3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

 
Мантиқий – структуравий схема:  
Апологетика орқасидан христиан мафкурачиларининг асарлари бўлган патристика 
пайдо бўлдики, унинг муаллифлари бидъатчиларга қарши курашга катта ҳисса 
қўшганликлари учун авлиѐлик даражасига кўтарилдилар ва черков оталари деб аталдилар. 
«Черков оталари» нинг энг йириги Аврелий Августин (354-430) эди. Августин 
фалсафасининг марказида Худо туради. Худо олий моҳият бўлиб, энг олий эзгуликдир. 
Инсон эса ўзида табиатнинг моддий жисмларини –ўсимликлар ва ҳайвонларни 
бирлаштиради ва ақлий руҳ, ҳамда озод иродага эгадир. Руҳ худога яқин бўлиб, моддий 
эмас, завол топмайди ва ўз қарорларида озоддир. Маънавий ҳаѐтнинг асоси иродадир
аммо ақл эмас. Ҳаѐтнинг мақсади ва мазмуни бахт-саодатдадирки, унга Худони билиш 
билан эришиб бўлади. Инсоний ва илоҳий тарих воқеалари бирлик ва қарама-
қаршиликлар орқали рўй беради, улар ўз ифодасини икки салтанат (шаҳарлар) - Худонинг 
ва ернинг тўқнашувида топадилар. Худо салтанатига инсониятнинг оз қисми, яъни 
ўзининг ахлоқий-диний хулқи билан Худонинг раҳматига ва нажотига эришганлар 
кирдилар, ердаги салтанатга эса, баракс, ўзини яхши кўрадиган, очкўз, худбин кишилар 
кирадиларки, улар Худони унитадилар. Худо салтанатига мансубликнинг бош гарови 
сифатида Худо ва черков олдида итоат ва бўйсуниш хизмат қилади. 
Ўрта асрлардаги фалсафий тизимларининг кўпчилиги идеалистик йўналишга эга 
эдики, уни христианликнинг асосий диний ақидалари тақозо қилар эди. Бундай диний 
ақидалар орасида ягона Холиқ - Худонинг шахсий шакли ҳақидаги атомизмнинг қатъий 
равишда рад этувчи ақида, ҳамда худо томонидан дунѐни «ҳеч нарсадан» (креационизм) 
яратилганлиги тўғрисидаги ақида энг муҳим аҳамият касб этган эди. Бу ақида нафақат 
Холиқ -Худонинг ғоявий дунѐси билан ердаги ҳаѐтнинг моддий дунѐси, ҳамда дунѐнинг 
мутлақ оти шахс иродасига тобелиги ўртасида ўтиб бўлмас чегара барпо қилар, балки 
дунѐни замонда (дунѐнинг ибтидоси ва интиҳоси) чегаралаб қўяр эди. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling