3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бенедикт Спиноза
тимсоллари айрим одамларнинг диди ва ҳатти-ҳаракатлари кўникмаси туфайли таълим-
тарбия билан боғлиқ равишда келиб чиққан айрим киши хусусиятидан пайдо бўлган адашишлардир; бозор тимсоллари бу дунѐ тўғрисида мавжуд бўлган тасаввурлар ва фикрларни уларга нисбатан танқидий муносабатсиз равишда муҳокама юритиш одатидир; театр тимсоллари обруманд кишиларга кўр-кўрона ишончга таянади. Инглиз фалсафий тафаккурининг йирик вакилларидан бири Томас Гоббс (1588- 1679) дир. «Биринчи фалсафа» ҳақидаги ўз мулоҳазаларида Гоббс шуни таъкидладики, «жисмлилик» (яъни модда) абадийдир, гарчи айрим жимслар вақтинчалик бўлса ҳам. Жисмлийлик хусусиятлари (ѐки «акциденциялар») ҳаракат ва сокинлик, ранг ва бошқалардир. Ҳаракатни у жисмларнинг макондаги ўрин алмашиши сифатида қараб чиқди, яъни механик сифатида, табиатдаги барча жисмларни нафақат механизмга ўхшатиб, балки инсон ва жамиятни ҳам унга монанд қилди. Гоббс фалсафий таълимотининг механистик эканлиги яна шу билан ифодаланадики, у ўзининг талқинида ҳаракатни икки жисмнинг тўқнашуви натижаси сифатида кўрсатиб, уни илоҳий биринчи туртки назариясига (деизм) ҳавола қилди. Гоббснинг таъкидлашича, барча билимларга ҳис-туйғу ѐрдамида эришиб бўлади, шу билан биргаликда у ўзининг билиш назариясида ақлнинг муҳим аҳамиятини, айниқса унинг математик амалларини кўрсатиб ўтди. Агар Ф.Бэкон Янги замоннинг хусусияти сифатида табиатни ўрганишининг тажрибага асосланган тажрибавий усулини ишлаб чиқишни бошлаб берганлиги билан, Гоббс эса тажрибага асосланганликни чуқурлаштирганлиги билан белгилаб берган бўлса, француз олими ва файласуфи Рене Декарт (1596-1650) аксинча, тажрибага ақл берган маълумотларнинг оддий амалий текшириш ўрнини ажратиб, афзалликни ақлга қаратди. Янги замон рационализмининг асосчиси бўлган Декарт барча фанлар учун умумий бўлган усулни ишлаб чиқиш вазифасини қўйдики, у кўп ҳолларда билимлар натижасини белгилаб берувчи инсон ақлида борлиги тахмин қилинган «туғма ғоялар» ѐки аксиомалар деб аталган нарсаларни тақозо этар эди. Туғма аксиомалар қаторига у математика ва мантиқнинг кўпчилик қоидаларини қўйди, масалан, «тўғри тўрт бурчак тўртдан кўпроқ томонларга эга эмас». Декартнинг табиатга қарашлари механистик хусусиятга эга. Худо дунѐнинг мавжуд бўлишлик ва тараққиѐтига биринчи турткини беради, аммо кейинчалик унинг ривожи модданинг мустақил ижодий энергияси орқали рағбатлантирилади. Декарт эволюция ғоясини ишлаб чиққанларнинг биринчиларидан биридир (гарчи механистик асосда бўлса ҳам). У бу ғояни табиат ҳақидаги барча соҳа таълимотларига – юлдузлар ва сайѐраларнинг ташкил топишидан тортиб ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларнинг пайдо бўлишларигача татбиқ этди. Декарт фикрича, юлдуз ва сайѐраларнинг тизимлари модданинг қуюнсимон ҳаракати натижасида ташкил топадилар. Дунѐвий модда чексиз, бир хил бўлиб, бўшлиққа эга эмас ва чексиз равишда бўлиниши мумкин. У механик қонунлар томонидан белгиланган тўхтовсиз равишда миқдорий ва сифатий жиҳатдан ўзгариб турадиган ҳолатдадир. Тирик мавжудотлар дунѐси ҳам ушбу қонунларга бўйсунади: ҳайвонлар – булар мураккаб машиналардир. Инсон эса, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ақлга эга, шунинг учун у механика қонунлари доирасидан ташқарига чиқади. Декарт моддий жавҳар билан бир қаторда (унинг томонидан узунлик сифатида тушуниладиган) Худонинг ва унинг томонидан яратилган руҳий, фикрловчи жавҳар жоннинг мавжудилигини тан олишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Декарт фалсафасининг алоҳида хусусияти дуализм эди. Декарт учун муҳим муаммо хақиқат билимларни ҳосил қилиш ва усул муаммоси эдики, унинг воситасида ана шундай билим олиш имконияти вужудга келсин. Билим моҳияти шунда эдики, ҳар қандай билимга ѐйиладиган кескин шубҳанинг тақозоси ҳақиқий билим олиш имкониятини тасдиқлашга олиб келиши мумкин. Мен барча нарсага шубҳа қилишга бошлайман, - деб мулоҳаза юритади Декарт, негаки, шуни тушунаманки, мени ѐвуз ва хийлагар шайтон ѐки қандайдир бошқа бир алдамчи алдаяпти. Аммо шу билан бирга мен шунга шубҳа қилмайманки, менинг шубҳам мавжуддир, яъни фикр бордир. Шу ердан Декартнинг машҳур хулосаси сарчашма олади: «Мен фикрлаяпман, демак, мен мавжудман!». Фикр ҳақиқийлиги ва фикрловчи моҳияти борлигидан, у ашѐлар борлиғининг ҳақиқийлигига етиб боради. Декартнинг билиш усулини таҳлилий ѐки ақлий сифатида таърифлаш мумкин. Ақлий (рационализм) - ақл ѐки фикрни билиш манбаи ва унинг ҳақиқийлиги меъѐри деб тан олувчи фалсафий қарашдир. Рационализм усули фикрнинг аниқлиги ва унинг ўзининг амалларининг бир-бирига қарама-қарши эмаслигини, фикр объектини оддий қисмларга бўлиб ва уларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганишни, кейин эса фикр ҳаракатини соддадан мураккабга томон боришини тақозо этади. Декарт фикрича, ҳеч қандай узоқ нарса йўқки, уни кашф этишга эришиб бўлмасин. Декарт рационализми жуда кўплаб ўз давомчиларига эга бўлдики, улар ичида энг йириги Нидерланд файласуфи Бенедикт Спиноза (1632-1667) эди. Алоҳида олинган махсус жавҳар (субстанция) сифатидаги фикр ҳақидаги тасаввурни рад этиб, Спиноза Худони ягона чексиз жавҳарга қўшди, яъни ғоявийлик ва моддийликни бирлаштирди. Ушбу жавҳар ўз ўзининг сабаби бўлиб, ҳеч қандай бошқа сабабларга муҳтож эмас. Шахс сифатида мутлақ маҳрум бўлган Спиноза талқинидаги Худо табиатга айниятдадир. Ягона жавҳар бўлган Худо -табиат икки сифатга - узунлик (масофа) ва онгга эга. Гарчи турли даражада бўлса ҳам, фикрлаш қоибилияти энг оддий ашѐлардан тортиб инсон миясигача тарқалгандинр. Фикр Спиноза томонидан табиатни ўз-ўзини идрок этиши сифатида талқин қилинади. Бундан муҳим хулоса келиб чиқади: ғояларнинг тартиб ва алоқаси, ашѐларнинг тартиб ва алоқаси кабидир. Фикрнинг етуклиги унинг табиат қонунлари билан мувофиқлиги меъѐри билан ифодаланади ва айнан шунга ўхшаш билиб олинган билимларнинг шакллари ва дунѐнинг қонунлари фикрнинг ҳақиқий қоидаларидир. Нарсани билиш унинг яккалиги воситасида умумийлик унсурини кўра билиш, айримлик кўриниш - модусдан жавҳар (субстанция) томон бориш демакдир. Спинозанинг диққат марказида озодлик масаласи туради. Унинг тушунишича, жавҳарда зарурият ва озодлик қўшилиб кетади. Худо (жавҳар) озоддир, негаки, у нимаики қилса, ўзининг заруриятидан келиб чиқади. Табиатда, унга эса Спиноза инсонни ҳам киритади, сабабий боғланганлик (детерминизм), яъни зарурият ҳукмронлик қилади. Бирок, инсон алоҳида кўринишга эга бўлган модусдир. Унга фикр юритиш хосдир. Инсоний ирода чегаралангандир. Инсон озодлиги ақл билан ироданинг бирлигидан ташкил топади, шунинг учун озодлик даражаси ҳам ақлий билим даражаси орқали ифодаланади. Озодлик ва зарурият бир-бирини тақозо этади. Спиноза фикрича, заруриятнинг қарама-қаршиси озодлик эмас, балки ўзбошимчаликдир. Инсоннинг ҳатти - ҳаракати ўзини сақлаш (инстинкт) ғаризаси таъсири остида ва ундан келиб чиқадиган (аффектлар) жазавалар доирасида ѐтадики, уларнинг асосийлари шодлик, ғам-алам ва истакдир. Ҳамонамки, инсон уларга бўйсунар экан, у озод эмас. Инсоннинг озодлик муаммоси улар таъсиридан кутилишдан иборатдир. Бу эса очиқ ва аниқ билишни мўлжаллайди. Шундай тарзда Спиноза «озодлик идрок этилган зарурият» эканлигини тушунишга етиб келади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling