Ўзбекистонда мавжуд бўлган ноананавий энергия манбалари.
Ҳозирги кунда жамиятнинг ривожланишини унинг энергия билан таъминланганлиги белгилайди. Аммо энергия истеъмолининг кундан-кунга ошиб бориши ҳамда уни ишлаб чиқариш учун органик ёқилғилардан фойдаланиш, атроф-муҳитни глобал ифлосланишига олиб келмоқда ва натижада инсоният ҳаётига жиддий хавф солмоқда. Шунинг учун ҳозирги кун энергетикасининг долзарб масалаларидан бири, экологик тоза, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишдир.
Республикамизда органик ёқилғилар ва сув энергиясидан ишлаб чиқарилаётган электроэнергиянинг миқдори (фоизда).
Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқарилаётган электроэнергиянинг 84,7% органик ёқилғилардан фойдаланадиган иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилади. Умумий ишлаб чиқариладиган энергияга нисбатан атиги 14,5% электроэнергия ГЭСлар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Келажакда Ўзбекистон Республикасида қайталанувчи энергия манбаларидан қуйидаги миқдорда фойдаланилади:
- қуёш энергиясидан 98,8 % ;
- гидроенергетикадан 1,0 % ;
- шамол энергиясидан 0,2 % .
Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларининг техник
имкониятлари схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |