4 И. С. Хотамов, У. Ф. Алиқулов. Нейромаркетинг ва психологик


  III-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА


Download 244.53 Kb.
bet25/33
Sana19.10.2023
Hajmi244.53 Kb.
#1709943
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
Шундай =илиб, янги конни фойдаланишга тайёрлашда беш-етти йил ке-fayllar.org

76 
III-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА 
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БОЗОРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШДА 
НЕЙРОМАРКЕТИНГДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЯНАДА 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ 

3.1. Нейромаркетингда истеъмолчилар томонидан қарорлар 
қабул қилишнинг замонавий усуллари

Баҳолаш мезонлари – вариантларни танлашда кўриб


чиқиладиган аниқ кўрсаткичлардир. Машинани харид қилишда
истеъмолчи хавфсизлик, ишончлилик, баҳо, марка, ишлаб чиқарган
мамлакат, кафолат, ёнилғи сарфи каби омилларни кўриб чиқади.
Истеъмолчи баҳолаш учун мезонларни ва ўз ҳарактерига кўра
янада гедонистик мезонларни танлаши мумкин, масалан, нуфуз ва
мақом ёки автомобилни ҳайдашдан кониқиш ёки ҳаяжонланиш.
Баҳолашнинг
муҳим
мезонларидан
бири
бўлиб
баҳо
ҳисобланади. Бироқ турли хил истеъмолчилар ва маҳсулотлар учун
баҳонинг аҳамияти бир хилда эмас. Шу сабабли истеъмолчининг
баҳога
сезгирлиги
бозорни
сегментлаштиришдаги
муҳим
кўрсаткичлардан бири бўлиб қолади. Бироқ ушбу омилнинг
аҳамиятини кўпроқ баҳолашади. Супермаркет харидорларидан сўров
пайтида улардан ҳозиргина ўз саватларига солган маҳсулотлари неча
пул туришини сўрашганда, уларнинг ярмидан камроғи тўғри жавоб
беришган. Ушбу харидарларнинг ярмидан ками нархи туширилган
товарни харид қилишганини айтишган. Барча харидорлар ҳам нархи
туширилган товарни ёки баҳо ва сифатнинг энг яхши нисбатини




77 
излашмайди. Қўлайлик ёки марканинг номи каби бошқа омиллар ҳам
бунда катта аҳамиятга эга бўлади.
Харид тўғрисида қарор қабул қилувчи истеъмолчи учун
буюмнинг савдо маркаси номи аҳамиятга эга бўлади. Марка номи
кўпинча баҳолашнинг муҳим мезони сифатида қаралади, масалан,
кечки костюмларни харид қилишда. Марка номи патент қилинган
дори-дармонларни сотиб олишда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Бундай ҳолларда марка номи буюмнинг сифат кўрсаткичи бўлиб
хизмат қилади. Марка номининг истеъмолчилар томонидан буюмни
баҳолашга таъсири тадқиқотлар орқали тасдиқлангандир.

Download 244.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling