4-жадвал Тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар сони
-жадвал Бошланғич синф ўқувчилари томонидан шаклларни кузатиш жараёнида ўзлаштирган билим даражаси
Download 473.7 Kb.
|
lotinga o\'girish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-жадвал Ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланиш динамикаси
- Тажриба ва назорат гуруҳларида
- 8-расм.
- 9-расм.
- аниқлаш бўйича методикани амалга ошириш натижаларини солиштирма таҳлил қилиш
13-жадвал
Бошланғич синф ўқувчилари томонидан шаклларни кузатиш жараёнида ўзлаштирган билим даражаси
Қайд этиб ўтилганидек, ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шакллантириш негизида уларнинг билимларни ўрганиш йўлида ташкил этувчи ҳаракатлари даражаси ҳам намоён бўлади. Якуний босқичда ана шу ҳолатни ҳам инобатга олинишига эътибор қаратилди. Натижада, уларда ўқув-билиш компетенцияларини шаклланганлик даражаси яхлит ҳолда қуйидаги кўрсаткичларни ифодалади (14-жадвал). 14-жадвал Ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланиш динамикаси
Тажриба-синов ишларининг назорат босқичи мақсади мақсадли-натижавий модел ишончлилигини ҳамда мустақил ишларни ташкил этиш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш бўйича комплекс педагогик шартлар самарадорлигини баҳолаш ҳисобланди. Мазкур босқич давомида таъкидловчи босқичдаги каби методлар қўлланилди, натижаларнинг ишончлиги бўйича биз томондан маълумотларни статистик қайта ишлаш методи қўлланилди. Сўнгра, тажриба гуруҳига ижобий муносабатнинг оширилган даражаси М.Нютенннинг «Тугатилмаган гап» методикаси натижаларига мувофиқ ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигининг мотивацион компонентлари юқорироқ даражани эгаллашини тасдиқлайди (6-расм). Тажриба гуруҳлари бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигининг когнитив компоненти даражасини ошириш 7, 8, 9-расмларда ўз аксини топган. Улар бир нечта комплекс методика («Хотира типини аниқлаш», «Диққатни тақсимлаш даражасини аниқлаш», «Мантиқий фикрлашнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш»)лар ҳамда ўқув фан («Она тили», «Ўқиш», «Тарбия»)лари материаллари бўйича тузилган топшириқлар ёрдамида ўрганилди. 6-расм. Тажриба ва назорат гуруҳларида «Тугатилмаган гап» методикаси бўйича натижаларнинг солиштирма таҳлили 7-расм. Тажриба ва назорат гуруҳларида ўқувчиларнинг когнитив компонентини аниқлаш учун комплекс топшириқларни бажариш бўйича натижаларни солиштирма таҳлили 8-расм. Тажриба ва назорат гуруҳларида «Хотира типини аниқлаш» 9-расм. Тажриба ва назорат гуруҳларида диққатни тақсимлаш ва ўзгариши даражасини аниқлаш бўйича методикани амалга ошириш натижаларини солиштирма таҳлил қилиш Ўқувчиларнинг тадқиқ этилаётган компетенцияларини шаклланганлик даражасининг якуний картинаси 15-жадвалда келтирилди Бу маълумотларга асосланган ҳолда, кўрсаткичларнинг ўртача қийматини аниқлаб, қуйидагиларни айтиш мумкин: тажриба гуруҳида ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигининг паст даражаси 10,5 % га камайди, ўртача даража 4 % га, юқориси 8,5 % га ошди; назорат гуруҳида ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигининг паст даражаси 4,5 % га камайди, ўртача даража 2,5 % га, юқориси 3 % га ошди. Бундан кўринадики, олинган натижалар тажриба ва назорат гуруҳларида асосий фарқлар борлигини тасдиқлайди. 15-жадвал Download 473.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling