4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet17/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Декабр ойининг
1 – Ҳафтаси
Мавзу: “Қушларни кузатиш”
Мақсад: Болаларнинг қушлар ҳақидаги тасаввурини шакллантириш. Болаларга мустақил кузатишни ўргатиш. Қизил китоб ҳақида тушунчага эга бўладилар.
Керакли жихозлар: Қушлар уяси, нон ушоқлири ва кунгабоқар пистаси.
Машғкулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар бугун бизлар сайрга чиқамиз, кузатиш учун нимани кузатишга топишмоқларнинг жавобини айтганидан кейин билиб оласиз.
Топишмоқ: Қуш ҳақида топишмоқ айтилади.
Тарбиячи: Бугун нимани кузатамиз экан?
Болалар жавоби: қушлар ҳақида
Тарбиячи: тўғри болажонлар бугун бизлар қушларни кузатамиз ва уларни кузатишни ўрганамиз. Сизлар қушларни қаерларда кўригансиз?
Болаларжавоби:-ҳамма ерда кўриб уларни кузатганмиз
Тарбиячи: қушлар дунёнинг барча ҳудудларида яшайди. Қушларни ҳамма жойда учратиш мумкин, тоғларда далаларда иссиқ ва совуқ ўлкаларнинг барча ҳудудларида учратиш мумкун.
Улар бизларни енгил учиши, жарангли ва ёқимли овозлари қолаверса чиройли қанотлари билан қувонтиради.
Тарбиячи:- об-ҳавога аҳамият бериб куннинг совуқлигини ва ҳозир кичкина қушлар бунақа вақтда оч эканлигини айтди. Қушларни шу вақтда камайиб кетишини сабаби қушларни қизил китобга киритиб қуйядилар. Қизил китобда камайиб кетаётган қушларни киритадилар.
Тарбиячи: болажонлар эътибор беринглар, ҳозир қушлар сайрамаяпти. кам учаяпти.
Тарбиячи: болаларда ҳозир қишда қушлар егулик топилади дейсизми?
Болалар жавоби: йўқ топилади аммо қийин.
Тарбиячи: чунки қишда кунлар қисқа, ҳамма жойда қор ёғади, ҳаво совуқ бўлиб шамол учуради. Уларга шундай вақтда одамлар ёрдам бериши мумкун. Шунинг учун биз уларни дастурхонимиздаги нон ушоғини берсак бўлади.
Тарбиячи: қушларга яна нималар берсак бўлади?
Болалар жавоби: буғдой, нон ушоғи, нон,тариқ.
Тарбиячи: қишги пайтда қушлар овқатни унча фарқламайди ва топганини еяверади уни бериш учун бизларга қуш ини керак бўлади бунинг учун сизлар билан қуриш ясаш марказида ясалади ва уни дарахтга илдириб ўша жойда боқсак бўлади.

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling