36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


Қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши


Download 94.87 Kb.
bet22/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
21-илова

Қадрсизланишдан зарарнинг қайта тикланиши
109 Ўтган даврларда актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун тан олинган қадрсизланишдан зарарни қайта тикланишига нисбатан талаблар 110-116 бандларда белгиланган. Ушбу талабларда “актив” атамасидан фойдаланилади, лекин у индивидуал активга ҳам, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка ҳам тенг қўлланади. Қўшимча талаблар индивидуал актив учун 117-121 бандларда, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик учун 122-123 бандларда ва гудвил учун 124 ва 125 бандларда белгиланган.
110 Ташкилот ҳар бир ҳисобот даврининг охирига гудвилдан ташқари актив учун ўтган даврларда тан олинган қадрсизланишдан зарар ортиқ мавжуд бўлмаслигининг ёки камайган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини баҳолаши лозим. Агар бундай аломат мавжуд бўлса, ташкилот ушбу активнинг қопланадиган қийматини баҳолаши лозим.
111 Гудвилдан ташқари актив учун ўтган даврларда тан олинган қадрсизланишдан зарар ортиқ мавжуд бўлмаслигининг ёки камайган бўлиши мумкинлигининг бирор аломати мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини баҳолашда, ташкилот камида қуйидаги аломатларни кўриб чиқиши лозим:
Маълумотларнинг ташқи манбалари
(a) активнинг қиймати давр мобайнида аҳамиятли даражада ошганлиги бўйича кузатиладиган аломатларнинг мавжудлиги.
(б) ташкилот фаолият юритадиган технологик, бозор, ҳуқуқий ёки иқтисодий муҳитда ёки актив йўналтирилган бозорда давр мобайнида юз берган ёки яқин келажакда юз берадиган ташкилотга ижобий таъсир кўрсатадиган аҳамиятли ўзгаришлар.
(в) бозор фоиз ставкалари ёки инвестиция даромадлилиги бўйича бошқа бозор ставкалари давр мобайнида камайган ва ушбу камайиш активнинг фойдаланиш қийматини ҳисоблашда қўлланадиган дисконтлаш ставкасига таъсир этиши ҳамда активнинг қопланадиган қийматини муҳим даражада ошириши эҳтимоли мавжудлиги.
Маълумотларнинг ички манбалари
(г) активдан фойдаланишда ёки ундан кутилаётган фойдаланиш даражаси ва усулида давр мобайнида юз берган ёки яқин келажакда юз берадиган ташкилотга ижобий таъсир кўрсатадиган аҳамиятли ўзгаришлар. Ушбу ўзгаришлар давр мобайнида активдан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш ёки ошириш учун ёки актив тегишли бўлган фаолиятни реструктизацияси учун қилинган сарфларни ўз ичига олади.

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling