4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet30/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Тил ва нутк марказида:
-қўриқчи тоғ тепасига турган ҳолатидаги расмга қараб ҳикоя тузади;
-чўлда ва ўрмонда юрадиган транспорт ва техникалари ҳақидаги расм орқали ҳикоя тузади.
- Табиат манзараси тасвирланган расм ҳақида ҳикоя тузиш
- Бизнинг боғчамиз ҳақида ҳикоя тузиш.


Фан ва табиат маркази :
- - уй ва ёввойи ҳайвонларни нима билан озиқланишини фарқлашга ўргатиш
- дарахт шохини синдиради ва шохдан қандай шарбат чиқиши кузатадилар ва нима учун кераклигини тарбиячи тушунтириб ўтади
- сувга чикинди ташлаган ҳолатини ва тоза сувни солиштирадилар қайси бири истеъмолга яроқли, қайси бири истеъмолга яроқсиз микроскоп остида курилади
санъат маркази:
- ёввоий ҳайвонлар расмини чизадилар
- уй ҳайвонлар расмини чизадилар
-табиатни асраш мавзусида расм чизадилар
-лойдан ихтиёрий уйинчоқларни ясаш
Машғулот юзасидан бир нечта саволлар берилади ва мустаҳкамланади. Болалар рағбатлантириб машғулот якунланади.


Феврал ойининг
2 – ҳафтаси
Мавзу : Ёввойи ҳайвонлар
Мақсад: Болаларни ҳайвонлар билан таништириш. Уларни номини, яшаш шароитини ва турлари ҳақида маълумот бериш. Ҳайвонларни озиқланиши ва табиатдаги фойдали ва зарарли жиҳатларини ўрнини ўргатиш.
Керакли жихозлар: Ҳайвонларни расми ва уйинчоқлари, кўргазма ва таркатма материаллар. Ўрмон расмлари.
Луғат иши: ўрмон, тўқай, ҳайвонлар номи
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи:- болажонлар сизларни уйингизга қандай ҳайвонлар бор?
Болалар :- қўй, эчки, товуқ, сигир
Тарбиячи:-булар уйда яшайди. Болажонлар ўрмонда яшайдиган ҳайвонларни биласизларми?
Болалар:-шер, йулбарс, зебра, тулки, бўри ва бошқалар
Тарбиячи:- баракалла болажонлар булар ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади.
Дам олиш дақиқаси ( ҳайвонлар ҳаракатини тақлид қилиб бажаради ва номи орқали ўзгартириб борилди)
-Биз қайси ҳайвончаларни ҳаракатини бажариб олдик?
- мушук , тулки, ит, бўри, қуён , ......
-Болажонлар бу ҳайвонларимиз қаерда яшайдилар?
-уй ва ўрмонда яшайдилар
Уйда яшовчи ҳайвонларни нима деб атаймиз?
-уй ҳайвонлари деб айтамиз.
Ўрмонда яшовчи ҳайвонларничи?
-Ёввоий ҳайвонлар деб айтамиз
-нима учун
-чунки улар ўрмонда яшашади

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling