3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни



3–МАВЗУ: ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ: ҒАРБ 
ФАЛСАФАСИ 
РЕЖА: 
1. Қадимги Юнонистон ва Рим фалсафаси
2. Ўрта аср Европа фалсафаси. 
3. Европада уйғониш даври фалсафаси. Янги давр фалсафаси.
4. Француз маърифатпарварлари. 
5. Мумтоз немис фалсафаси. 
6. Янги ва энг янги давр фалсафаси. 

ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: Антик дунѐ, Милет мактаби, софист, атомист, 
эллинизм, стоиклар, Ўрта асрлар Европаси, апологетлар, патристика, схоластика, 
антропоцентризм, эмперизм, тажриба, рационализм, маърифатчилик, немис мумтоз 
фалсафаси, фан-техника, позивитизм, ҳаѐт фалсафаси, прагматизм, герменевтика
психоанализ, структурализм, постмодернизм, фалсафанинг ривожи. 
1. Милоддан илгариги VIII-VI асрларда Кичик Осиѐ, Ўрта ер денгизи 
қирғоқларидаги шаҳарлар билан яқин Шарқ, Кавказ ҳамда Ғарб мамлакатлари халқлари 
ўртасида савдо, иқтисодий, маданий муносабатлар жуда ҳам авж олади. Бу даврга келиб 
бу ҳудудларда қулчилик муносабатлари жуда ривожланади. Натижада, қулдорлик 
жамияти Юнонистонда жадаллик билан тараққий эта бошлайди. Айниқса, бу ҳудуддаги 
Милет ва Эфес шаҳарларида қулдорлик ўзининг юқори босқичига эришади. Оқибатда, бу 
шаҳарлар Юнон илм-фани ва фалсафасининг бешигига айланади. 
Қадимги юнон фалсафасини натурфалсафий, мумтоз ва эллинизм даврларига 
бўлиш мумкин. Натурфалсафий даврда юнон фалсафаси олдида оламнинг яхлит 
космологик-онтологик манзарасини яратиш вазифаси турган. Дастлаб Юнонистонда 
натурфалсафасининг пайдо бўлиши тажрибага таянувчи илмий билимлар етарли 
эмаслиги, олам тўғрисида умумий мушоҳада юритишда мавжуд барча билимларнинг 
қўшилиши билан белгиланади. Шу боис антик натурфалсафанинг асосий хусусияти 
космоцентризмга тақалади. Бу масалани юнон мутафаккирлари борлиқда мавжуд турли-
туман ҳодисаларни ягона асосга – субстанцияга келтириш йўли билан ҳал этишга 
уринишган.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling