36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


(б) ўринли ва изчил тарзда ушбу бирликка тақсимланиши мумкин бўлмаса, ташкилот


Download 94.87 Kb.
bet20/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
21-илова

(б) ўринли ва изчил тарзда ушбу бирликка тақсимланиши мумкин бўлмаса, ташкилот:
(i) корпоратив активни ўз ичига олмаган бирликнинг баланс қийматини унинг қопланадиган қиймати билан таққослаши лозим ва ҳар қандай қадрсизланишдан зарарни 104-бандга мувофиқ тан олиши лозим;
(ii) кўриб чиқилаётган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни ўз ичига оладиган ва корпоратив актив баланс қийматининг бир қисми ўринли ва изчил тарзда тақсимланиши мумкин бўлган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг энг кичик гуруҳини аниқлаши лозим; ва
(iii) ушбу бирликлар гуруҳига тақсимланган корпоратив активнинг баланс қийматининг бир қисмини ўз ичига оладиган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликлар гуруҳининг баланс қийматини бирликлар гуруҳининг қопланадиган қиймати билан таққослаши лозим. Ҳар қандай қадрсизланишдан зарар 104-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.
103 Мазкур талабларни корпоратив активларга нисбатан қўлланиши 8 намунавий мисолда келтирилган.
Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича қадрсизланишдан зарар
104 Қадрсизланишдан зарар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (гудвил ёки корпоратив актив тақсимланган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг энг кичик гуруҳи) учун фақат ва фақат агар бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) қопланадиган қиймати бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) баланс қийматидан кам бўлса, тан олиниши лозим. Қадрсизланишдан зарар бирлик (бирликлар гуруҳи) активларининг баланс қийматини камайтириш учун қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:
(a) дастлаб, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланган ҳар қандай гудвилнинг баланс қийматини камайтиришга; ва
(б) сўнгра, бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) бошқа активларига, бирликдаги (бирликлар гуруҳидаги) ҳар бир активнинг баланс қийматига мутаносиб равишда.
Баланс қийматларидаги ушбу камайишлар алоҳида активлар бўйича қадрсизланишдан зарарлар сифатида инобатга олиниши ва 60-бандга мувофиқ тан олиниши лозим.

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling