36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад
Download 94.87 Kb.
|
21-илова
- Bu sahifa navigatsiya:
- (a) унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати (агар баҳолaш имкони бўлса); (б) унинг фойдаланиш қиймати (агарда аниқлашнинг имкони бўлса); ва (в) нол.
- Бошқа ҳолларда активга тақсимланиши мумкин бўлган қадрсизланишдан зарар суммаси бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) бошқа индивидуал активларига мутаносиб равишда тақсимланиши лозим.
105 Қадрсизланишдан зарарни 104-бандга мувофиқ тақсимлашда, ташкилот активнинг баланс қийматини қуйидагиларнинг энг каттасидан кам бўладиган даражага камайтирмаслиги лозим:
(a) унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати (агар баҳолaш имкони бўлса); (б) унинг фойдаланиш қиймати (агарда аниқлашнинг имкони бўлса); ва (в) нол. Бошқа ҳолларда активга тақсимланиши мумкин бўлган қадрсизланишдан зарар суммаси бирликнинг (бирликлар гуруҳининг) бошқа индивидуал активларига мутаносиб равишда тақсимланиши лозим. 106 Агар пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг ҳар бир индивидуал активининг қопланадиган қийматини баҳолаш амалий имконсиз бўлса, мазкур стандарт қадрсизланишдан зарарни ушбу бирликнинг, гудвилдан ташқари активлари ўртасида асосли тақсимланишини талаб этади, чунки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликнинг барча активлари биргаликда фаолият кўрсатади. 107 Агар индивидуал активнинг қопланадиган қийматини аниқлаш мумкин бўлмаса (67-бандга қаранг): (a) агар активнинг баланс қиймати унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ва 104 ва 105-бандларда кўрсатилган тақсимлаш тартибларининг натижалари миқдоридан катта бўлса, актив учун қадрсизланишдан зарар тан олинади; ва (б) агар тегишли пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик қадрсизланмаган бўлса, актив учун ҳеч қандай қадрсизланишдан зарар тан олинмайди. Бу ҳатто, агар активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан кам бўлганда ҳам қўлланади.
108 104 ва 105-бандлардаги талаблар қўллангандан сўнг, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик бўйича қадрсизланишдан зарарнинг ҳар қандай қолдиқ суммаси фақат ва фақат агар бу бошқа МҲХС орқали талаб этилса, мажбурият сифатида тан олиниши лозим. Download 94.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling