Болажонлар: болалар фикрини айтади
Нутқ ўстириш маркази.
Тарбиячи: қани келинглар мен сизларга ўқиб берай.
Тарбиячи: болажонлар бизлар ўрмонга нима билан борсак бўлади?
Болалар: фикрини айтиб билдиряпти
Тарбиячи: балки бизлар велосипедда борамиз, кейин қайиққа ўтирамиз?
Болалар жавоби: йўқ
Тарбиячи: болажонлар келинглар бизлар автобусга ўтириб ўрмонга борамиз, автобусга ўтириш бизларга нима керак?
Болалар: чипта керак.
Тарбиячи:Қаранглар, Қорбола биз учун конвертга чипта солиб қўйган. Чипта оддий чипта эмас, ҳар бир чиптада расм бор, расмнинг номини айтиб автобусда ўриндиқлардан жой оламиз ва ўриндиққа тўғри келадиган расмга қараб ўтирамиз. Ўриндиқдаги расм қўлидаги чипта расми билан тўғри келиши керак. (Мусиқа остида йўлга тушамиз. Болалар қорбола билан учрашиб келади.)
Қорбола: Ассалому алейкум! Сизларни кўрганимдан хурсандман, бугун менинг кайфиятим яхши, қиш фаслларнинг ичида энг зўри. Мен қиш фаслини яхши кўраман.
Тарбиячи: қани болажонлар Қорболага нима учун қиш фаслини яхши кўришимизни айтиб берамиз.
Болалар: қишда қор ёғади, янги йил байрами нишонланади.
Қорбола: энди болалар қишги ўйинларни айтиб ўтамиз.
Болалар:қорбўрон ўйнаймиз, қорбобо ясаймиз,чана учамиз.
Илм фан ва табиат
Тарбиячи: Келинглар икки гурухга бўлинамиз.(1.Қор ёғиши тасвирланган расмлар 2.Қор ўйинлари тасвирланган расмлар)
Тажриба. Қор ва муздан махсус тасвирлар қор ва музнинг фарқини тушунтиради.
Санъат маркази. Қорбола шакли пластилиндан ясалади.
Ҳаракатли ўйин. Қорбўрон ўйини.
Болалар қорбола томонидан рағбатлантирилади.
Декабр ойининг
4 – Ҳафтаси
Мавзу: Қишки об-ҳавони кузатиш
Мақсад: Болаларни қиш фасли ва табиатдаги ўзгаришлар билан таништириш, қиш фаслини гўзаллигини завқланиш ҳиссини шакллантириш, фаслларни бир-биридан фарқлашга ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |