36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


(е) агар қопланадиган қиймат ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўлса, унда ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим


Download 94.87 Kb.
bet27/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
21-илова

(е) агар қопланадиган қиймат ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўлса, унда ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:
(i) активнинг хаққоний қийматда баҳоланиши (“ҳисобдан чиқариш сарфлари” кузатиладиган бўлиши ёки бўлмаслигини ҳисобга олмаган ҳолда) тўлиқ олиб борилган хаққоний қийматининг иерархия даражасини (13-сон МҲХСга қаранг);
(ii) баҳоланган хаққоний қиймат хаққоний қиймат иерархиясининг 2 ва 3-даражасига киритилганда, ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолашда қўлланган баҳолаш модел(лар)и тавсифи. Агар баҳолаш моделида ўзгаришлар юз берса, ташкилот ушбу ўзгаришлар ва унинг сабаб(лар)ини ёритиб бериши лозим; ва
(iii) баҳоланган хаққоний қиймат хаққоний қиймат иерархиясининг 2 ва 3-даражасига киритилганда, ташкилот рахбарияти томонидан ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолашда қўлланган асосий фараз. Асосий фаразлар бу активнинг (пул маблағлари ҳосил қилувчи бирликнинг) қопланадиган қийматига таъсирчан бўлган фаразларни қамраб олади. Агар ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат дисконтланган қиймат модели бўйича баҳоланса, унда ташкилот шунингдек жорий ва олдинги баҳолашда қўлланган дисконт ставкаси (ставкалари) тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим.
(ж) агар қопланадиган қиймат фойдаланиш қийматига тенг бўлса, фойдаланиш қийматини жорий ҳисоб баҳосида ва олдинги ҳисоб баҳосида (агарда мавжуд бўлса) қўлланган дисконт ставкаси (ставкалари).
131 Ташкилот 130-бандга мувофиқ маълумотлар ёритиб берилмаган давр мобайнида тан олинган жамғарилган қадрсизланишдан зарарлар ва қадрсизланишдан зарарларнинг жамғарилган қайта тикланишлари бўйича қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:
(a) қадрсизланишдан зарарлар таъсир кўрсатган активларнинг асосий синфлари ва қадрсизланишдан зарарлар қайта тикланган активларнинг асосий синфлари;
(б) ушбу қадрсизланишдан зарарларни ва қадрсизланиш бўйича зарарларнинг қайта тикланишини тан олинишига олиб келган асосий ҳодисалар ва ҳолатлар.
132 Ташкилот активларнинг (пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг) қопланадиган қийматини аниқлашда фойдаланилган фаразларни ёритиб бериши маъқулланади. Лекин, агар гудвил ёки ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий актив бирликнинг баланс қийматига киритилган ҳолатларда, 134-банд ташкилот томонидан пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг қопланадиган қийматини баҳолашда қўлланган ҳисоб баҳолари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб берилишини талаб этади.
133 Агар 84-бандга мувофиқ, давр мобайнида бизнес бирлашувида харид қилинган гудвилнинг бирор қисми ҳисобот даври якунига пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланмаган бўлса, тақсимланмаган гудвилнинг суммаси ва ушбу суммани тақсимланмасдан қолганининг сабаблари ёритиб берилиши лозим.
Гудвил ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активларни қамраб олган пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликларнинг қопланадиган қийматларини баҳолашда қўлланган ҳисоб баҳолари
134 Ташкилот гудвилнинг ёки ноаниқ фойдаланиш муддатига эга номоддий активлар баланс қийматининг уларнинг умумий баланс қийматига нисбатан аҳамиятли қисми бирликка (бирликлар гуруҳига) тақсимланганда, ҳар бир шундай пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик (бирликлар гуруҳи) бўйича (а)-(е) кичик бандларда талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим: 

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling