36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


(д) ички ҳисоботда активнинг иқтисодий самарадорлиги кутилганидан ижобий бўлганлигини ёки бўлишини кўрсатадиган далилнинг мавжудлиги


Download 94.87 Kb.
bet23/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
21-илова

(д) ички ҳисоботда активнинг иқтисодий самарадорлиги кутилганидан ижобий бўлганлигини ёки бўлишини кўрсатадиган далилнинг мавжудлиги.
112 111-бандда келтирилган қадрсизланишдан зарардаги потенциал камайишнинг аломатлари умуман олганда 12-банддаги потенциал қадрсизланишдан зарар аломатларининг аксидир.
113 Агар гудвилдан ташқари актив учун тан олинган қадрсизланишдан зарар ортиқ мавжуд бўлмаслигининг ёки камайган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлса, бу қолган фойдали хизмат муддати, эскириш (амортизация) ҳисоблаш усули ёки тугатиш қиймати активга нисбатан ўринли бўлган МҲХСга мувофиқ, ҳатто агар ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар актив учун қайта тикланмаса ҳам, қайта кўриб чиқилиши ва тузатишлар киритилиши зарур бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
114 Агар охирги қадрсизланиш бўйича зарар тан олингандан буён активнинг қопланадиган қийматини аниқлашда фойдаланилган ҳисоб баҳоларида ўзгариш бўлган бўлса, гудвилдан ташқари актив учун ўтган даврларда тан олинган қадрсизланишдан зарар қайта тикланиши лозим. Агар ушбу ҳолат юз берса, активнинг баланс қиймати, 117-бандда келтирилган ҳолатлардан ташқари, унинг қопланадиган қийматига қадар оширилиши лозим. Бундай ошиш қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши ҳисобланади.
115 Қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши ташкилот актив учун қадрсизланишдан зарарни охирги тан олган санадан бошлаб активнинг фойдаланиш орқали ёки сотиш орқали баҳоланган хизмат кўрсатиш потенциалидаги ўсишни акс эттиради. 130-банд ташкилотдан баҳоланган хизмат кўрсатиш потенциалидаги ўсишга сабаб бўладиган ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришни аниқлашни талаб этади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(a) қопланадиган қийматни аниқлаш асосининг ўзгаришини (яъни қопланадиган қиймат ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматга ёки фойдаланиш қийматига асослангани);
(б) агар қопланадиган қиймат фойдаланиш қийматига асосланган бўлса, суммадаги ёки баҳоланган келгуси пул оқимларининг вақт бўйича ёки дисконт ставкасидаги ўзгаришни; ёки
(в) агар қопланадиган қиймат ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматга асосланган бўлса, ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматнинг компонентлари ҳисоб баҳосидаги ўзгаришни.
116 Келгуси пул маблағлари киримларининг дисконтланган қиймати улар яқин бўлган сари ошиши сабабли, активнинг фойдаланиш қиймати активнинг баланс қийматидан ортиқ бўлиши мумкин. Лекин, бунда активнинг хизмат кўрсатиш потенциали ошмаган бўлади. Шунинг учун, қадрсизланишдан зарар, ҳатто агар активнинг қопланадиган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлиб қолса ҳам, фақат маълум вақт ўтганлиги туфайли қайта тикланмайди (баъзида дисконтнинг “амортизацияси” дейилади).

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling