4-жадвал Тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар сони


Тажриба-синов ишларидаги ҳар бир таълим муассасалари бўйича олинган натижалар


Download 473.7 Kb.
bet6/6
Sana20.06.2023
Hajmi473.7 Kb.
#1634400
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
lotinga o\'girish

Тажриба-синов ишларидаги ҳар бир таълим муассасалари бўйича олинган натижалар
2-жадвал

Таълим муассасалари

Тошкент вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Гуруҳлар Статистик мезонлар

Т

Н

Т

Н

Т

Н

Баҳоларнинг ўртача арифметик қиймати

3.88

3.39

3,87

3,46

3,88

3,38

Самарадорлик коэффициенти

1,14

1,12

1,15

Танланма дисперсия

0.59

0.83

0,64

0,77

0,57

0,83

Ўрта қийматлар стандарт хатолари

0.77

0.91

0,80

0,88

0,76

0,91

Вариация кўрсаткичлари

19,89

28,63

20,6

25,3

3,80

4,07

Х * нинг ишончлилик оралиғи

(3,74;4)

(3,23;3,56)

3,74;4

3,32;3,6

3,74;4

3,22;3,55

Стьюдент статистикаси

4,49

4,09

4,56

Статистика озодлик даражаси

253

281

237

Критик киймат

1,98

1,98

1,98

Тажриба гуруҳида юқори баҳо олган ўқувчилар сони назорат гуруҳига нисбатан 8-15 фоизга, ўрта даражадаги даражадаги 7,5 фоизга ортган, паст даражали ўқувчилар эса 4,0 фоизга камайган. 2-жадвалдан кўринадики, ўқувчиларнинг машғулотга тайёргарлик даражаси назорат гуруҳида паст бўлиб, тажриба гуруҳида умумий ўзлаштириш кўрсаткичлари даражаси юқори бўлиб, бу уларнинг ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигини тасдиқлайди. Бу танланмаларга мос келган диаграмма қуйидагича кўринишни олади (3-расм).



Тошкент вилояти(3,87) Навоий вилояти(3,88) Наманган вилояти (3,88)



3-расм. Вилоятлар кесимида педагогик тажриба-синов натижалари диаграммаси

Шундай қилиб, тажриба ва назорат гуруҳларида олинган натижалар бир-биридан фарқ қилади. Демак, 14 % самарадорликка эришилган. Ўқувчиларнинг ишини кузатиш уларнинг танланган методикани яхши ўзлаштириб олганликларини кўрсатган.


Ўтказилган тажрибалар уларда ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш бўйича таклиф этилаётган методлар ўқувчиларнинг мустақил ва мантиқий фикрлаш ва қобилиятларининг ўсишига ижобий таъсир этди.
Олинган натижалар таклиф қилинган методлар асосида мустақил ишларни PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида ташкил этилиши ва бошқарилиши, анъанавий тарзда ташкил қилинганга нисбатан юқори самара бериши, яъни, тажриба гуруҳларида ўқувчиларнинг топшириқларни мустақил бажаришлари ҳамда ўзлаштириши, назорат гуруҳига нисбатан юқори бўлишини исботлади.
Учинчи боб буйича хулосалар
Диссертациянинг ушбу бобида ёритилган фикр-мулоҳазалар улар борасида муайян хулосаларга келишимизга имкон беради. Хусусан:
1. Педагогик тажриба-синов ишларини олиб боришда амалий фаолиятни тартибга солишга имкон берувчи дастурга эга бўлиш, босқичма-босқич маълум вазифаларни ижобий ҳал этиб бориш, уларнинг ягона мақсадни амалга оширишга йўналтирилиши ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шакллантиришда муваффақиятларга эришишни кафолатлайди. Билимларни муайян тизимга солиш, уларни таснифлаш асосида ўқувчиларга етказиб бериш ғоясини илгари сурувчи методлар бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишларининг асосини белгилаб берди.
2. Педагогик тажриба-синов ишларининг тизимли олиб борилиши ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шакллантириш борасида самараларга эришишимизга замин яратди. Тажриба ва назорат гуруҳларига жалб этилган ўқувчиларда шаклланган ўқув-билиш компетенцияларини ифода этувчи кўрсаткичларни солиштириш махсус методларнинг самарадорлигини тасдиқлади. Ўқувчиларнинг шаклланган ўқув-билиш компетенциялари даражаси ва унинг сифати тадқиқотни олиб боришдан кўзланган мақсад, белгиланган вазифаларнинг тўлақонли бажарилганлигидан далолат беради.
3. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шаклланганлигининг турли даражаларини тажриба гуруҳларидаги монологик характеристикаси аниқланди.
4. Педагогик тажриба-синов ишларининг солиштирма маълумотлари ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигининг юқори ва ўртача даражасини эгаллаган ўқувчилар фоиз улуши ортганлигидан ҳамда паст даражалиларнинг камайганлигидан далолат беради. Бу ўз навбатида «Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш»нинг инновацион модели ва комплекс педагогик шарт-шароитларни жорий қилишнинг самарадорлигини кўрсатади.
Download 473.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling