4 – Маъруза: Электр энергия манбалари турлари


Download 0.81 Mb.
bet3/4
Sana23.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1383960
1   2   3   4
Bog'liq
4 - маъруза

Геотермал энергия. Ер қаърида жуда катта иссиқлик миқдори мавжуд. Ундан жуда арзон ва экологик зарарсиз битмас-туганмас энергия олиш мумкин ҳисобларга кўра, эр бағрида тўпланган иссиқликдан олинадиган энергия, эр юзидаги ҳамма органик ёқилғи заҳирасидан олнадиган энергиядан бир неча баробар кўп экан. Аммо бу иссиқлик энергияси фақатгина ер остидаги қайноқ сувлардан олинади холос.
Шамол энергияси. Буғ двигателлари пайдо бўлгунча, Англия, Германия, Франсия, Дания, Голландия ва бошқа мамлакатларда шамол энергиясидан жуда катта масштабда саноатда ва қишлоқ хўжалигида кўлланиб келинган. Шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган хозирги ишлар, катта алоҳида шамол генераторлари яратиш ва уларнинг энергиясидан ишлаб турган энергия тармоқларига улашдан ва асосий тармоқ сифатида фойдаланишдан иборатдир.
Қуёш энергияси. Қуёш радиациясининг энергиясини доимий электронига айлантириш мумкин. Бунинг учун юпқа кремний плёнкаларииш бошқа бирор ярим ўтказгич материалдан фойдаланилади. Фотоелектрик энергияга айлантиршининг потенциал қулайликлари:
- ҳаракат қилувчи қисмларнинг йўқлиги;
- ишлаш муддати 100 йилдан ортиқлиги;
- эксплуатация қилишнинг соддалиги, қуёш радиациясидан самарали фойдаланиш мумкинлиги.
Аммо бу усулда энергия ишлаб чиқариш анъанавий энергия ишлаб чиқаришдан 75 мартадан кўпроқ қимматроқдир. Шунинг учун ҳозирги вақтда арзонроқ электр энергия ишлаб чиқарувчи қурилмалар устида иш олиб борилмоқда. Масалан, кремний ўрнига арсенир гелий қўлланилмоқда.



Шамол генератор қурилмаси ва электростанцияси



Қуёш энергиясидан олинадиган электроэнергиянинг ҳар


хил турдаги истеъмолчилари кўрсатилган.



Ноанаънавий ва қайталанувчи энергия манбалари ҳамда уларниг дунё мамлакатларида қўлланилаётган турлари.

Ҳозирги кунда энергия истеъмол қилувчи барча соҳаларнинг органик ёқилғилардан фойдаланиши туфайли атроф муҳит ифлосланмоқда. Натижада табиатнинг флора ва фаунасида салбий ўзгаришлар юз бермоқда. Одамлар ва ҳайвонот дунёсида ҳар хил янги турдаги касалликлар пайдо бўлмоқда. Шунинг учун инсоният олдида турган жиддий муаммолардан бири, барча турдаги энергия истеъмол қилувчиларни тоза экологик энергия билан таъминлашдир.


Экологик тоза энергияни фақатгина табиатда мавжуд бўлган энергия манбаларидан олиш мумкин. Шунинг учун бундай манбаларни ноанаънавий ва қайталанувчи энергия манбалари дейилади. Ҳозирги кунда дунёдаги барча ривожланган мамлакатларда энергиянинг бундай турларидан фойдаланиб ҳар хил энергия турларини ишлаб чиқаришга киришилган.



Жаҳонда энергия этказиб бериш схемаси


Дунёдаги ривожланган малакатлар фойдаланаётган ноанаънавий ва қайталанувчи энергия манбалари турларига қуйидагиларни киритиш мумкин:


- қуёш энергияси;
- шамол энергияси;
- гидроэнергетика(ўрта-, кичик- ва микрогидроэнергетика);
- тўлқинлар энергияси;
- сув сатҳлариниг кўтарилиб-тушиш энергияси;
- океан ва денгизлардаги ҳар хил оқимлар энергияси;
- геотермал сувлар ва гейзерлар энергияси;
- биомасса энергияси;
- шаҳар чиқиндилари энергияси;
- чорвачилик ва паррандачилик фермалари чиқиндилари энергияси;
- эр остидан иссиқлик насослари орқали олинадиган энергия.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling