4 – Маъруза: Электр энергия манбалари турлари
Download 0.81 Mb.
|
4 - маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув энергияси
- Тўлқинлар энергияси
Атом электростанциялари (АЭС) атом (ядро) энергиясини электроен-ергияга айлантириб беради. Атом реактори энергия генератори ҳисобланади. АЕС ядро ёқилғиси(ўран, плутоний ва бошқалар)да ишлайди. Ядро ёқилғисининг заҳиралари органик ёкилғилар заҳираларидан катта миқдорда кўпдир.
Сув энергияси. Гидроэлектростансиялар (ГЭС) – гидротехник иншоотлар ва энергетик жиҳозлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ёрдамида сув оқими энергияси электроенергия айлантириб берилади. ГЭСларни куриш натижасида ҳам атроф муҳитга зарар этказилади: дарёлар оқими тўсилиши билан уларнинг ўзани ўзгариб кетади, жуда катта майдон сув остида қолади, флора ва фаунага катта зарар этказилади. Иссиқлик энергетикасига қараганда сув оқими энергиясининг асосий хусусиятларидан бири, унинг қайталаниб туришидир. Катта босимли ГЭС ГЭСларнинг яна бир тури, насос ва турбиналар бир-бирига жойлаштирилиб ишлатиладиган гидроаккумуляцион ГЭСлардир. Бундай ГЭСларнинг юқори бефи сув омбори ёки дарё бўлиши мумкин.Юқори беф сифатида юқорида жойлашган кўл (оқмайдиган) ёки махсус сунъий қурилган кичик сув омбори бўлиши мумкин. Тўлқинлар энергияси. Тўлқинлар энергияси икки турга бўлинади: тўлқинлар энергияси ва сув сатҳининг кўтарилиб-тушиш энергияси. Океан ва денгизлардаги тўлқинлар энергиясидан фойдаланиш, К.Е.Сиалковский томонидан 1935 йилда таклиф қилинган. 1985 йилда дунёда биринчи марта Норвегияда 850 кВт қувватли тўлқинлар электростансияси ишга туширилган. Ҳозирги кунда дунёдаги барча тўлқинлар электро-стансиялари ишглаб чиқарадиган қувват, дунёда ишлаб чиқариладиган қувватнинг 1 % ни ташкил қилади. Кам қувват ишлаб чиқарилишининг асосий сабаби, унинг жуда қимматлигидир. Қуёш, эр ва ойнинг бир чизиқда туриб қолган вақтида океан ва денгизлардаги сув сатҳлари кўтарилиб тушади. Мана шу табиатда содир бўладиган жараёндан фойдаланиб ҳам электроэнергия ишлаб чиқариш мумкин. Бунинг учун денгизнинг бирор қўлтиғи тўғон билан беркитилади. Сув сатҳи кўтарилганда, тўғон танасига жойлаштирилган гидроагрегатлардан сув қўлтиққа ўтади ва маълум миқдорда электроенергия ишлаб чиқарилади. Денгиздаги сув сатҳи тушганда қўлтиқдаги сув денгизга гидроагрегатлардан ўтказилади ва яна маълум миқдорда электроэнергия ишлаб чиқарилади. Шундай қилиб сикл такрорланайверади. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling