4- mаvzu: Pul аylаnishi vа uning tаrkibi Reja


-Мавзу  Пул айланмаси ва уни ташкил этилиши (давоми)


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana16.11.2021
Hajmi0.68 Mb.
#175132
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5395467041131989858

4-Мавзу  Пул айланмаси ва уни ташкил этилиши (давоми) 

 

Режа 

 

1.  Аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар 

2.  Пластика карточкалар билан ҳисоб-китоблар 

 

1.  Аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар 

 

Aккредитив  -  харидор  ва  сотувчи  ўртасида  ҳисоб-китобнинг  махсус  шакли  бўлиб,  бу 

икки  тарафга  учун  ҳам  қулай  ва  хавфсиз  ҳисобланади.  Оддий  сўзлар  билан  айтганда:  бу 

маълум  шартлар  бажарилган  тақдирда  сотувчи  тўловни  оладиган  банкнинг  кафолати 

ҳисобланади. 

 

Аккредитивнинг  амал  қилиш  муддати  ва  у  бўйича  ҳисоб-китоб  қилиш  тартиби 



маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади. 

Бунда шартнома қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: 

маблағларни тўловчининг банки номи

аккредитивнинг тури ва уни бажариш усули

аккредитив очилганлиги ҳақида маблағларни олувчини хабардор қилиш усули; 

аккредитив  бўйича  маблағлар  олиш  учун  маблағларни  олувчи  томонидан  тақдим 

этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи; 

товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилганидан, ишлар бажарилганидан) кейин 

ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар. 

Мазкур  бандда  назарда  тутилган  талабларга  риоя  қилинмаганда  аккредитив  бўйича 

шартнома тузилмайди ва аккредитив очилмайди. 

 

 Аккредитив қопланган (депонентланган) ва қопланмаган бўлиши мумкин. 



Қопланган  (депонентланган)  аккредитив  очилган  тақдирда  маблағларни  тўловчининг 

банки уни очиш вақтида мижознинг маблағларини ёки унга берилган кредитни тўловчининг 

банки мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга маблағларни олувчининг банки 

ихтиёрига ўтказади. 

Қопланмаган  аккредитив  очилган  тақдирда  маблағларни  тўловчининг  банки 

маблағларни  олувчининг  банкига  аккредитивнинг  бутун  суммасини  тўловчининг  банкига 

маблағларни олувчининг банкида юритилаётган ҳисобварағидан ўчириш ҳуқуқини беради. 

 

 Қопланган  ва  қопланмаган  аккредитивлар  ўзгартириш  киритиш  тартибига  кўра 



чақириб  олинадиган  ва  чақириб  олинмайдиган  турларга  бўлинади.  Аккредитивда  унинг 

чақириб  олинмаслиги  назарда  тутилмаган  бўлса,  бундай  аккредитив  чақириб  олинадиган 

аккредитив ҳисобланади. 

Чақириб  олинадиган  аккредитив  маблағларни  тўловчининг  банки  томонидан 

маблағларни  олувчи  билан  олдиндан  келишилмасдан  ўзгартирилиши  ёки  бекор  қилиниши 

мумкин.  Аккредитивнинг  чақириб  олиниши  тўловчининг  банки  учун  ҳеч  қандай 

мажбуриятни вужудга келтирмайди. 

Чақириб  олинадиган  аккредитив  шартларини  ўзгартириш  ёки  бекор  қилиш  бўйича 

маблағларни тўловчининг топшириқлари маблағларни тўловчининг банки орқали берилади 

ва  маблағларни  тўловчининг  банки  томонидан  маблағларни  олувчининг  банкига, 

олувчининг банки томонидан эса маблағларни олувчига хабар берилади. 

 

 Маблағларни  олувчининг  банки  аккредитивни  ўзгартириш  ёки  бекор  қилиш  бўйича 



хабарнома олмаган тақдирда, чақириб олинадиган аккредитив бўйича барча операцияларни 

амалга оширишга мажбур. 

 



31 

 

Чақириб  олинмайдиган  аккредитив  маблағларни  олувчининг  розилигисиз 



ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. 

Маблағларни  олувчининг  банки  чақириб  олинмайдиган  аккредитивни 

маблағларни тўловчининг банки билан тузилган шартнома асосида тасдиқлаши 

мумкин.  Бунда  чақириб  олинмайдиган  аккредитив  тасдиқланган  аккредитив 

ҳисобланади. 

Тасдиқланган  аккредитивларда  маблағларни  олувчининг  банки  тўловни 

амалга  ошириш  бўйича  қўшимча  мажбуриятлар  олади.  Тасдиқланган 

аккредитив  маблағларни  олувчининг  банки  розилигисиз  ўзгартирилиши  ёки 

бекор қилиниши мумкин эмас. 

 

Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, агар қонун ҳужжатларида бошқача 



тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.  

Аккредитивни  бошқа 

шахслар 

номига 


қайта  расмийлаштириш 

тақиқланади. 

 

 

Аккредитив  маблағларни  тўловчига  хизмат  кўрсатувчи  банк  томонидан 



хабарнома олинган кунда "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" 

22602  баланс  ҳисобварағи  тегишли  суммадан  кам  бўлмаган  суммага 

камайтирилади ёки ёпилади. 

 

Қопланган  (депонентланган)  аккредитивнинг  фойдаланилмаган  суммаси 



аккредитив  ёпилиши  билан  бир  вақтда  маблағларни  тўловчининг  банкига 

қайтариб берилиши керак. Маблағларни тўловчининг банки қайтариб берилган 

суммаларни 

маблағларни 

тўловчининг 

маблағлари 

депонентланган 

ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт. 

 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 



32 

 

 



 


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling