4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали
Download 335.48 Kb.
|
4-5 ишланма
Болалар:-олма
Болалар:-беҳи. Болалар:-Анор. Болалар:-ёнғок Энди мен сизларга топишмоқлар айтаман сизлар топасизлар ва ўша мевани кўрсатасиз. Ўзи кўм – кўк , юзи қип – қизил . ( олма ). Кичкина декча ичи тўла михча . ( анор ) . Тарбиячи: - болажонлар сизлар мевалар ҳақида шеърлар биласизми? Анор : Лоладек қип- қизилман, боғнинг эрка қизиман. Ичим тўла қизил дон, мени дерлар Анорхон . Олма : Мен олмаман,олмаман, кўзингизни оламан. Қизил, сариқ, кўк пишиб, оғзингизда қоламан . Узум : Ўзим шарбат узумман, қизил, сариқ юзимиз. Шаклим ўхшар пиллага, товланишим тиллага . Нок : Меваларнинг ичида, қоматларим ўзгача. Рангим сариқ ва кўкроқ, нокман ҳусним бўлакча. Мен сизларга яна топишмоқлар айтаман, сизлар топасиз ва ер майдончадан шу дарахтни кўрсатасиз. Ер тагида олтин қозиқ, у ҳаммага бўлар озиқ .( сабзи ). Пак – пакана бўйи бор , етти қават тўни бор .( пиёз ) . Тарбиячи:- болажонлар, сизлар сабзавотларҳақида шеърлар биласизларми? Тарбиячи:- болажонларсизларбилансабзавотлар ҳақида шеърлар айтамиз Пиёз : Ишладилар баҳор, ёз, кузда пишдим мен пиёз . Сабзи : Юпқагина пўстим бор, “А” витамин дўстим бор. Топишмоқда ёзиқман, ўша олтин қозиқман . Қалампир: Мен қалампир, қалампир аччиғим еб сўнг гапир . Карам : Баргларим тарам-тарам, мени дейдилар карам. Тузлаб кўпроқ ейдилар, маззаси зўр дейдилар . Шолғом : Шўрва қилиб соласиз, ичиб терлаб қоласиз. Бўлинг доимо соғлом, мени исмимдир шолғом . Тарбиячи:- болажонлар, мева ва сабзавотларни ким етиштиради? Болалар:- деҳқонбобо Деҳқонбобо : Олиб қолинг, олиб қолинг, келинг дўстлар, сотиб олинг! Мева ва сабзавотлар, ўзини кўз- кўз қилар . Қани- қани, олинглар, овқатга тез солинглар. Буларни еган бола, соғлом бўлади жуда! Тарбиячи:- болажонлар деҳқонбобомизга ёрдам берамизми. Бобомиз ёрдамчилари мева ва сабзавотларни кушиб саватларга йигиб солибдилар сизлар уларни тезда ажратиб беришингиз керак. Уйин “Мева ва сабзавотларни ажрат” Тарбиячи:-болажонлар, мева ва сабзавотларни йигиб олгандан сўнг ерга ишлов бериш керак. Болажонлар қаранглар ким келяпти. (елкасида кетмон кутарган деҳқон кириб келади) . Деҳқонбобо сизларга кўзга ер майдончани қандай ишлар олиб бориш керақлигини тушунтириб ўтадилар (Деҳқон суҳбати иш қуроллари ва меҳнати ҳақида тушунча беради). Мустаҳкамловчи саволлар: -куз фаслида об-ҳаво қандайбўлади? -мевалар қаерда пишади? -сабзавотлар қаерда етиштирилади? -деҳқоннинг иш қуроллари нималардан иборат? Машғулот якунида болалар рағбатлантирилади. Download 335.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling