Элаксимон тарелкали абсорбер. Бу
турдаги қурилма 8.9-расмда тасвирланган.
Бу колонна горизонтал тарелка
қуйилиши ва остоналардан таркиб топган
бўлади.
Одатда бу турдаги тарелка юзаси
1...5 мм ли тешиклардан иборатдир ва
тарелкадан тушаётган кўпикни парчалаш
учун остона тарелкадаги суюқлик сатҳини
бир хил баландликда ушлаб туриш учун
эса, остона 3 хизмат қилади. Суюқ фаза
тепадаги
тарелкага
узатилади
ва
қуйилиши
мосламаси
2
дан,
ўтиб,
қурилманинг пастки қисмидан чиқиб
кетади. Газ фаза ҳар доим қурилманинг
пастки
қисмига
киритилади
ва
тарелкалардан пуфакча шаклида ўтиб, юқори қисмидаги штуцердан чиқади.
Пурковчи абсорберлар. Бу турдаги қурилмалар суюқ фазани – газ оқимига пуркаб
бериш усули ёрдамида амалга оширилади. Пурковчи абсорберларга мисол бўла оладиган
энг содда конструкцияси 8.10-расм келтирилган.
Бу абсорбер ичи бўш қобиқ ва суюқликни пурковчи механик форсункадан
таркиб топган бўлади.
Суюқликни пуркаш пайтида масса ўтказиш
коэффициенти энг катта миқдорга эга. Вақт ўтиши ва
фазалар ўзаро таъсир юзаси камайганлиги сабабли
жараён самарадорлиги пасаяди. Шунинг учун ҳам,
кўпинча форсункалар қурилманинг бутун баландлиги
бўйича ўрнатилади.
Одатда, пурковчи абсорберлар яхши эрийдиган
газларни
абсорбция
қилиш
учун
ишлатилади.
Пурковчи
абсорберлар
қаторига
механик
абсорберларни
ҳам
киритиш
мумкин.
Бундай
қурилмаларда суюқлик айланма механизм ёрдамида
сочиб берилади. Суюқликдаги тешикли дисклар
қўзғалмас
цилиндрик
қобиқ
ичида
айланади.
Натижада, диск ёрдамида суюқлик майда томчилар
шаклида атрофга сочилади. Механик абсорберлар ихчам ва юқори самарали.
Do'stlaringiz bilan baham: |