3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

структурализм (тузилиш) деб умумий ном олган ҳаракат бошланади. Унинг асосида 
ѐтган структурали услуб даставвал тилшуносликда (лингвистикадаги Прага, Копенгаген 
ва Йель структуралистик мактаблари) ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик ижтимоий-
гуманитар билимларнинг бошқа соҳаларида (адабиѐтшунослик, маданиятшунослик, 
руҳшунослик, жамитяшунослик, оғзаки ижод (фольклористика), эстетика, ирқшунослик 
(этнология) ва бошқаларда) ѐйилди. Структурализм Францияда энг кўп даражада ѐрқин 
намоѐн бўлди. Унинг асосий вакиллари К.Леви-Стросс, М.Фуко, Ж.Лакан, Р. Барт ва 
бошқалар эдилар. 
«Структурачилар» нинг илмий билишнинг турли соҳаларида ишлашларига 
қарамасдан 
(Ф. 
Соссюр 
лингвистикада, 
Леви-Стросс 
этнологияда, 
Барт 
адабиѐтшуносликда, Лакан руҳий таҳлилда ва ҳоказо), уларни бирлаштирувчи қандайдир 
умумийликни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг умумий мақсади гуманитар билимга 
жиддий усулларни олиб кириш, уни табиий илмий ғояга яқинлаштириш эди. 
Структурализмнинг асосий тушунчаси структура (тузилиш) бўлиб, унинг маъноси турли 
хил қайтадан тузишларда содир бўлиши мумкин бўлган таянч муносабатлар мажмуасини 
тушуниш эди. Ана шу турдаги хилма-хил таянч структураларни тилда, асабда, афсоналар, 
ижтимоий институтлар ва бошқа ижтимоий - гуманитар билимларда қидириб топиш 
структурализм услубининг асосида ѐтар эди. Структурали усулнинг қуйидаги асосий 
бажариладиган ишларини кўрсатиш мумкин:
1) ягона структурага эга бўлиш мумкин деб таҳмин қилинган объектларни 
ажратиш;
2) ушбу объектларни уларнинг таркибий қисмларига бўлиш натижасида улардаги 
ўзига хос муносабатларни турли хилдаги жуфт элементлар билан боғлаш;
3) таркибий қисмлар ўртасидаги муносабатларни тасвирлаш ва тизимга солиш
ҳамда абстракт структурани барпо қилиш;
4) структурадан назарий оқибатларни чиқариш (муайян вариантлар) ва уларни 
амалиѐтда текшириш. 
Текшириш объектининг структураларини топиш ва тасвирлаш (тил, адабий матн ва ҳоказо) уни тарихини 
ўрганишдан кўра муҳимроқ масала сифатида қаралар эдики, у ўз ифодасини услубий структурали қоидада: 
диахрониядан кўра синхрония (икки ѐки бир неча ҳодисанинг бир-бирига мос равишда баббаравар бўлиши) 
муҳимдир деган жумлада топади. Лингвистикада структурализм асосчиси бўлган Ф.Соссюр сўзларни 
маъносини уларнинг тарихини ўрганиш орқали аниқлаб бўлмайди, балки уларнинг муносабатларини 
тизимнинг элементлари бўлган бошқа сўзлар таҳлили воситасида аниқлаш мумкин деб ҳисоблади. К. Леви-
Стросс ҳам жамият маданиятини структурали таҳлилини уни тарихий ўрганишдан кўра афзал деб билди. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling