган қийматнинг, бундай ўзгариш бошқа ўзгарувчиларга кейинги таъсирини ҳисобга олаган ҳолда ўзгариши шарт бўлган сумма.
136 24 ёки 99-бандларга мувофиқ олдинги даврда пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (бирликлар гуруҳи) қопланадиган қийматининг энг сўнгги батафсил ҳисоб-китоби кейинги даврларга ўтказилиши ва белгиланган мезонларга жавоб берганда ушбу бирликни (бирликлар гуруҳини) қадрсизланиш тестидан ўтказишда фойдаланилиши мумкин. Бундай ҳолат қайд этилса, 134 ва 135-бандларга мувофиқ ёритиб бериладиган маълумотларга киритиладиган бундай бирлик (бирликлар гуруҳи) бўйича маълумот қопланадиган қийматнинг кейинги даврларга ўтказилган ҳисоб-китоб натижаларига тегишли бўлади.
137 134 ва 135 бандларда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотлар 9 намунавий мисолда акс эттирилган.

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling