4-mavzu: auditorning kasb etikasi


АУДИТНИНГ АҲЛОҚ КОДЕКСИ ТАМОЙИЛЛАРИ


Download 37.65 Kb.
bet8/9
Sana19.06.2023
Hajmi37.65 Kb.
#1619703
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу Aудиторнинг касб этикаси

4.АУДИТНИНГ АҲЛОҚ КОДЕКСИ ТАМОЙИЛЛАРИ
АУДИТНИНГ АҲЛОҚ КОДЕКСИ ТАМОЙИЛЛАРИ
Мустақиллик
Виждонлилик
Махфийлик
Умуминсоний аҳлоқ қоидалари
Маънавий меъёрларга риоя қилиш
Аудиторнинг холислиги
Касбий ваколатлилиги
Аудиторлар ахлоқ кодексида ҳар бир аудитор риоя қилиши зарур бўлган тамойиллар
ҳалоллик
мустақиллик
холислик
малакавий компетентлик
махфийлик
Ҳалоллик деганда нафақат ҳақиқатгўйлик, шунингдек, беғаразлик ва ишончлилик ҳам тушунилади.
Мустақиллик бу аудиторнинг аудит қилинаётган ташкилот ишларида ёки учинчи шахсга боғлиқ ҳолда ўз фикрлари шаклланишида манфаатдорликнинг (молиявий, мулкий, қариндошлик ёки бошқа ҳар қандай) бўлмаслигини ўзида ифода этади. Жамият манфаатлари йўлида ҳамма аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари аудит қилинаётган ташкилот ва учинчи шахслардан мустақил бўлиши зарур.
Холислик тамойилига мос ҳолда ҳамма аудиторлар адолатли, ҳалол ҳаракат қилиши ва низога йўл қўймасликлари лозим. Ўз функцияларини бажаришда аудиторлар ҳамиша холис бўлишлари лозим. Холислик олдиндан хулоса чиқармасликни, тарафкашлик ва профессионал масалаларни кўриб чиқишда, хулоса чиқаришда қандайдир таъсир доирасига тушиб қолмасликни билдиради.
Холисликнинг этика талабларига амал қилишда:
- олдиндан хулоса чиқаришга ғаразгўйлик ёки бошқа шахсларнинг холисликка зарар келтирувчи таъсиридан, муносабатлардан қочиш;
- агар улар аудиторнинг касбий муҳокамасига жиддий ва йўл қўйиб бўлмайдиган таъсир ўтказиш мумкинлиги ҳақида онгли равишда фараз қилинса, совғалар ҳамда бошқа меҳмондўстлик белгиларини қабул қилмаслиги, ўзи ҳам таклиф этмаслиги зарур.
Малакавий компетентлик аудиторга профессионал хизматларни малакали ва сифатли бажариш имконини берувчи билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажмига эга бўлишдир. Аудиторлар ўз билим ва тажрибаларини бўрттириб кўрсатмасликлари керак. Хизмат кўрсатишга розилик берган аудитор ишни юқори профессионал даражада бажара олишига ишониши лозим. Уларнинг мажбуриятлари доимий равишда ўз билимлари ва тажрибаларини шундай даражада ошириши керакки, раҳбарият ҳам, мижозлар ҳам унинг доимий равишда янгиланиб борадиган қонунчилик соҳасидаги маълумотлар аудит методикаси ҳамда амалиётига асосланган профессионал хизматларининг юқори сифатлилигига ишонсин.
Махфийлик - аудит тамойилларидан бири бўлиб, аудиторлар аудиторлик фаолияти давомида олган ёки тузган ҳужжатларининг яхши ҳолда сақлашни таъминлашга мажбурлиги, ким бўлишидан қатъий назар, бу ҳужжатларнинг ёки уларнинг нусхаларини учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмаслиги ёки мулк эгасининг розилигисиз улардаги маълумотлар мазмунини оғзаки равишда ҳам бошқаларга ошкор қилмасликни ўз ичига олади.
Махфийлик тамойилига ҳатто текширилган иқтисодий субъект ҳақидаги маълумотлар ошкор ёки эълон қилинишидан унга моддий ёки бошқа зарар этмаса ҳам, мажбурий тарзда амал қилинади. Махфийлик ахборотларни сир сақлаш мажбуриятини юклайди ва касбий хизмат кўрсатиш давомида ахборотларни олган аудитордан бу ахборотлардан шахсий мақсадларда ёки учинчи томон манфаатлари учун фойдаланмаслик талабларини қўяди.

Download 37.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling