Машғулотнинг бориши: Болаларни қушлар олами билан таништириш. Қушлар ҳақида тушунча бериш. Қушлар бизнинг дўстимиз эканлигини уларнинг табиатнинг бир бўлаги эканлигини ўргатиш. Жонли табиатга бўлган муносабатларни тарбиялаш.
Керакли жиҳозлар: қафасдаги қушлар, қушларнинг расмлари, қушлар учун озуқа, рагатка билан қушни отаётган боланинг расми, патлар, леголар.
Луғат иши: қафас, рагатка, бедана, саъва, тўтиқуш, тўтиқуш
Машғулотнинг бориши: АКТдан фойдаланиб қушларнинг овози эшиттирилади.
Тарбиячи: Болажонлар нималарнинг овозини эшитяпсиз?
Болалар: қушларнинг овози
Тарбиячи: Баракалло, болажонлар. Қушлар расмини кўрсатиб қушлар билан бирма-бир таништирилади. Энди эса барчамиз диққатимизни телевизорга қаратамиз дейди ва қушларнинг расмини кўрсатади. Расмдаги қушнинг номини сўрайди.
Тарбиячи: Болажонлар, бугун сизлар билан қафасдаги қушчани кузатамиз. Қафас ҳақида тушунча берилади. Қани, ҳаммамиз қафаснинг олдига келамиз ва қушнинг ҳаракатини кузатамиз.
Дам олиш дақиқаси: Учади учмайди.
Кулранг қушлар учдилар
Кўлмакчага қўндилар.
Кўлмакчадан сув ичиб,
Яна учиб кетдилар.
1-2-3- қанотлар қоқилади.
(Тарбиячи томонидан марказлар мавзуга мос равишда тайёрланган, рангли геометрик шакллар билан номланган) .
Тарбиячи: болажонлар, поезд паравоз ўйинини ўйнаймиз. Мен паравоз бўламан, сизлар эса менинг вагончаларим бўласиз.
Тарбиячи болаларга чипта (геометрик шакллардан тайёрланган) тарқатиб чиқади.
Тарбиячи: Болажонлар, қўлингиздаги чипта ёрдамида марказларга бўлинамиз.
Нутқ ва тил (айлана шакли, сариқ рангда)
Расмларга қараб ҳикоя тузамиз. Қушлар бизнинг дўстимиз, уларга меҳрибон бўлишимиз табиатни асраш эканлиги ҳақида тушунча берамиз.
Болалар жўрлигида “Тўтиқуш” шеърини ёд оламиз:
Тўтиқуш менинг номим,
Туролмайман бир зум жим,
Кўп сўзларни биламан,
Фақат тақлид қиламан.
Do'stlaringiz bilan baham: |