3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Элеатчилардан бўлган Ксенофан (эр. авв. 570- 478 йй.), Парменид (эр. авв. 540—480 
йй.) ва Зенон (эр. авв. 490—430 йй.)лар бутун эътиборни айнан ана шу барқарорлик 
лаҳзасига қаратдилар. Улар Гераклитни ўзгарувчанлик ролини ортиқча ошириб юборишда 
айбладилар. Ҳис-туйғу дунѐси берадиган маълумотлар омонат ва ўзгарувчан 
бўлганлигини (дам туғилади, дам гуллайди, дам ўлади) тан олган ҳолда, элеатлар бу 
омонат ҳиссий дунѐга ягона қўзғалмас борлиқ дунѐсининг қарама-қарши қўйдилар. Бу 
дунѐ соф тафаккурга очиқ бўлганлиги учун ҳам фақат унигина ҳақиқий борлиқ сифатида 
тан олмоқ лозим. Элеатлар моддиюнчилигининг табиийлиги, уларнинг онг билан моддий 
дунѐни бир-бирига қарама-қарши қўйишга бўлган тамойиллари шу нарсага олиб келдики, 
диалектикани ташқи дунѐга нисбатан қўллаб-қуватлаб, шу билан биргаликда улар ғоявий 
дунѐни метафизик осойишталик салтанати, деб эълон қилдилар. Абадийлик ва 
ўзгармаслик улар томонидан ҳақиқийликнинг сифати ҳисобланди. Билиш ривожида 
мушкул вазият пайдо бўлди: баъзилар, тасвирий ибора билан айтганда, дунѐни олов 
оқимида эритдилар, бошқалар эса уни кўзғалмас тошда кристаллга айлантирдилар 
(муайян бир шаклга киритдилар). 
Бу давр моддиюнчилигининг энг ѐрқин вакиллари Анаксагор ва Эмпедокл 
эдилар. Анаскагор (эр. авв. 500 - 428 йй.) фикрича, дунѐ даставвал ҳаракатсиз 
қотишмадан иборат бўлиб, энг кичик заррачалардан («уруғлар») ташкил топган эдики, 
унга ақл (нус) ҳаракат бағишлаган. Анаксагорнинг ақл ҳақидаги таълимоти фаолиятсиз 
моддага ҳаракат манбасини кескин қарама-қарши қўйганлигини билдирар эди. Бу нарса 
фалсафий фикрнинг келгуси ривожига (янги замон фалсафасининг «биринчи туртки» 
ғояси) сезиларли таъсир кўрсатди. Эмпедокл (эр. авв. 484-424 гг. йй.) барча нарсалар 
 
асосида бирламчи тўрт унсур («барча ашѐларнинг ўзаги»): олов, ҳаво, тупроқ ва сувни 
кўрди. Эмпедокл ақидасича, барча ашѐлар миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгармайдиган, 
турли мутаносибликда бир-бири билан қўшилган тўрт унсурдан ташкил топганлар. 
Модданинг ҳаракати (Анаксагорда бўлганидек) коинотдаги бошланғич тартибсизликни 
бартараф қилган ва уни ўзини уюштирган ва унинг ақлидан ташқарида бўлган нарса 
сифатида ифодаланади. Тўрт унсур ҳақидаги назарияни Арасту қабул қилганлиги 
туфайли, у XVII асргача Европа физикасининг асоси бўлиб хизмат қилди. Эмпедоклнинг 
сезиш назарияси ҳам кўпларга, жумладан Афлотун ва Арастуга ҳам катта таъсир 
ўтказдики, унга биноан сезги аъзоларининг «баданидан тер чиқадиган тешик»ларига 
қабул қилинаѐтган объектдан ажралиб чиқаѐтган моддий «тўлдирувчилар» кирадилар. 
Қадимги Юнонистоннинг моддиюнчилик қарашлари ўзининг энг гуллаб-яшнаган 
даврига Милетлик Левкипп (эр. авв.500-440йй.) ва Абдерлик Демокрит (эр. авв.460-330 
йй.) таълимотларида эришди. Левкипп атомистик фалсафага асос солди. Унинг шогирди 
Демокрит уни кенгайтириб, сайқаллаштирди ва ҳар томонлама умумий фалсафий тизим 
яратди. Ушбу назарияга мувофиқ дунѐ бўшлиқ ва ҳаракатдаги атомлардан, яъни сифат 
жиҳатдан бир хил ва ўзгармайдиган, аммо шакл ва андоза жиҳатдан турлича бўлган 
чексиз майда бўлинмас заррачалардан ташкил топган. Атомлар бўшлиқда ҳаракат 
қиладилар ва уларнинг бир-бирига қўшилиши бутун дунѐни вужудга келтиради. Тирик 
мавжудот тирик бўлмаган нарсадан руҳи борлиги билан фарқ қилади. Руҳ доира 
шаклидаги ҳаракатланувчи атомлардан ташкил топган. Демокрит руҳни ўладиган нарса 
деб ҳисоблади. Қачонки, бадан ўлса, атомлар маконга сочилиб кетади. Демокрит 
таълимотидаги энг муҳим қоида, бу модданинг ажралмас хусусияти сифатида тақдим 
этилган ва унга хос бўлган ҳаракат ҳақидаги қарашдир. Ҳаракат руҳ таъсирининг 
натижаси бўлмай, балки модданинг ўзини хусусиятидир. 
Демокрит таълимотида ижтимоий ва ахлоқий муаммолар катта ўрин тутади. Давлат 
тузумининг энг яхши шакли сифатида у демократияни ҳисоблади, энг хайрли иш деб 
донишмандликни билди. Демокрит кўп қиррали олим бўлиб, унинг асарлари ўша 


замондаги барча билим соҳаларини қамраб олган эди. Демокрит фалсафаси Европа 
фалсафаси ва табиатшунослик фанлари ривожига катта таъсир кўрсатди. 
Эрамиздан олдинги V аср бошидаги барча фалсафий мактабларни коинот ва борлиқ 
ҳақида ягона таълимот яратиб, дунѐнинг ягоналиги ва хилма-хиллигини тушунтириб 
бериш истаги бирлаштирган эди. Бироқ эрамиздан олдинги V- асрнинг ўрталаридан 
бошлаб Юнонистоннинг маънавий ҳаѐтида кескин бурилиш юз берди, яъни бундан кейин 
фалсафа асосига дунѐ эмас, балки инсон қўйилди. Бундай маънавий тўнтаришда 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling