4 – Маъруза: Электр энергия манбалари турлари


Download 0.81 Mb.
bet1/4
Sana23.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1383960
  1   2   3   4
Bog'liq
4 - маъруза


4 – Маъруза: Электр энергия манбалари турлари


Режа:

1. Қайта тикланувчи энергия манбалари


2. Қайта тикланмайдиган энергия манбалари


Қайталанувчи энергия манбалари. Бирор жисм (қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатида) ўз энергиясини, энергияни бошқа турга айлантирувчи мосламага узатиб яна ҳаракатда бўлса ҳамда ўз энергиясини ҳоҳлаган марта узатиб ўзи йўқолиб кетмаса бундай манбага қайта тикланувчи энергия манбалари дейилади (шамол, қуёш, сув сатҳининг кўтарилиб тушиши, тўлқинлар, кичик- ва мини-ҳамда микроГЕСлар, геотермал, космик, биоёқилғи, водород ва квант).
Қайталанмайдиган энергия манбалари. Органик ёкилғилардан бир марта фойдаланилгандан сунг ундан кайта фойдаланиб булмайди. Шунинг учун уларни қайталанмайдиган энергия манбалари ҳам деб аталади (органик ёқилғилар-нефт маҳсулотлари, тошкўмир ва бошқа ҳар хил қаттиқ ёқилғилар, газ, атом ва бошқалар).
Анаънавий энергия манбалари. Амалий жиҳатдан бошка энергия турларига караганда электроэнергия олиш осон ва ишлаб чикилган электро-энергияни узок масофаларга узатиш имкони булган манбаларига анаънавий энергия манбалари дейилади (органик ёқилғилар-нефт маҳсулотлари, тошкўмир ва бошқа ҳар хил қаттиқ ёқилғилар, газ, атом ва бошқалар).
Ноанаънавий энергия манбалари. Органик ёқилғиларда ишлайдиган анаънавий энергия манбалари ўрнини босиб электр энергияси (ёки бошқа зарур турдаги энергия) олиш имконини берадиган, ҳозирча кенг қўлланилмайдиган усул, қурилма ёки иншоотларга ноанаънавий энергия манбалари дейилади (шамол, қуёш, сув сатҳининг кўтарилиб тушиши, тўлқинлар, кичик- ва мини- ҳамда микроГЕСлар, геотермал, космик, биоёқилғи, водород ва квант).


Иссиқлик, гидравлик ва гидроаккумулясион, тўлқинлар, геотермал, атом, қуёш, шамол, биомасса ва бошқа энергия турлари.
Иссиқлик электростанциялари (ИЕС), органик ёқилғилар(кўмир, нефт маҳсулотлари ва газ)ни ёқиш натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергиясини электроенергияга айлантириб берувчи энергетик агрегатлардир. Органик ёқилғилардан бир марта фойдаланилгандан сунг ундан қайта фойдаланиб бўлмайди.
Шунинг учун уларни қайталанмайдиган энергия манбалари ҳам деб аталади.
Қайталанмаганлиги учун улардан тежаб-тергаб фойдаланиш хамда уларнинг ўрнини босадиган бошқа арзон электроенергия олиш мумкин булган усуллардан фойдаланиш лозим. Шунинг билан бир каторда, иссиклик электростансиялариниг чиқиндилари атроф-муҳитга катта зарар этказади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling