3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Петр Домианининг ўткир ифодасича, фалсафа - «илоҳиятнинг хизматкори» деб 
эълон қилинган эди. Бу шуни билдирар эдики, фалсафа ўзининг бутун қудратли дастгоҳи 
билан христианликнинг диний ақидаларини тасдиқлаш учун хизмат қилиши лозим эди. 
Ана шундай фалсафа «схоластика» (лотинча-мактаб ѐки олим) номини олди. Тахмин 
қилинар эдики, хақиқат априори (аввалданоқ) инжил матнларида берилган ва унинг 
асослаш учун барча мантиқий натижаларни тўлалигича келтириб, қиѐсий тизимдан 
фойдаланиш зарур. Бу вазифани ҳал қилиш учун схоластика қадимги меросга, айниқса 
Арастунинг мантиқий таълимотига таянди. 
Схоластикани тизимга солишда доминиканлар Орденининг вакили Аквиналик 
Фома (1225-1274) муҳим ҳисса қўшди. У ўзига мақсад қилиб христианлик ақидаларини 
ақлга мувофиқ равишда ишлаб чиқишга бел боғлади. Арасту шундай асосни яратган 
эдики, унга таянган Фома христианлик тушунчаси бўлган ғоявийлик ва моддийлик 
Ўрта асрлардаги таълим тизими 
Черков мактаби 
Монастир мактаби 
Ночерков мактаби 


нисбатини аввалдан берилган шакл қоидаси (тартиб қоидаси) билан беқарор ва тўла 
барқарор бўлмаган модда қоидаси (борлиқнинг энг заиф кўриниши) ўртасидаги нисбатни 
қоидага айлантирди. Якка кўринишдаги ҳодисалар дунѐси, Аквиналик Фома нуқтаи 
назарича шаклнинг биринчи қоидаси ва модданинг қўшилишидан туғилади. Инсоннинг 
руҳи эса, шакл ташкил қилувчи қоида бўлиб, ўзининг якка тарзда намоѐн бўлишини фақат 
бадан билан қўшилган ҳолатдагина қўлга киритади. 
Ушбу хулосавий қоида христианлик схоластикасининг энг кескин масалаларидан 
бирини муросасизлик жиҳатдан якунлади. Шаклланаѐтган христианлик, схоластика каби, 
идеалистик тизим бўлиб, ўзининг моддага бўлган муносабатини талқин қилишда чуқур 
ташвишда эди, негаки Худонинг учинчи кўриниши бўлган Исо Масиҳ, инсон сиймосида 
намоѐн бўлган эди, яъни ўзида ҳам илоҳий (ғоявий), ва ҳам инсоний (моддий-жисмий) 
табиатни бирлаштирган эди. Илоҳийлик ва инсонийликнинг қўшилиши ѐлғон борлиқ 
сифатида моддани тўла инкор этишга, уни «ҳеч нима» (уни «ҳеч нимадан» 
яратилганлигини ақида талаб қилар эди) деб эълон қилишга имкон бермас эди. Шунинг 
учун Аквиналик Фома томонидан моддани «борлиқнинг энг заиф кўриниши» сифатида 
талқин қилиниши черков томонидан вужудга келган услубий ва мантиқий боши берк 
кўчадан чиқиш сифатида қабул қилинди. Натижада модда схоластикада тобелик ҳолатида 
бўлса ҳам, қисман мавжуд бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. 
Ғоявийлик ва моддийлик ҳақидаги энг кескин баҳс реалистлар (лот. realis–
ҳақиқий, ашѐвий) ва номиналистлар (лот. nomen–исм, ном) ўртасидаги машҳур 
мунозарада намоѐн бўлди. Гап универсалий (лот. - умумий) умумий ѐки тур деб аталган 
тушунчаларининг табиати ҳақида борар эди.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling