4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Подшоҳ болаларни нима учун йиғди? 2


Download 335.48 Kb.
bet16/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

1. Подшоҳ болаларни нима учун йиғди?
2. Гулни илдиз оттириш учун нима қилиш керак?
3.Гул ўстириш учун ималар қилиш керак ?
Ноябр ойининг 3-Ҳафтаси
Мавзу: Боққа сайр
Машғулот мақсади: Болаларнинг кузнинг биринчи белгилари (дарахтларда сариқ барглар пайдо бўлиши, ўтлар сарғая бошлаши, ҳашаротлар тобора камая бориши) ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш, болаларни баргнинг шакли, катта-кичиклигига қараб фарқлашга ўргатиш. Кузнинг гўзаллигини кўра олиш малакаларини ривожлантириш.
Кутилаётган натижа:
Болаларнинг кузнинг биринчи белгилари ҳақидаги тушунчалари мустаҳкамланади, болалар баргнинг шакли, катта-кичиклигига қараб фарқлашга ўрганадилар.
Зарур жиҳозлар: Боғга чиқиш.
Машғулотнинг бориши:
-Тарбиячи (болаларни диққатини ўзларига таниш бўлган мевали дарахтлар: олма, нок, олча, гилос, ўрик , беҳи, анор дарахтларининг кузги гўзал безагига жалб қилади.)
- Болажонлар сиз билан табиатнинг гузалигини куриб завқланиб томоша қиламиз.
–Болажонлар сизлар нималарни кўряпсиз?
- олма, нок, олча, гилос, ўрик дарахтларининг кўряпмиз
-дарахт баргларини тўкилганини кўряпмиз.
-Болажонлар дарахт барглари нима учун тўкилган?
-Чунки ҳозир ўлкамизда куз фасли
-Баракалла болажонлар энди сизлар билан баргларни терамизми?
-Болалар дарахт баргларини терадилар, ( тарбиячи саволи оркали уларни синчиклаб кўрадилар, уларнинг ранги, шакли, катта-кичиклигини айтадилар.)
- Болажонлар энди беҳи дарахтини олдига келамиз. ( Тарбиячи болаларга беҳи дарахтидаги ўзгаришларни гапириб беради. Болалар олма дарахтини топиб, шафтоли дарахтини барги билан солиштирадилар, уларнинг ранги, шаклини аниқлайдилар. Қуйидаги йўналтирувчи саволлар билан мурожаат қилади тарбиячини қўлида фаслларга мос расмлар тўплами бўлади:)
Дарахтимиз баҳорда қандай кўринишда бўлади?
-Дарахтлар куртак очиб Оппок кўринишда барглари майда бўлади.
Ёзда дарахтларнинг барглари қандай рангда эди?
-яшил рангда
Ҳозир дарахт барглари қандай рангда?
-сариқ рангда
Киш фаслида-чи?
-Ялонғоч кўринишда бўлади
Сўнгра тарбиячи болаларга боғдаги товушларни эшитишни таклиф этади. “Нима эшитиляпти?,
-кушлар овози
-Иссиқ севар қушлар иссик ўлкаларга учиб кетяпти.
-Болажонлар сизлар бугун боғ ҳақидаги тушунчага эга бўлдингиз нималарини билиб олдингиз ( тарбиячи саволлари). Бунда сизлар билан уйин тарзда олиб борамиз.
Барглар билан «Шундай дарахтни топ» таълимий ўйини.
Ўйиннинг бориши: Тарбиячи таниш бўлган мевали дархтларнинг баргларини кўрсатиб сўрайди, бу барг қайси дарахтдан узилган. Болалар ўша дарахт олдига бориб кўрсатишлари керак. Ўйин шу тариқа болалар ҳамма таниш дарахтларни кўрсатиб бўлгунларича давом этади, кейин тарбиячи бирон дарахтнинг номини оғзаки айтади, болалар ўша дарахтнинг олдига югуриб боришлари керак.
Болаларни рағбатлантириб машғулотни якунлаймиз..


Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling