36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад
Download 94.87 Kb.
|
21-илова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б илова 16-сон БҲХСга ўзгартириш
Дисконтлаш ставкаси
A15 Ташкилот активнинг фойдаланишдаги қийматини баҳолаш учун қайси ёндашувни танлашидан қатъий назар, пул оқимларини дисконтлашда фойдаланиладиган фоиз ставкалари баҳоланган пул оқимларида ҳисобга олинган рискларни акс эттирмаслиги зарур. Акс ҳолда, айрим фаразларнинг таъсири такрор ҳисобга олинган бўлади. A16 Агар активга хос ставкани бевосита бозор маълумотлари асосида олишнинг имкони бўлмаса, ташкилот дисконт ставкасини баҳолашда ўриндошларидан фойдаланади. Бундан мақсад қуйидагиларнинг бозор баҳосини имкон қадар аниқ баҳолашдир: (a) активнинг фойдали хизмат муддати якунига қадар бўлган даврлар учун пулнинг вақт қиймати; ва (б) А1 бандда келтирилган (б), (г) ва (д) банддаги омиллар, бунда ушбу омиллар пул оқимларининг ҳисоб баҳоларига тузатишлар киритилишига олиб келмайдиган даражада. A17 Бундай баҳолашни амалга оширишда бошланғич нуқта сифатида, ташкилот қуйидаги ставкаларни инобатга олиши мумкин: (a) капитал активларни қийматини аниқлаш модели орқали аниқланган ташкилот капиталининг ўртача тортилган қиймати; (б) ташкилотнинг қўшимча қарзларни жалб қилиш ставкаси; ва (в) бозорнинг қарз бўйича бошқа ставкалари. A18 Лекин, ушбу ставкалар қуйидаги мақсадларда тузатилиши шарт: (a) бозор активнинг баҳоланган пул оқимларига боғлиқ бўлган муайян рискларни баҳолаши мумкин бўлган усулни акс эттириш учун; ва (б) активнинг баҳоланган пул оқимларига нисбатан ўринли бўлмаган ёки баҳоланган пул оқимларида ҳисобга олинган рискларни инобатга олмаслик учун. Мамлакат риски, валюта риски ва нарх риски каби рисклар ҳисобга олиниши лозим. A19 Дисконт ставкаси ташкилотнинг капитал тузилмасидан ва активни сотиб олишни молиялаштириш усулига боғлиқ эмас, чунки активдан юзага келиши кутилаётган келгуси пул оқимлари ташкилотнинг активни сотиб олишни молиялаштириш усулига боғлиқ эмас. A20 55 банд дисконт ставкаси солиқ солингунга қадар ставка бўлишини талаб этади. Шу туфайли, дисконт ставкасини баҳолашда фойдаланилган асос солиқ солингандан кейинги ставка асос қилиб олинган бўлса, ушбу ставка солиқ солингунга қадар бўлган асосга ўзгартирилади. A21 Ташкилот одатда активнинг фойдаланиш қийматини баҳолаш учун ягона дисконт ставкасидан фойдаланади. Лекин, фойдаланиш қиймати турли даврлар бўйича рисклардаги фарққа ёки фоиз ставкаларининг вақт тузилишига таъсирчан бўлганда, ташкиолот турли келгуси даврлар учун алоҳида дисконт ставкаларидан фойдаланади.Б илова 16-сон БҲХСга ўзгартириш[Ўзгартириш талабларга нисбатан қўлланмайди] Download 94.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling