4-жадвал Тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар сони


-§. Pedagogik tajriba-sinov ishlari natijalari va ularning statistik tahlili


Download 473.7 Kb.
bet3/6
Sana20.06.2023
Hajmi473.7 Kb.
#1634400
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
lotinga o\'girish

3.2-§. Pedagogik tajriba-sinov ishlari natijalari va ularning statistik tahlili
Мазкур параграф бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини диагностика қилиш натижалари ва унинг таҳлилини очиб беради. Тажриба-синов ишларининг иккинчи босқичи жараёнида комплекс педагогик шартлар (ўқувчиларнинг PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш босқичлари кетма-кетлигига амал қилиш (13-илова), ностандарт муаммоли вазиятларни яратиш ҳамда уларни ечиш методларини шакллантириш, ўқувчиларни лойиҳалаш фаолиятига жалб этиш, уларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш ва баҳолашда портфолиодан фойдаланиш, мустақил ишларни ташкил этиш жараёнида ўқув-билиш компетенцияларининг компонентларини яхлит ривожлантиришни назарда тутувчи бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришнинг мақсадли-натижавий модели текширилди. Мазкур шарт-шароитларни машғулотда комплекс амалга ошириш биз ишлаб чиққан «Мунтазам билим олишга интиламиз!» дастури асосида ўтказилди. Мазкур дастурнинг ишончлилиги назорат ва тажриба гуруҳларини таққослаш ҳамда қўлланилаётган методларнинг якунлари бўйича баҳолашга асосланади.
Белгиланган вазифаларни бажариш учун, бизнинг ўйлашимизча, бошланғич синф ўқувчилари учун оптимал вариант ўқитиш метод (эвристик, муаммоли баён этиш, ақлий ҳужум, лойиҳалар методи)лари билан биргаликда мазкур дастур бўйича комплекс топшириқларни бажаришдир, шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шакллантириш бўйича бошланғич синф ўқитувчилари учун методик тавсияларни жорий этишдир. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шакллантириш бўйича мазкур дастур бошланғич умумтаълим стандарти талабларига мувофиқ тўлдирилди. Мазкур курс дастури бошланғич синф ўқувчилари учун ижодий-изланувчанлик машғулотлари мажмуини амалга оширишни таклиф этади. Мазкур дастур кейинги ўқитиш асоси сифатида бошланғич умумтаълимнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олади.
Дастур бошланғич умумий таълимнинг Бошланғич синф ўқувчиларини ўқитишга мўлжалланган бўлиб, унинг асосий мақсади ўқувчиларда мустақил иш фаолиятига кириш, ижобий мотивация, таянч билимлар тизимини, фаолиятнинг универсал ва ўзига хос методларини шакллантириш кабилардан иборат.
Дастурни ўтказишнинг хусусияти шундаки, бунда машғулотда ўқувчиларнинг хавотирланиши пасайишига ва ўзига ишонч ҳиссининг ошишига катта таъсир қилувчи баҳолар қўйилмайди. Машғулот давомида ўқувчиларда ўзини-ўзи англаш, ўзини-ўзи регуляция қилиш, ўзини-ўзи баҳолаш турларини ўрнатиш амалга ошади. Қизиқарли ва умумтушунарли топшириқ, машқ, топишмоқ, ўйин, кроссворд ва ребус кабиларни қўллаш бошланғич синф ўқувчиларини кўпроқ ўқув жараёнига жалб этади. Таклиф этилаётган рўйхатдан ўқувчиларнинг истаган мавзуси бўйича лойиҳани тузади.
Диссертациянинг биринчи бобида таъкидланган ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш босқичлари (тайёргарлик, операцион-фаолиятли, якуний-рефлексив) кетма-кетлигига амал қилиш, биринчи шарт билан аниқланди ҳамда тажриба-синов ишларининг шакллантирувчи босқичи давомида текширилди.
Шунинг учун тажриба гуруҳида қуйидаги вазифалар аниқланди: ўқувчиларнинг PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида ўқув-билиш компетенцияларини эгаллашида билишга қизиқишларини ҳамда мустақил ишлар жараёнида фаол иштирокларини таъминлаш; ўқувчиларда мустақил ишларнинг аҳамияти ҳақида тасаввурларни шакллантириш; таълим жараёнида ўқув-билиш компетенцияларини амалга оширишнинг конкрет соҳалари билан таништириш.
Бошланғич таълим босқичида – умумўқув кўникмалари ва ўқув ҳаракатлари шаклланганлигини таҳлил қилиш учун Н.Г.Кумарина томонидан ишлаб чиқилган диагностик топшириқлардан фойдаланилди. Мазкур диагностика қуйидаги 3-расмда берилди:

3-расм. Ўқувчиларнинг умумўқув кўникмалари ва ўқув ҳаракатлари шаклланганлиги таҳлили

Тажриба-синов ишлари бошланишидан аввал бошланғич синф ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакалари шаклланганлик даражаси диагностикаси амалга оширилди (14-илова). Шу билан бир қаторда ўқувчиларнинг мактабга тайёргарлик даражалари ўрганилди. Ўқитиш бошланишида 64% ўқувчилар мактабга тайёргарликнинг юқори даражасига эга бўлишди. 28% яхши, 8% ўртача, паст даражали учрамади. Кейинги текширувлар натижаларига кўра ўртача даражадаги тайёргарликдаги ўқувчилар сони 4% га камайди, яхши даражали 7% га ошди ҳамда 21% га, юқориси 11% га ошди ҳамда 75% га етди. Адаптация даври якунида бошланғич синф ўқувчиларида яхлит ҳолда параллел бўйича ўқувчилар улуши қуйидагича: ўқувчилар мактабга тайёргарликнинг юқори даражаси 61,5% ни, яъни, ўқитиш бошланишига қараганда 34% юқори бўлди; ўқувчилар мактабга тайёргарликнинг яхши даражаси 33% ни; ўқувчилар мактабга тайёргарликнинг ўртача даражаси 5,5% ни ташкил этди; ўқувчилар мактабга тайёргарликнинг паст даражаси кузатилмади.


«Мактаб ҳақида суҳбат» методи (Т.А.Нежнова, Д.Б.Эльконин, А.Л.Венгерларнинг ўзгартирилган варианти)дан фойдаланиб, мақсад қилиб ўқувчининг ички позицияси шаклланганлигини, унинг таълим олишга мотивациясини аниқладик. Бу ишлар тажриба-синов ишларининг бошлани-шида ва якунида амалга оширилди. Ўқувчиларга саволларга жавоб бериши лозимлиги айтилди: Сен мактабга боришни хоҳлайсанми? Сенга мактаб ёқадими? Сенга мактабда кўпроқ нима ёқади? Сенга энг қизиқарлиси нима? Тасаввур қил, агар сенга онанг – сен хоҳлайсанми мен гаплашиб, ҳозирга мактабга бормасдан, кейинги йил борадиган қиламан деса, сен онангга нима деб жавоб берасан? Агар сенга энг яхши ўқувчи ким деб савол беришса, сен унга нима деб жавоб берасан? Агар сенга сен мактабга боргандан кўра уйда кўпроқ шуғуллан дейишса, сен рози бўласанми? Сен қандай мактабда ўқишни хоҳлаган бўлар эдинг? Агар сен боғчадаги болани учратиб, у сендан «Яхши ўқувчи ким?» деб сўраса, сен унга нима деб жавоб берасан? Тасаввур қил, агар сенга мактабга ўқиш учун ҳар куни борма, баъзан бор, уйда онанг билан шуғуллан деса, сен рози бўласанми? Тасаввур қил, сен дарсда яхши ишладинг, ўқитувчи сенга айтади: «Азиз, сен бугун жуда ҳаракат қилдинг, яхши ўқишинг учун мен сени мукофатламоқчиман. Сен ўзинг танла, сен нимани хоҳлайсан – шоколад, ўйинчоқ ёки журналда 5 баҳоними». Олинган натижалар 4-расмда ўз аксини топган.
«Мунтазам билим олишга интиламиз!» дастурини амалга ошириш бўйича кутилаётган натижаларни бошланғич синф мисолида кўриб чиқамиз. Маҳорат: таҳлил қилиш, таққослаш, мавҳумлаштириш, ўрганилаёган объектларнинг турли белгиларини ажратиш ва солиштириш, ўқитувчи раҳбарлигида кўргазмали материал асосида боғланишларни ўрнатиш; аниқ кўринишда берилган ахборотни топиш; кузатиш, кузатиш объектини, унинг хоссасини, белгиларини аниқлаш; жараённи, объектни ўрганишда оддий бел-
4-расм. Ўқувчиларнинг ички ва мактабга мотивацияси даражаси

гили-символик воситалардан фойдаланиш; лойиҳавий фаолиятни ҳамкорликда ташкил этиш.


Ўқувчиларнинг мактабга психологик тайёргарлиги муҳим ҳисобланади. Бунда, биринчи навбатда, уларнинг ички позициясига эътибор қаратилади. Тадқиқотимиз кўрсатишича, ўқувчининг ички позициясини шакллантириш динамикаси қийин кечади. Ўқиш бошланиши бошланғич синфда ўқувчининг тўлиқ ички позицияси шаклланганлиги фақат 45% ўқувчиларда, қисман 45%, 10% да шаклланмаган. Бу ўқувчининг мактабга ижобий ёки салбий муносабати, мактабга бориш хоҳиши йўқлиги, янги танишув, ўйинлар, сайллар, тўгаракларга қатнашиш каби сабаблар билан боғлиқ.
Ўқувчининг ички позициясининг шаклланганлигини мезонлари қуйидагилар: мактабга ижобий муносабат, ўқиш зарурлигини ҳис этиш; янгига асосий қизиқиш юзага келиши, хусусан мактаб машғулот мазмунига; синф жамоавий машғулотини уйда индивидуал бажаришдан афзал кўриши, мактаб тартиб қоидасига амал қилишга ижобий муносабат, рағбатни яхши кўриши ва б.қ. Бошланғич таълимга қўллаш мумкин бўлган мотивларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Ўқув фаолияти билан боғлиқ ўқув ва билиш мотивлари. 2. Таълим олиш маҳсулотлари билан боғлиқ мотивлар.
Бошланғич таълимда ўқув ва билиш мотивларини ривожлантириш ўқитувчидан қуйидаги шароитларни ташкил этишни талаб этади: муаммоли вазиятларни яратиш, ўқувчиларни ўқишга ижодий муносабатини фаоллаштириш; ўқувчининг таълим олишга рефлексив муносабатини шакллантириш; ўқувчиларнинг янги билимларга эришганлигини инобатга олиб уларни баҳолаш билан масалаларни ечишнинг зарур воситалари ўқувчиларни таъминлаш; ҳамкорликда ўқув фаолияти, ўқув ҳамкорлиги шаклларини ташкил этиш.
Бошланғич синф ўқувчиларининг ички позициясини шакллантириш фақат турли топшириқ ва тажрибаларни бажариш давомида эмас, балки синфдошлари, ота-оналари билан мулоқот жараёнида шаклланади. Бу ҳолатда ўқитувчига назарий тайёргарлик, фаолият (ўқув-бошқарув, ўқув-ахборот, ўқув мантиқий)ни мустаҳкамлаш учун шароит яратиш зарур. Масалан, ишчи ўйинларни қўллаш, лойиҳаларни амалга ошириш кабилар ҳар бир ўқувчининг ички мотивациясини шакллантиришда катта рол ўйнайди. Бу ерда жамоавий гуруҳли ўйинлар юзага келади. Ўқувчида дастлабки билишга қизиқиш юзага келади, ишлашда фаоллик бошланади, гуруҳга ўз ҳиссасини қўша бошлайди.
Шундай қилиб, машғулотларда ўқувчиларнинг ўзларини юзага чиқаришлари учун барча босқичларга онгли, мақсадга йўналтирилган, ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳамда уларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришга имкон берувчи фаол мустақил ишларига амал қилинади.
Бошланғич синф ўқувчилари ҳар доим ҳам қийин топшириқ ечимини охиригача етказа олмайди. Шундан келиб чиқиб, фаолият қуйидаги схема бўйича тузилади: ўқувчилар – ўқитувчи – ўқувчилар. Аниқ бир билимни ўқитувчи таклиф этади, қолганларини саволларга жавоб бериш билан ёки муаммоли топшириқларни ечиш билан ўқувчилар мустақил англайди. Масалан, табиий зоналарни ўрганишда ўқитувчи ёрқин тасвирланган ҳайвонлар (шимол тулкиси, оқ бойқуш, қорамтир айиқ, қарчиғай) ва ўсимликлар дунёси (пастбўй қайин, қарағай) картинкаларини тарқатади. Синф 2 та гуруҳга бўлинади, кейин ёрдамчи саволлар (Бу ким? Улар қаерда яшашади? Сиз нима деб ўйлайсиз, улар нима билан озуқланади?) берилади. Ўқувчилар 2 та кичик гуруҳга ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсини табиий зоналарига мувофиқ ажратадилар.
Ўқитувчи савол беради: Ҳар бир гуруҳга умумий сўз бериш мумкинми? Сиз яна қандай ҳайвон ёки қушларни биласиз? Биз қайси табиий зонада яшаймиз? Ҳар бир қатор топшириқни бажаради, умумий белгилари бўйича мазкур картинкаларни классификациялайди. Ўқитувчи йўлловчи саволлар билан ўрганиш обектининг фарқига эътибор билан қараб, аниқлик киритади.
Дисеертациянинг биринчи бобида кўрсатиб ўтилган ўқувчиларнинг мустақил иш фаолиятида ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришнинг учинчи педагогик шарт ўқувчиларни лойиҳалаш фаолиятига жалб этиш орқали амалга ошириш эди. Шу асосида тажриба-синов ишлари доирасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди (14-илова).
Сўнгра, ўқувчилар томонидан бажарилган айрим лойиҳаларни баён этиш таклиф этилади. Тажриба гуруҳларининг бошланғич синф ўқувчилари билан лойиҳани амалга ошириш босқичларига мос ҳолда «Мактаб музейи» мавзусида гуруҳли мустақил ишлаш лойиҳаси тайёрланди. Фаолият натижаларини презентация қилишди. Лойиҳанинг мақсади турли йилларда мактаб битирувчилари фаолияти ва ҳаёти ҳақидаги материалларни тадқиқ этишдан иборат бўлди. Мазкур гуруҳли лойиҳани амалга ошириш давомида қуйидаги сифатлар шаклланади: қизиқувчанлик, кузата олиш, мантиқий фикрлаш, ўлка тарихига эҳтиёткорлик билан муносабат.
Лойиҳалаш фаолияти бир нечта босқичларда олиб борилди: биринчи, лойиҳа мақсадини аниқлаш, уни амалга оширишни режалаштириш; иккинчиси, материал йиғиш, йиғилган ахборотларни ўқувчиларга тушунтириш, яхши фото материалларни танлаб олиш; учинчиси, ўқувчилар жамоада ўзининг ижодий лойиҳаларини таҳлил қилишди ва ўзини баҳолашди; тўртинчиси, доклад тайёрлашди, презентацияни тайёрлашди, лойиҳани ҳимоя қилишди.
Лойиҳага тайёргарлик кўришда Тошкент вилояти, Янги йўл туманидаги 42-мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларида “Томдаги гуллар” ҳикояси ўрганилди. Иккинчи тажриба-синов гуруҳлари учун “Антарктидадаги пингвинлар” мавзусида лойиҳа тайёрланди. Фаолиятнинг устун турувчи тури бўйича лойиҳанинг мустақил ишлаш типи аниқланади. Биринчи босқич мақсадни аниқлашдан иборат бўлди: Уйда паррандалар фаунасини ўрганиш. Иккинчи босқичда ўқувчилар лойиҳани бажариш учун ахборотларни олиш манбаларини ёзишди: Ўзбекистон қушлари, ўлканинг кам учрайдиган қушлари фотографияси.
Лойиҳани самарали амалга ошириш учун ўқувчилар ўзларининг индивидуал топшириқлари билан гуруҳларга бўлинишди: биринчи гуруҳ, уйда паррандачилик фаунасини ўрганишди; иккинчи гуруҳ, қушларнинг мусиқий хусусиятларини ўрганишди; учинчи гуруҳ «Бу қандай қуш?» якуний викторинани тайёрлашди; тўртинчи гуруҳ қушлар учун оҳур тайёрлади ва ўрнатди, қишловчи қушларнинг келишини ва озиқланишини кузатди; бешинчи гуруҳ «Турмушда қушларнинг аҳамияти» бўйича ҳисобот қилди; олтинчи гуруҳ ҳамкорликдаги дискуссиядан кейин йиғилган материални классификациялашди, сўнгра «Бизнинг қанотли дўстларимиз» папкасини расмийлаштиришди.
Учинчи босқич давомида ҳар бир гуруҳ йиғилган ахборотлар, уларни таҳлил қилиш, папкани фотографиялар билан безиш, ўлка қушлари расмлари билан ишларни бажаришди. Тўртинчи босқич вақтида гуруҳ тўпланган материални презентация қилишди ҳамда жамоавий умумий лойиҳа бўйича энг фойдалисини ажратишди: мактаб ҳовлисида тайёрланган охурни қандай осганлиги, қушларнинг ҳаёти, хулқини кузатиш қандай амалга оширилганлиги, кузатиш кундалиги тўлдирилганлиги, мустақил ишлаш лойиҳасини қандай расмийлаштирганини. Бешинчи босқичда гуруҳ ҳисобот билан чиқди, жамоа билан бирга фаолият таҳлили ўтказилди.
Шунингдек, тажриба гуруҳларининг бошланғич синф ўқувчилари «Менинг бувим ва бувамнинг ўйинлари» лойиҳасини амалга оширишди:
1-босқич: лойиҳа мақсади – бувилар ва бувалар нимани ўйнашганини ўрганиш. 2-босқич: ҳар бир кичик гуруҳ алоҳида мавзулар бўйича материал тўплашди: «Ўйин соғликка қандай таъсир этади?», «Қандай ҳаракатли ўйинлар мавжуд?». Иккинчи босқич, тадбирларни режалаштириш, ахборотларни йиғиш, ота-оналар, бувилар ва бувалардан сўров ўтказилди, олдиндан ўқувчилар расмлар, кўргазмага фотографиялар тайёрлашди.
3-босқич: мазмунни тўлдириш учун энг муҳим ахборотларни танлаш, мустақил ишлаш гуруҳлари билан лойиҳа расмийлаштирилди. 4-босқич: ҳар бир гуруҳ доклад, презентация, лойиҳа мавзуси бўйича шеър тақдим этди, «Барча оила ўйнайди» мавзусида оилавий расмлар кўргазмасини ташкил этди, турли-туман ўйинларни ўрганиб олишди. 5-босқич: жамоа билан ҳамкорликда лойиҳа баҳоланди, ўзини-ўзи таҳлил қилиш, ўзини-ўзи баҳолаш ўтказилди.
Бизнинг тадқиқотимизда портфолиодан фойдаланиш бошланғич синф ўқувчиларининг ютуқларини ҳар томонлама чуқур ўрганишга, муҳим педагогик вазифаларни ечишга, жумладан, ўқувчиларнинг мустақиллиги ва фаоллигини рағбатлантиришга имкон беради. Портфолио ёрдамида ўқувчиларнинг юқори ўқув мотивацияси қўллаб-қувватланади, ўқиш ва мустақил таълим имкониятлари кенгаяди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълимнинг бошланғич босқичида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини самарали шакллантириш ўқитувчидан ўзининг асосий сифатларини юзага чиқаришга қаратилган қуйидаги педагогик касбий маҳоратларни талаб этади: илмий-методик тажрибага эга бўлиш, ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш мақсадида турли замонавий методларни интеграциялай олиш; ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш бўйича инновацион педагогик технологияларни билишда тизимли иштирок этиш; ўқув-билиш компетенциялар моҳияти ҳақида комплекс билимларга ҳамда мустақил ишлар, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг структурали элементларига эга бўлиш; бошланғич синф ўқувчиларининг эҳтиёжларига мўлжал олиш, билиш фаолиятини фаоллаштириш, жумладан, лойиҳалаш методи орқали; ўқувчиларнинг индивидуал ривожланиш траекториясидан фойдалана олиш, жумладан, портфолиони қўллаш орқали; фаолиятнинг кутилаётган натижаларини, мустақил ишларни амалга ошириш бўйича универсиал ўқув фаолиятини аниқлашни прогноз қила олиш; педагогик фаолиятнинг назарий ва амалий тажрибасини янгилашга эҳтиёж, инновацион фаолиятга мойиллик; фаолиятнинг мустақил ишлаш стили.
Модель ҳамда мустақил ишларни ташкил этиш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш бўйича комплекс педагогик шартларнинг самарали натижалари бизнинг тадқиқотимизнингкейинги босқичи давомида келтириб чиқарилди. Тажриба-синов ишларининг якуни таҳлил қилинди, объектнинг якуний ҳолати аниқланди ҳамда мустақил ишларни ташкил этиш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш бўйича методик тавсияномалар ишлаб чиқилди.
Шундай қилиб, мазкур параграф мазмуни қуйидаги вазифаларни ечишга бағишланди: тажриба-синов йўллари билан мустақил ишларни ташкил этиш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришга имконият берувчи комплекс педагогик шартларни текшириш; ўрганилаётган муаммо бўйича дастурли-методик таъминотни ишлаб чиқиш.
Фанни ўрганишга технологик ёндашув, шунингдек, ўқувчиларга тизимли билимларни етказиб бериш тамойили асосида ўқув фаолияти амалга оширилди. Фаннинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, муҳим белгиларини аниқлаш, ўзаро алоқадорликни аниқлаш, назарий билимлари асосида маълум хулосаларни чиқариш каби вазифаларнинг ўқувчилар томонидан муваффақиятли бажарилишига алоҳида аҳамият қаратилди. Ҳар бир дарс якунида ўқувчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашга йўналтирилган интерфаол усуллар асосида: «.... ни топ», «..... ни ......га қараб аниқла», «....ларнинг турларини ажрата оламизми?», «Расмда тасвирланган .... ларга таъриф бер» каби ўйинлар ташкил этилди. 26 ва 27-иловалар асосида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини даражалаш меҳанизми, ўқувчиларнинг мустақил ишлаш қобилиятини аниқлаш тамойиллари таҳлил қилинди.
Назорат гуруҳларида ҳам маълум мавзулар бўйича мустақил ишлар ташкил этилди. Бироқ уларнинг анъанавий методлардан фойдаланилганлиги (маълумотларнинг ўқитувчи томонидан оғзаки баён этилиши, объект ёки фаннинг намойиш этилиши, ўқувчиларга саволлар бериш асосида жавоблар олиш каби) боис кутилган натижалар қўлга киритилмади. Дарсларнинг бу тарзда ташкил этилиши ҳам ўқувчиларга муайян назарий билимларни бера олади, бироқ уларни ижодий фаолликка ундай олмайди, ўқувчилар мустақил изланмайдилар. Уларни кичик илмий тадқиқотларни амалга оширишга ундаш, фанларни ўзаро бир-бирлари билан таққослаш каби хатти-ҳаракатлар ўзлаштирилаётган билимларнинг сифати ва ўқув жараёнининг самарасига ижобий таъсир кўрсатади.
Тажриба гуруҳларига жалб этилган ўқувчилар иштирокида ташкил этилган амалий тажрибалар ўқувчиларнинг билимларини бойитди. Ўқувчилар томонидан топшириқлар бажарилгандан сўнг ёзма ишларнинг мазмуни билан танишиб чиқдик. Тажриба ва назорат гуруҳларига бириктирилган ўқувчиларга тажриба ишларининг якуний босқичида мавзулар моҳиятини ёритувчи тест саволлари яна бир марта берилди. Мазкур саволларга ўқувчилар томонидан қайтарилган жавобларининг кўрсаткичлари ҳақида қуйида сўз юритилади. Ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштирганлик кўрсаткичлари қуйидагича бўлди (10-жадвал).
Бошланғич синф ўқувчиларининг билимларни ўзлаштириш тавсифи (тажриба якунида) кўрсаткичлардан англанадики тажриба гуруҳларининг ўқувчиларининг тест саволларига тажриба аввалидагига қараганда ижобий
10-жадвал
Ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштирганлик кўрсаткичлари



Гуруҳлар

Даражалар

Фанлар

Тажриба гуруҳи
(126 нафар)

Ўқиш

Она тили

Тарбия

Юқори

75

73

79

Ўрта

65

68

72

Паст

16

15

4

Назорат гуруҳи (125 нафар)

Юқори

42

33

45

Ўрта

55

58

64

Паст

28

34

16



жавоб қайтарган бўлсалар, назорат гуруҳлари ўқувчиларининг жавобларида кескин ўзгаришлар кўзга ташланмади. Тажриба ишларининг дастлабки босқичида бошланғич синф ўқувчилари уларнинг эътиборига ҳавола этилган тест саволлари орасида фанга оид саволларга қониқарсиз жавоб берган эдилар. Тажриба якунида тажриба гуруҳларининг ўқувчилари томонидан бу борада бир қадар ўзгаришлар қайд этилгани ҳолда, назорат гуруҳларида деярли ўзгаришлар сезилмади. Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланганлик даражаси яхлит ҳолда қуйидаги кўрсаткичларни ифодалади. Тажриба гуруҳларида олиб борилган кузатиш ва экскурсия дарслари ҳодисалар, фанлар ва уларга хос хусусиятларнинг ўрганилишида PIRLS баҳолаш дастури, шунингдек, ўқувчиларга тизимли билимларни етказиб бериш тамойили асосида ўқув фаолияти амалга оширилди. Саёҳат дарслари жараёнида кузатиш, аниқ танланган объектнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, муҳим белгиларини аниқлаш, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлаш, назарий билимлари асосида маълум хулосаларни чиқариш каби вазифаларнинг ўқувчилар томонидан муваффақиятли бажарилишига алоҳида аҳамият қаратилди.
Тажриба-синов ишларининг якуний босқичида тажриба гуруҳларида сезилар ўзгаришлар қайд этилди. Фикримизни ижобий жавоблар сонининг 45 (тажриба аввалида 22 та) тага етганлиги, салбий жавоблар сонининг эса 67 (тажриба аввалида 86 та) тагача камайганлиги тасдиқлайди. Тажриба-синов ишларининг умумий якунлари асосида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланганлик ўртача арифметик кўрсаткичларини тест сўровлари бўйича ўқувчилар томонидан қайтарилган умумий натижалари асосида белгилаймиз (11-жадвал, 5-расм). Жадвалда келтирилган рақамлардан англанадики, тажриба гуруҳининг ўқувчилари кузатиш жараёнида муайян фан ва ҳодисалар ҳақида билимларни ўзлаштиришга муваффақ бўлганлар. Улар ўз жавобларида кузатилган объектлар тўғрисида тўла ва тўғри маълумотларни беришга ҳаракат қилганлар ҳамда уларнинг аҳамиятини ҳам очиб бера олганлар.
11-жадвал
Ўқувчилар томонидан фан ва ҳодисаларни кузатиш жараёнида ўзлаштирган билим даражаси



Гуруҳлар

Тўғри, тўлиқ жавоблар

Тўғри, тўлиқ бўлмаган жавоблар

Нотўғри Жавоблар

Сон
ҳисобида

Фоиз
ҳисобида

Сон
ҳисобида

Фоиз
ҳисобида

Сон
ҳисобида

Фоиз
Ҳисобида

Тажриба гуруҳи
(126 нафар)

64

50,4

54

43,2

8

6,4

Назорат гуруҳи
(125 нафар)

51

40,8

60

48

14

11,2



Назорат гуруҳининг ўқувчилари улардан сўралган фан ва ҳодисалар борасида асосли маълумотларни баён эта олмадилар. Қайд этиб ўтилганидек, ўқувчиларнинг билишга бўлган қизиқишлари негизида уларнинг билимларни ўрганиш йўлида ташкил этувчи ҳаракатлари даражаси ҳам намоён бўлади.

5-расм. Ўқувчилар томонидан фан ва ҳодисаларни кузатиш жараёнида ўзлаштирган билим даражаси
Якуний босқичда ана шу ҳолат ҳам инобатга олинишига эътибор қаратилди. Натижада, ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланганлик даражаси яхлит ҳолда қуйидаги кўрсаткичларни ифодалади (12-жадвал).
12-жадвал
Ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланганлик даражаси

Гуруҳлар

Юқори даража

Ўрта даража

Паст даража

Тажриба
бошида

Тажриба
якунида

Тажриба
бошида

Тажриба
якунида

Тажриба
бошида

Тажриба
Якунида

Тажриба гуруҳи
(126-нафар)

60

68

63

58

3

0

Назорат гуруҳи
(125-нафар)

52

58

55

62

18

5

Тажриба гуруҳларида олиб борилган кузатиш машғулотлари фанлар ва уларга хос хусусиятларнинг ўрганилишида PIRLS баҳолаш дастури, шунингдек, ўқувчиларга тизимли билимларни етказиб бериш тамойили асосида фаолияти амалга оширилди. Кузатиш, аниқ танланган объектнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, муҳим белгиларини аниқлаш, фан, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлаш, назарий билимлари асосида маълум хулосаларни чиқариш каби вазифаларнинг бошланғич синф ўқувчилари томонидан муваффақиятли бажарилишига алоҳида аҳамият қаратилди. Ҳар бир кузатиш якунида уларнинг билимларини мустаҳкамлашга йўналтирилган интерфаол усуллардан фойдаланилди. Назорат гуруҳларида ҳам маълум топшириқлар бўйича кузатиш машғулотлари ташкил этилди. Бироқ уларда анъанавий методлардан фойдаланилганлиги (маълумотларнинг ўқитувчи томонидан оғзаки баён этилиши, фаннинг намойиш этилиши, ўқувчиларга саволлар бериш асосида жавоблар олиш каби) боис кутилган натижалар қўлга киритилмади.


Тажриба-синов ишларининг умумий якунлари асосида ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришнинг ўртача арифметик кўрсаткичларини тест сўровлари бўйича ўқувчилар томонидан қайтарилган умумий натижалари асосида белгилаймиз. Жадвалда келтирилган рақамлардан англанадики, тажриба гуруҳининг ўқувчилари кузатиш жараёнида муайян шакллар ҳақида бирмунча пухта билимларни ўзлаштиришга муваффақ бўлганлар (13-жадвал). Улар ўз жавобларида кузатилган объектлар тўғрисида тўла ва тўғри маълумотларни беришга ҳаракат қилганлар ҳамда уларнинг аҳамиятини ҳам очиб бера олганлар. Назорат гуруҳи ўқувчилари улардан сўралган объектлар борасида асосли маълумотларни баён эта олмадилар.

Download 473.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling