4- мавзу Атмосфера ва уни муҳофаза қилиш. Атмосферанинг таркиби ва тузилиши


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1430761
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Экология маъруза 4

Озон туйнуги1980- йилларда Антарктидада илмий текшириш станцияларда ҳавода 
озон миқдорининг камайиб бораётганини ва «озон тешик»ларининг пайдо бўлганликлари 
аниқланган. 1987- йили Антарктидада Америка ер сунъий йўлдоши «Нимбук-7» дан 
олинган маълумотга кўра, озон тешиги жанубий материкнинг 2/3 қисмини эгаллаган. 
Бунинг асосий сабабчиси фреонларнинг ишлатилишидир, яъни хлор фтор углеводородлар 
озон қатламининг емирилишига олиб келмоқда [19]. 
Одам қўли билан яратилган бу кимёвий моддалар атмосферада жуда секин парчаланадилар 
(50 дан – 200 йилгача) ва кенг миқёсда аерозоллар, хладагентлар ва еритувчи сифатида 
саноатда, техникада ишлатилади. 
Озон қобиғининг емирилиши реакцияси қуйидагача: 
Н
2
О+О
3

2НО + О
2
Cl + О
3

ClО + О
2
Ҳеч кимга сир эмаски, ер юзида ҳаёт пайдо бўлишига «озон» деган ном олган газсимон 
модда сабабчидир. 
Quyosh nurlari 
atmosfеra orqaliyеrga 
еtib kеladi 
Issiqlikning bir qismi 
koinotda tarqaladi 
Issiqlik nurlanishning bir 
qismi yanayеr yuziga qaytadi 
Stratosfеra 
Troposfеra 
Н
2
О 
СО
2
СН
4
СО
2
СН
4
СО
2


Озон моддаси аччиқ ҳидли, оч ҳаво ранг, кучли оксидловчи хусусиятига эга бўлиб заҳарли, 
молекуласи уч атомли кислороддан (О
3
) иборатдир. Озон асосан атмосферада қуёш 
радиацияси орқали кислород молекулаларининг атомларга парчаланиши натижасида ҳосил 
бўлади, ўз навбатида атомар ҳолдаги кислород атмосферадаги еркин кислород билан 
кимёвий реакцияга киришиб, озон молекуласини ҳосил қилади: 
О+О
2


Озоннинг асосий миқдори атмосфера (юнонча атмос-пар)нинг юқори қатлами стратосфера 
(лотинча стратум-қатлам) –яъни 12 км.дан 24 км.гача бўлган баландликда йиғилган. 
Стратосферанинг озони бутун ер шарини қамраб олган “озон қатлами” дея ном олган юпқа 
қатламдан ташкил топган бўлиб, бу қатламнинг қалинлиги тропик минтақаларда 2 мм.гача 
бўлса, қутбларда 3-4 мм.гача боради. Озоннинг стратосферадаги ўртача консенрацияси 
тахминан 0,0003% ни ташкил этади, албатта жуғрофий минтақаларда бу кўрсаткич 
ўзгарувчандир ва у 30% гача камайиб ёки кўпайиб туриши мумкин, бу ҳол меъёр 
ҳисобланади. 
1985-йили атмосфера устида илмий тадқиқот олиб борувчи Британия Антарктика хизмати
мутахассислари Антарктикадаги «Халли-Бей» станциясининг тепасида озон туйнуклари 
ҳосил бўлганини ва озон миқдори 1977-1984 йиллар мобайнида 40% га камайганини 
маълум қилдилар. Бу ҳол кейинчалик Сибир самосида ҳам юз берди. Ушбу ҳодисани тўлиқ 
ўрганиш ва аниқлаш мақсадида дунёдаги 4 та давлат олимлари Антарктика озон Халқаро 
экспериментини ташкил қилдилар. Бунга кўра олимлар самолёт ёрдамида озон миқдори 
камайиб кетган баландликка бир неча бор кўтарилиб, озон миқдорини, унинг ўлчамларини 
ҳамда у ерда кетаётган кимёвий жараёнлар тўғрисида маълумотларни ерга олиб тушдилар. 
Бу маълумотлар ҳақиқатда Жанубий қутб атмосферасида озон миқдори камайиб, 
сийраклашганини ва “озон туйниги” ҳосил бўлганини тасдиқлабберди. Озон туйнигини 
ўлчамлари жиҳатидан таққослаганимизда, унинг юзаси Ғарбий Европа территорияси ёки 
АҚШ нинг континентал қисмига тўғри келиши мумкин экан. 80-йилларнинг бошида 
АҚШнинг «Нимбус-7» номли ернинг сунъий йўлдоши орқали олинган маълумотлар худди 
шундай озон туйнуклари Арктика – шимолий қутб атмосферасида ҳам ҳосил бўлганини 
аниқлади. Албатта, бу озон туйнуги ўлчамлари жиҳатидан кичикроқ ва озон миқдорининг 
атмосферада камайиш даражаси 9% ни ташкил этган эди. Умуман ер юзида 1979- йилдан 
1990 йилгача озон миқдорининг камайиши 5% ни ташкил этди. 
Озон туйнугининг ҳосил бўлиши сайёрамиздаги олимларни ва кенг жамоатчиликни 
ташвишга солди. Чунки озон туйнуги кенгайиб кеца, қуёш нурининг ультрабинафша 
нурлари ер юзидаги тирик жонни - ўсимликлар, жониворлар ва инсонни ҳалокатга элтади. 
Озон қобиғи 280 ва 320 нанометр диапазондаги ультрабинафша нурларини ушлаб қолиш 
қобилиятига эга. Қуёш радиацияси бешафқатдир, у тирик организмларнинг ДНКсига зарар 
етказиши мумкин. АҚШнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг 
маълумотларига кўра, қуёшнинг юқори радиацияси натижасида тери саратон касаллиги, 
организмнинг турли хил касалликларга қарши курашадиган иммунитет қобилиятининг 
пасайиши, кўз касаллиги ва тез қариш каби касалликларнинг келиб чиқишига олиб 
келмоқда. Ҳозирги кунда АҚШнинг аеронавтика ва космонавтика миллий бошқармасининг 
(НАСА) хабарларига кўра Антарктика устида ҳосил бўлган озон туйнуги тобора кенгайиб, 
рекорд натижани, яъни унинг юзаси 29,3 млн. квадрат километрни ташкил қилмоқда. Бу 
АҚШ территориясининг уч баробар юзасига тенг деганидир. 
Ҳозирги кунда озон туйнугининг ҳосил бўлиш сабаблари тўғрисида турлича фикр 
мулоҳазалар мавжуддир. Айрим олимларнинг фикрича бу ҳодиса табиатда бўлиб турадиган 
табиий циклларнинг натижасидирки, биз уларга олдин эътибор қилмаганмиз. Лекин 
тадқиқотларнинг бошланишида озон туйнигининг ҳосил бўлиши товушдан тез учадиган 
транспорт, юк ташувчи самолётларнинг стратосферани сув қолдиқлари ва азот оксиди 
билан оксидлаши натижасида юз беради деб тахмин қилинган эди: 
Н
2
О + О
3

2НО +О



Кейинчалик бу самолётларнинг хизматидан юк ташишда фойдаланиш қимматга тушиши 
сабабли, улардан фойдаланиш кескин камайганлиги туфайли озон қатламининг емирилиш 
ҳавфи ҳам аста йўқола борди. 
Махсус текширишлар олиб борган олимларнинг тахминига кўра озон қатламининг 
емирилишининг яна бир сабабчиси – бу хлор бирикмаси экан, айниқса хлор фтор углерод 
(ХФУ) бирикмалари. Уларни яна «фреон» деб ҳам аташади. Бу моддалар музлатгич ҳамда 
совитгичларда, шунингдек, поролон ва пенопласт ишлаб чиқаришда қўлланилади. ХФУ 
аерозол сепувчи идишлар, электр жиҳозларни ювадиган ва кийим-кечакларни кимёвий 
усулда тозалашда ишлатиладиган модда сифатида ҳам қўлланилади. 
Ер юзида беозор модда сифатида кўринган фреонлар атмосферанинг юқори қатламлари 
(стратосфера)га чиққанда бузғунчилик фаолиятини бошлайди. Ультрабинафша нурлар 
таъсирида уларнинг молекулаларидаги кимёвий алоқалар бузилади. Натижада хлор 
ажралиб чиқади. У озон молекуласи билан тўқнашиб, битта атомни “уриб” чиқаради. Озон 
оддий кислородга айланади. Хлор эса кислород билан вақтинча бирлашиб, яна еркин бўлиб 
қолади ва янги “қурбон” ортидан “қувлайди”. Унинг фаоллиги озоннинг ўн минглаб 
молекулаларини бузишга етади. Яъни занжир реакцияси каби бу кимёвий жараённи 
қуйидаги реакциялар кўринишида келтириш мумкин: 
Cl + О
3

ClО + О
2
ClО + О

Cl + О

Озон қатламининг емирилишида фреонлар албатта қисман таъсир кўрсатади, чунки 
уларнинг кўп миқдори стратосферага етиб бормайди, балки ёмғирлар билан яна ерга қайтиб 
тушади. Аммо фазога учирилаётган ракета фазовий кемалари ҳам озон қатламининг 
емирилишига сабабчидир. Айниқса, хлор ва азот бирикмаларидан ташкил топган қаттиқ 
ёнилғида ишловчи “Спейс шаттл” ёки “Ариан” туридаги тезлатгичли ракеталар (космик 
челнок) бир бор учиш мобайнида 10 млн. тонна озоннинг емирилишига олиб келяптилар. 
Атмосферадаги озоннинг миқдори эса атиги 3 млрд. тоннани ташкил этади.
Бундан ташқари озон қатламининг емирилишида автомобил двигателларидан чиқаётган 
заҳарли газлар ҳамда қишлоқ хўжалигида ерларни ўғитлашда атмосферага кўтарилаётган 
азот оксидлари ҳам ҳавф солмоқда.
Яна шундай ҳодиса ва жараёнлар борки улар атмосферадаги озон қатлами 
емирилишини тўхтатиб қолиш ва атмосферада яна озон ҳосил қилиш хусусиятига эгадир. 
Бўлар ёқилғининг ёниши ва реактив самолётларнинг парвози натижасида атмосферага 
ажралиб чиқадиган азотнинг моно ва диоксидларидир (NО, NО
2
). Улар асосан 
стратосферанинг қуйи қисмида кислород билан кимёвий реакцияга киришиб озон 
моддасини ҳосил қилади: 
NО + 2О
2


2
+ О
3
2NО
2
+ 2О
2

N
2
О
5


Бундан хулоса қилиш мумкинки, озон моддасининг ҳосил бўлиши асосан тропосфера 
(юнонча тропе – йўналиш, қайрилиш)да юз берса, унинг емирилиши ёки бузилиши 
стратосферада амалга ошади. 
Хулоса қилиб айтганда, озон туйникларининг шимолий ва жанубий қутблар тепасида 
ҳосил бўлиши мутахассисларни, олимларни ва жаҳон ҳамжамиятини жуда катта ташвишга 
соляпти. 
Озон қатламининг аста - секин йўқолиб кетиши қандай оқибатларга олиб келишини 
яхши англаган дунёнинг 24 ривожланган мамлакати озон туйникларини «ямаш» ҳақида 
келишиб олди. 1987- йили улар Монреалда озон қатламини бузувчи технологияларни аста-
секин йўқ қилиш ҳақида «Баённома»га қўл қўйишди. Натижа яққол кўринди – 1990- йилда 
ер атмосферасида хлоридлар миқдори кўпайиши тўхтади, 1994- йилдан бошлаб уларнинг 
камайишига еришилди. Барибир хлоридлар анча йиғилиб қолган ва улар атмосферага 
тушмоқда, шунинг учун 2050- йилгагина бориб сайёрамизни ултрабинафша нурларидан 
сақлаб турувчи озон қатлами тикланиши мумкин. 


Ҳозирги кунда озон қатламини тиклаш мақсадида бир қанча мутахассис ва олимлар ўз 
лойиҳа ва таклифлари билан чиқмоқдалар. Шулар жумласига атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш бўйича «Озонга ёрдам беринг» номли бир гуруҳ инглиз олимлари кирадилар. 
Уларнинг лойиҳаларига кўра, атмосферанинг озон сийраклашган ерига қуёш батареяси 
ёрдамида ишлайдиган озонатор, яъни озон ишлаб чиқарибберувчи қурилмаларни водород 
ва гелий гази тўлдирилган юзлаб ҳаво шарларини учиришдан иборатдир. 
1988-йили Россия ўлкасининг Брест маиший кимё заводида аерозол сепувчи идишлар 
(аерозол баллончалари) ишлаб чиқаришда янги технология, яъни фреон ўрнини босадиган 
углеродли пропилен пропан-бутан гази қўлланилди.
10-расм. Озон қатламига таъсир этувчи омиллар (6). 
Агар рақамларга эътибор берсак, ҳозирги кунда дунёда ишлаб чиқарилаётган 
хлорфторуглерод бирикмаларининг ярми АҚШ га тўғри келади (800-900 минг тонна). 
Европа иқтисодий ҳамжамияти (ЕЕС) қисқа муддат ичида атмосферага ташланаётган 
фреонларнинг миқдорини 85% га камайтиришни режалаштирмоқда. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992- йили Рио – де – Жанейро (Бразилия) 
ҳамда 2002- йили Ёханнесбургда (ЖАР) ўтказилган анжуманда озон муаммоси ҳам унинг 
дастуридан муҳим ўрин олган эди.[2] 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling