4 И. С. Хотамов, У. Ф. Алиқулов. Нейромаркетинг ва психологик
– расм. Инсон сезги органларининг харид жараёнидаги
Download 244.53 Kb.
|
Шундай =илиб, янги конни фойдаланишга тайёрлашда беш-етти йил ке-fayllar.org
1 – расм. Инсон сезги органларининг харид жараёнидаги
аҳамияти Манба: www.buyology.com 10 Жаҳон социологияси ва психологияси ривожланишининг асосий йўналишлари билан боғлиқ истеъмол назариясини яратиш борасидаги дастлабки ўринишлар 19-20 асрлар туташувида амалга оширилганди. Социалогия истеъмолни ижтимоий ва психологик феноменлар, контекстида, ижтимоий нормалар, қадриятлар, маданиятлар ва субмаданиятлар соҳаларида кўриб чиқарди. Истеъмол жараёнлари социологияси классиклари М.Вебернинг асарларида ўзининг назарий асосланишига эга бўлди, у статус гуруҳлари концепциясини шакллантирди, намойишкорона истеъмол концепцияси Т.Веблен томонидан таклиф этилди, модда назарияси асосларини эса Г.Зиммель яратди. Рационал иқтисодий инсон концепцияси (1930-1960) микроклассик ва неоклассик иқтисодиёт контекстида товарнинг утилитар жихатлари ҳақидаги ахборотни бериш орқали қарорни танлаш ва қабул қилишни тушунтиради. Одамлар канчалик тўла қонли уларнинг рационал ва далилланган қарорини бошқарувчи омиллар ҳақида бохабар бўлишса, улар қабул қилган қарор ҳам шунчалик самарадор бўлади. Бирмунчайин кейинрок Фрейд психоанализи анъанаси ва Дихтернинг асослаш негизи билан чамбарчас боғлиқ психоаналитик назариялар истеъмолнинг мутлоқо ўзгача концепцияси шаклланишига олиб келди, унинг тасдиғича, истеъмолчилар ўз танловини тартибга солувчи амалдаги сабаблар ҳақида билишмайди. Дихтер инсон онгостининг маълум омилларга муносабати универсаллигига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда истеъмолчилик асосланиши қўлланилиши тушунчасини анчагина ўзгартирди. 11 Бошка психология мактаблари ҳам индивидумнинг у ёки бу маҳсулот, ё хизматни танлаш ҳақидаги қарорни қабул қилиш чоғидаги ҳатти-ҳаракатини тушуниш ривожига ўз аниқликларини киритди. Чунончи, гешальт-психология феноменологияни (30- йиллар) — онгли кечинмани бевосита баён этишни кенг қўллади, бу олимлар ва дизайн, мерчандайзинг ва реклама соҳасидаги амалиётчилар учун илҳом баҳш этди. Ушбу аснода бихевиоризм вақиллари магазинда бевосита сабаб оқибат алоқалари ва ҳатти-ҳаракат реакциялари механизмлари орқали ҳосил бўладиган эмоционал ва когнитив сенсорли омиллар мавжудлигини, шунинг натижасида истеъмолчилар харид ҳақидаги қарорни қабул қилишларини инкор этмасдилар. Бироқ гештальт- психологлардан фарқли улароқ улар истеъмолчи, ҳатти-ҳаракати устидан ўз кузатувларига суянишиб, ушбу субъектив тавсифномаларни назарга олмасликка ҳаракат қилишарди. Download 244.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling