4- mavzu. Sodda psixik jarayonlar Reja


Download 258.61 Kb.
bet36/44
Sana07.04.2023
Hajmi258.61 Kb.
#1341025
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
4-СОДДА ПСИХИК ЖАРАЁНЛАР

Эшитиш типига мансуб одам матнни хотирлаб, талаффуз этилаётган сўзларни эшитгандек бўлади. Рақамлар ҳам эшитиш образи шаклида ёдда сақланади.
Ҳаракатли типга мансуб одам матн ёки рақамларни ёдда сақлаб қолиш учун уларни ичида қайтаради.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ёрқин ифодаланган тасаввур типларига эга бўлган инсонлар жуда кам учрайди. Кўпчилик одамларда у ёки бу даражада тасаввурнинг барча кўрсатиб ўтилган типлари мавжуд бўлади, ва ушбу одамда қайси тип етакчи ўринни эгаллашини аниқлаш мушкул иш. Ушбу вазиятда индивидуал фарқлар фақат тасаввурлар устунлигида эмас, балки, тасаввурларнинг ўзига хослигида ҳам ифодаланади. Худди шундай, баъзи одамларда тасавурларнинг барча типлари ёрқинроқ, жонлироқ ва тўлароқ ифода этилса, бошқаларда у ёки бу даражада рангсиз ва чизмаларга асосланган бўлади. Ёрқин ва жонли тасаввурлар устунлиги кузатиладиган одамлар тасаввурларнинг образли типига мансубдир. Бундай одамларнинг психик ҳаётида тасаввурлар катта аҳамиятга эга. Масалан, қандайдир воқеаларни хотирлаб, улар хаёлан бу воқеаларга тегишли бўлган алоҳида саҳналарни «кўрадилар»; бирор нарса ҳақида мулоҳаза юритиб ёки гапириб, кўргазмали образлар ва ҳ.к.лардан кенг фойдаланадилар.
Қатор тадқиқотлар натижаларига кўра, болалар ҳаётидаги ҳодисалар тўғрисидаги биринчи хотиралар 1,5 ёшда пайдо бўлади. Шунинг учун айнан шу вақтда болаларда «эркин тасаввурлар» пайдо бўлади. Уч ёшга келиб эса, кўриш тасаввурлари бола ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Икки ёшда нутқий тасаввурлар юқори ривожланиш нуқтасига етади. Бундай тасаввурларсиз боланинг нутқни эгаллаши, унинг катталар билан мулоқоти жараёнларини амалга ошириб бўлмайди.
Тасаввурлар мактабгача ёшдаги боланинг психик ҳаётида ўта муҳим ўринни эгаллайдилар. Одатда, бу ёшдаги бола образлар ёрдамида кўргазмали фикр юритади. Лекин болалардаги бирламчи тасаввурлар ёрқин бўлмайди.
Психологик тадқиқотларга кўра, тасаввурларнинг аниқлиги ва ёрқинлиги машқларни бажариш таъсирида ошиб боради. Тасаввурлар ривожланишининг муҳим шарти бўлиб етарлича бой бўлган перцептив маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Бундай тасдиқланишнинг моҳияти тасаввурларнинг идрокнинг одатий усулига боғлиқлигидан иборатдир ва бу ҳолат аниқ муаммоларни ҳал этишда ҳисобга олиниши зарур. Масалан, кўпчилик чет тилидаги сўзларни кўриш орқали, ўз она тилидаги сўзларни эса эшитиш-ҳаракат орқали тасаввур қилади. Бу ўз тилимизни доимо эшитишимиз ва одамлар билан мулоқот жараёнида нутқни ўрганишимиз, чет тилини эса, одатда, китоблар ёрдамида ўрганишимиз билан тушунтирилади. Натижада чет тилидаги сўзларни тасаввур қилиш кўриш образлари кўринишида шаклланади.
Ўқитиш жараёнида тасаввурларнинг перцептив образлар асосида шаклланишини ҳисобга олиш лозим. Тасаввурлардан эркин равишда фойдаланиш учун ўқувчи мос бўлган перцептив образлар асосида маълум турдаги тасаввурларни шакллантириб олиши ва уларни қўллай билиш амалиётига эга бўлиши зарур.
Тасаввурлар ривожланишининг муҳим босқичи бўлиб, уларинг ихтиёрсиз пайдо бўлишидан керакли тасаввурларни ихтиёрий ҳосил қилиш малакасига ўтиш ҳисобланади.



Download 258.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling