4-маъруза: Аҳмад ал-Фарғоний ва Холид ал-Марваррудийнинг ҳаёти, илмий мероси
Холид ал-Марваррудийнинг ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси
Download 64.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqХолид ал.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
2. Холид ал-Марваррудийнинг ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси.
Холид ал-Марваррудий IX асрнинг биринчи ярмида яшаб, халифа Маъмун ҳузурида фаолият кўрсатган. Унинг исми ўрта асрларда Марвга қарам бўлган Марварруд шаҳридан келиб чиққанлигини билдиради. Олим фан тарихига, асосан, 830 йиллар атрофида Дамашқ яқинидаги Қасиюн тоғида ташкил этилган расадхонанинг ташкилотчиси, раҳбари сифатида кирган. Холид ал-Марваррудий халифа ал-Маъмуннинг топшириғига биноан 832 – 833 йиллари Ироқнинг шимолидаги Синжор даштида Ер меридианининг бир даражасини ўлчаш ҳамда Қуёш ва Ойни кузатиш тажрибаларда асосий иштирокчиларидан бири сифатида қатнашган. Бундан олим Аҳмад ал-Фарғоний билан яқин муносабатларда бўлиб, ўзаро ҳамкорликда ишлаган ва “ал-Маъмуннинг синалган жадваллари” асарининг муаллифларидан бири бўлган, деган хулосага келиш мумкин. Ал-Марваррудийнинг астрономик жиҳоз яратишдаги саъй-ҳаракатлари Абу Райҳон Берунийнинг “Геодезия” китобида эътироф этилади. Холид ал-Марваррудийнинг ўғли Муҳаммад ва Умар исмли набираси ҳам фалакиёт билан шуғулланган. Улар ҳақидаги маълумотларни фақат Ибн ал-Қифтий келтиради. Унга мувофиқ, Муҳаммад юлдузлар ва ёритгичларнинг ҳаракати масаласида моҳир мутахассис эди. Умар эса, “Зиж”, “Ёритгичларнинг тенгламаси”, “Ясси астурлоб ясаш” китобларининг муаллифи бўлган. Маълумки, Ер меридианининг бир даражасини аниқлаб олингандан сўнг, унинг асосида Ернинг доиравий узунлиги, диаметри, радиуси ва бошқа ўлчамларини топиш имконияти пайдо бўлади. Бу тажрибалар билан қадимги юнон олимларидан Эратосфен ва Батламйус (Птоломей) шуғулланганлар. Уларнинг асарларида узунлик ўлчови юнонча “стадий” бўлган ва Ер меридианининг бир даражаси 500 стадийга тенг, деб келтирилган. Мазкур стадийлар арабларнинг ўлчовларида қандай миқдорга тенг бўлиши мавҳум бўлган. Шунинг учун, юнон олимларининг масалаларига аниқлик киритиш мақсадида, ал-Маъмун янги тажрибалар ўтказишга қарор қилади ва экспедициялар уюштиради. Экспедиция натижаларига кўра, Ер меридианининг бир даражаси 56 2/3 араб миляси, яъни 111 км.ни ташкил этган. Ўша вақтда олинган натижа ҳозирги замонавий технология воситалари орқали аниқланган миқдор (111,11 км.) дан деярли фарқ қилмаган. Ер меридианининг бир даражасини ўлчашда мусулмон олимлари икки усулдан фойдаланганлар: биринчиси – астрономик-математик, иккинчиси – астрономик-ер ўлчаш услублари. Фойдаланилган адабиётлар: Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.Т., 1998 й. Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. http://uza.uz/oz/politics/prezident http://e-tarix.uz/shaxslar/89-farganiy.html Хайруллаев М. М. Маънавият юлдузлари. Download 64.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling