4- мавзу Атмосфера ва уни муҳофаза қилиш. Атмосферанинг таркиби ва тузилиши


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1430761
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Экология маъруза 4

Кислотали ёмғирлар. Ҳозирги даврда техноген сульфидни ҳамда озод оксидларнинг 
ҳавога кўплаб чиқарилиши биосферада моддаларнинг айланма ҳаракатига катта таъсир 
кўрсатмоқда. Бу заҳарли газларнинг манбаи иссиқлик электр стансиялари ва автомобил 
транспортидир. Кислота ёмғирлари ҳосил бўлиш реакцияси қуйидагича:
2СО
2
+ О
2

2СО
3
СО
3
+ H
2
О 

H
2
СО

11-расм. Турли хил манбалардан атмосферага ташланаётган олтингугурт ва азот 
оксиди миқдори (6). 
Stratosfеra 
Ozon ekrani 
Ozonning parchalanishi 
Troposfеra 
СО
2

O
zo
n
p
ar
ch
al
a
n
is
h
in


ki
n
la
sh
ti
ra
d

СН
4
NO
NO
2
СН
3
С
l
3
СН
3
В
r
3
С
Cl
4
Х
FU
xo
lo
n
l
ar 
N
2
O
Ozonninghosil bo’lishi 
Yoqilg’i rеsurslari 
Sanoat ishlab chiqarish jarayoni 
Tovushdan tеz uchadigan rеaktiv 
samalyotlar 
Oddiy rеaktiv samolyotlar 
Sоvuq bеruvchi va ko’pik hosil qiluvchi 
agеntlar
72% issiqlik 
elеktr stansiyalari 
20% sanoat 
korxonalarida 
yoqilg’ini 
yoqqanda 
8% 
avtotransport 
vositalari 
30% issiqlik 
elеktr 
stansiyalari 
40% 
avtotransport 
vositalari 
20% sanoat 
korxonalarida 
yoqilg’ini 
yoqqanda 
10% boshqa 
manbalardan 
Oltingugurt 
oksidi 
Azot oksidi 


Кислота ёмғирларининг олдини олиш мақсадида Швеция ва АҚШ да кўлларга оҳакли 
сув билан (эксперимент тариқасида) ишлов беришяпти. Оҳакли сув ўз таркибида кальций 
карбонат тузига эга, бу сувнинг кислоталилигини бирмунча камайтиради ва биосферанинг 
буфер қобилияти қаршилигини оширади. Қуйида CО
2
ни океаннинг буфер карбонат тизими 
ва автотрофлар томонидан ютилиши реакцияси келтирилган: 

2
+ CаCО
3
+ H
2
О 

Cа(HCО
3
)
2
4CО
2
+ 4H
2
О 

(CH
2
О)
4
+ 2О
2
Юқорида қайд қилганимиздек, ҳозирги кунда автотранспорт воситалари келтириб 
чиқарадиган экологик муаммолар ҳам атроф-муҳитга катта зарар келтирмоқда. Ички ёнув 
моторининг кашф этилиши инсонга от-уловдан автомобилга кўчиб ўтиш имконини берди. 
Бироқ унда юриш хурсандчилиги учун азият чекишга тўғри келмоқда: автомобил яшаб 
турган муҳитимизни ифлослантирувчи бош манбалардан бирига айланиб қолди. Биз, 
хусусан шаҳарда яшовчилар, тоза ҳаводан маҳрум бўлдик, бунинг ўрнига кўпгина 
касалликларни орттирдик. Шундай бўлса-да, инсоният қачондир автомобилдан воз кечиб, 
велосипед минишини кутиб бўлмайди. Бу фикр «яшиллар» вакилларини қизиқтирмайди. 
Лекин автомобилдан чиқадиган газлар бизнинг ҳаётимизни доимо заҳарлашига ҳам йўл 
қўйиш мумкин эмасда. Қандай йўл тутиш керак? 
Албатта, 
бунинг 
иложи 
бор. 
Автомобилларнинг 
чиқинди 
газларини 
зарарсизлантириш усуллари аллақачон мавжуд бўлиб, улар кўпинча ривожланган 
мамлакатларда амалиётга кенг жорий этилмоқда. Бу ҳақда - бир оз кейинроқ. Ҳозир эса 
бугунги кунда автомобиллар экология ва инсон саломатлигига солаётган реал ҳавфни 
баҳолашга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун эса кимё бўйича мактаб дастурига мурожаат 
қиламиз. 
Маълумки, автомобилнинг ички ёнув двигателида кимёвий реакция (ёқилғи ёниши) 
бўлиб ўтади, натижада иссиқлик энергияси механик энергияга айланади. 
Сиз рулга ўтириб, ўт олдириш тизимини ишга соласиз. Бензин парлари ҳаво билан 
аралашади ва ёнувчи аралашмани ёндиради. Шундай қилиб, юқорида айтилганидек, 
иссиқлик энергияси ҳосил бўлади ва у механик энергияга айланади. Двигател ишлай 
бошлайди. 
Ёниш натижасида, бензин (C
Х
Н
у
) кислород (О
2
) билан бирлашади ва қуйидаги 
моддалар ҳосил бўлади: бўғувчи (ис) гази (CО), углеводород (C
Х
Н
у
), азот оксиди (НО
Х

азотнинг жуда юқори ҳароратда ёнишидан ҳосил бўлади), карбонат ангидрид гази (CО
2
), 
сув (Н
2
О) ва бошқалар. 
C
Х
H
у
+ ҳаво (О

, Н
2
+ инерт газлар) = CО + C
Х
H
у
+ НО
х 
Агар ёқилғи этилли бўлса, унда қўрғошин (Пб) аралашмаси бўлади. Бундай ҳолатда 
ушбу кимёвий элемент чиқинди газлар таркибида бўлади. 
Энди эса ёқилғи ёниши жараёнида ҳосил бўладиган айрим моддалар инсонга ва 
атроф-муҳитга қандай таъсир қилиши ҳақида тўхталсак. 
Автомобилларнинг токсик чиқиндиларида бўладиган углеводород инсон организмига 
таъсир қилиши жиҳатдан икки гуруҳга: қўзғатувчи ва саратон касалини юзага келтирувчига 
бўлинади. Биринчи гуруҳнинг бирлашиши марказий асаб тизимига наркотик таъсир 
ўтказади ва шиллиқ пардани қўзғатади. Канцероген гуруҳнинг углеводород билан 
бирлашиши янада ҳавфлидир. У инсон организмига тушиб, мушкул ҳолатгача тўпланади 
ва ҳавфли ўсма пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бўғувчи газнинг, маълумки, ранги 
ва ҳиди бўлмайди, атмосферага тушиб, унда тўрт ойгача туриши мумкин. Меъёрдаги 
атмосфера ҳавосида бу газ ўсимлик дунёси учун аслида зарарсиздир. Инсон организмига 
тушганда эса, у қондаги гемоглобин билан барқарор бирлашиб, кислород очиқишига олиб 
келади. Бир қатор ҳолатларда бу газ ўлим билан тугайдиган заҳарланишга ҳам сабаббўлади. 
Азот оксидларининг зарарли таъсири атмосферанинг икки қатламида - стратосфера ва 
тропосферада намоён бўлади. Улар Ернинг ҳимоя (озон) қатламини емиради, бу эса 


биологик фаол радиациянинг ўсишига олиб келади ва биосферани ҳавф остига қўяди. Азот 
оксидлари 4-5 кун давомида атроф-муҳитда сақланади ва атмосферадаги кимёвий реакция 
учун дастлабки манба ҳисобланади ва смог деб аталувчи ифлос токсик туманларнинг пайдо 
бўлишига олиб келади. 
Қўрғошиннинг бирлашиши инсон организмида тўпланиб, марказий асаб тизимини ва 
қон ишлаб чиқариш органларини жароҳатлайди. 
Пойтахтимизда 324 мингта автомобилдан (жамоат транспортини ҳам қўшганда) 
фойдаланилади. Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2004- йил учун 
берган маълумотларига кўра, ушбу техникалар бир йилда 230 минг тонна зарарли 
моддаларни атмосферага чиқаради. Бу эса бутун чиқиндиларнинг 90 фоизини ташкил этади. 
Бу, чақалоқларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, аҳоли жон бошига 95 килограммдан тўғри 
келади ва бу кичик кўрсаткич эмас. 
Мамлакатимизда автомобилга эга бўлаётган кишилар сони йилдан- йилга 
кўпаймоқда. Бу республикамизда автомобил саноати ривожланиб бораётганлиги, кўпчилик 
юртдошларимизнинг фаровонлиги ошаётганлигини кўрсатиб турибди. Бироқ... мана яна 
ўша медалнинг иккинчи томони: йилдан-йилга атмосферага чиқариладиган зарарли 
чиқиндилар миқдори ҳам кўпайиши мумкин. Албатта, республикада экологик вазиятни 
яхшилаш учун кўпгина ишлар қилиняпти. Эҳтимол, айнан автомобил саноати ва нефтни 
қайта ишлаш соҳаси туфайли ушбу ҳолат чин маънода янада яхши томонга ўзгариши 
мумкин. 
Гап шундаки, «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасида ишланган газларни каталитик 
нейтраллаштирувчи «Матиз» автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда 
ушбу автомобиллар ички бозорга чиқариляпти. 
Каталитик нейтрализатор қандай вазифани бажаради? Бу платина билан қопланган 
қурилма бўлиб, автомобилнинг тутун чиқадиган тармоғига ўрнатилади. Катализатор 
ёқилғини тўлиқ ёнишга олибборади ва зарарли чиқиндиларни нейтрал ҳолатга солади. Шу 
тарзда юқорида келтирилган кимёвий реакция (ёқилғи ёниши) формуласи каталитик 
нейтрализатор иштирокида қуйидагича бўлади: 
C
Х
H
у
+ ҳаво (О
2

2
, инерт газлар) = CО +C
Х
H
у
+ NО
х


 

.
.neyt
kat
= N
2
+ H
2
О + CО

Ушбу формулани сиқиб чиқариш формуласи, деб атаса ҳам бўлади. Негаки мазкур 
мураккаб 
бўлмаган 
кимёвий 
белгилар 
жуда 
муҳим 
нарсани 
билдиради: 
автомобилингизнинг тутун чиқарадиган қувури энди атмосферага токсик газларни эмас, 
балки атроф-муҳит ва сиз билан биз учун зарарсиз бўлган карбонат ангидрид гази, сув ва 
азотни сиқиб чиқаради. Бундай автомобиллар билан ҳар қандай ҳолатда ҳам тўйиб нафас 
олишдан чўчимаслик мумкин. 
Замонавий хорижий машиналарнинг қувурларидан чиқаётган ёқимлироқ тутунга, 
эҳтимол, кўпчилик эътибор берган бўлса керак. Каталитик нейтрализаторли 
автомобилларда ана шундай белги бўлади. Жаҳондаги етакчи автомобил ишлаб 
чиқарувчилар бир неча йилдан буён машинага ана шундай катализатор ўрнатишяпти. Бусиз 
бугунги кунда Европанинг кўпгина мамлакатларидаги йўлларда автомобилчилар билан 
экологик мувозанат ва фуқаролар саломатлигини астойдил ҳимоя қилаётган ҳукумат 
вакиллари ўртасида муаммолар юзага келмоқда. 
Бизнинг республикамизда эса ҳозирча, афсуски, бунинг акси кузатилмоқда: чиқинди 
газларнинг каталитик нейтраллаштиришга мўлжалланган автомобил эгаларининг ўзларида 
муаммолар юзага келмоқкда. Гап шундаки, бундай машиналар учун этилланмаган ёқилғи 
керак, этилланганидан фойдаланиб бўлмайди. Этилланган бензин, маълумки, зарарли 
аралашмалардан, жумладан каталитик нейтрализаторни ифлослантирадиган тетраетил 
қўрғошиндан иборат. Ёқилғи бакини этилланган бензин билан фақат бир марта тўлдириш 
каталитик нейтрализатор ишини пасайтиришга олиб келади. Натижада бу чиқинди газ 
чиқариш тизимини зарарлантиришга ва кафолат муддати етмасдан, автомобилнинг 
бузилишига олиб келиши мумкин. Каталитик нейтрализаторли машина олиш истагида 
бўлган ҳар бир ҳаридорга ана шундай қўлланма берилади. 


Афсуски, бундай автомобилни сотиб олишни хоҳловчилар ҳозирча бизда оз. Гап 
фақат каталитик нейтрализатор билан жиҳозланган машинанинг баҳоси бирмунча юқори 
туришида эмас. Айтилганидек, унинг эгасида этилланмаган ёқилғи қуйиш билан боғлиқ 
муаммони ҳал қилиш вазифаси туради. Пойтахтимизда ва республикамизнинг йирик 
шаҳарларида этилланмаган бензин етарли миқдорда топилса-да, бошқа жойларда эса унинг 
тақчиллиги сезилиб турибди. 
Каталитик нейтрализаторли автомобилларга ички бозоримизда талаб бўладими? Бу 
эса республикамиздаги ёнилғи қуйиш шохобчаларининг этилланмаган ёқилғи билан 
таъминланиши билан боғлиқдир.
Aтмoсферa ҳавосини ифлoслaнтириш сaнитaрия гигиенa меъёрлaри билaн тaртибгa 
сoлиниб, ҳaр бир шaҳар вa кoрxoнa, аҳоли яшaйдигaн пункт худудининг aтмoсферa ҳавоси 
меъёридaн oртиқ ифлoслaнмaслиги учун сoғлиқни сaқлaш Вaзирлиги тoмoнидaн руxсaт 
этилгaн кoнтцентрaция – РЭК (ПДК) ишлaБ чиқилгaндир. У ёки бу aҳoли пунктлaри 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling