6
КИРИШ
Бутун дунё миқёсида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
кечаётган бир даврда инқироз ва у туфайли вужудга келаётган
масалалар дунёнинг барча давлатларида
энг долзарб муаммолар
сифатида қаралаётганлигига, инқироз бошлангандан кейин жаҳонда
савдо ҳажми, кўплаб мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш
кўрсаткичлари бир неча йил орқага кетаётгани
кузатиш мумкин
бўлиб турибди. Инқироз бизларни четлаб ўтади деб қўл қовуштириб
туришимиз мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Бундай шароитда букунги куннинг долзарб масалаларидан
бири харидор хулқ-атворини ўрганиш, унинг онгини тадқиқ қилиш
бўлиб турибди. Ушбу муаммони ҳал қила туриб, чакана савдо билан
шуғулланувчи ташкилотлар илк
бора анъанавий маркетинг
методикаларини харидор онгини ўрганиш билан уйғунлаштириш
заруратини кун сайин кўпроқ ҳис қилиб бормоқдалар. Шу тариқа биз
иқтисодда янги йўналиш – нейромаркетинг вужудга келиш ва
ривожланиш палласида турибмиз. Айни чоғда шу нарса аён бўлдики,
истеъмолчилик ҳатти-ҳаракатини тажрибавий ва назарий ўрганиш,
чунончи истеъмолчи танлови ва қарор қабул қилишини
келажакда
нейрофанлар билан биргаликда кўпгина фанларнинг яқиндан
ҳамкорлигисиз тасаввур этиш амалда мумкин эмас.
Шундай қилиб нейромаркетинг - бу иқтисодий назария
нейробиология,
нейрофизиология, психология ва классик маркетинг
синтезидир. Мазкур йўналиш илмий йўналишлар туташувида
инсоннинг иқтисодий ҳатти-ҳаракатини
реал моделлаштириши