36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


-сон МҲХСга мувофиқ сегмент маълумотларини тақдим этадиган ташкилот ҳар бир ҳисобот сегменти бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим


Download 94.87 Kb.
bet26/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
21-илова

129 8-сон МҲХСга мувофиқ сегмент маълумотларини тақдим этадиган ташкилот ҳар бир ҳисобот сегменти бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:
(a) давр мобайнида фойда ёки зарар таркибида ва бошқа умумлашган даромадда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг суммаси.
(б) давр мобайнида фойда ёки зарарда ва бошқа умумлашган даромадда тан олинган қадрсизланишдан зарарларнинг қайта тикланган суммаси.
130 Ташкилот давр мобайнида тан олинган қадрсизланишдан зарарлар ёки қайта тикланган индивдуал актив (жумладан гудвил) ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:
(a) қадрсизланишдан зарарни тан олинишига ёки қайта тикланишига олиб келган ҳодисалар ва ҳолатлар.
(б) тан олинган ёки қайта тикланган қадрсизланишдан зарар суммаси.
(в) индивидуал актив учун:
(i) активнинг характери; ва
(ii) агар ташкилот 8-сон МҲХСга мувофиқ сегмент маълумотларини тақдим этса, актив тегишли бўлган ҳисобот сегменти.
(г) пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун:
(i) пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг тавсифи (масалан, у ишлаб чиқариш линияси, ишлаб чиқариш заводи, бизнес фаолият, географик ҳудуд ёки 8-сон МҲХСда таърифланган ҳисобот сегменти бўлиши ёки бўлмаслиги);
(ii) активлар синфи бўйича ва агар ташкилот 8-сон МҲХСга мувофиқ сегмент маълумотларини тақдим этса, ҳисобот сегменти бўйича тан олинган ёки қайта тикланган қадрсизланишдан зарар суммаси; ва
(iii) агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни аниқлаш учун активларни жамланганда пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг қопланадиган қийматининг олдинги ҳисоб баҳосидан (агар мавжуд бўлса) буён ўзгарган бўлса, активларни жамлашнинг жорий ва олдинги усулларининг изоҳи ва пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни аниқлаш усулини ўзгартириш сабаблари;
(д) активнинг (пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг) қопланадиган қиймати ва активнинг (пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг) қопланадиган қиймати ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ёки унинг фойдаланиш қийматига тенг бўлишини;

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling