Аудиторлик ташкилотининг обрўси. Аудиторлар ўз фаолиятларида аудиторлик ташкилоти ва унинг ходимлари обрўсини оширибгина қолмасдан, ушбу соҳада муомаланинг умумқабул қилинган этика меъёрлари ҳам ҳисобланувчи қатор нуқтаи назарлар ва асосий тамойилларга ҳам риоя қилишлари лозим. Бундай тамойилларга виждонлилик ва касб муомаласи киради.
Виждонлилик – аудиторларнинг зарур синчковлик, эътиборлилик, тезкорлик ва ўз қобилиятидан тегишлича фойдаланган ҳолда профессионал хизмат кўрсатишини кўзда тутади. Бунда аудиторнинг ўз ишига қунт ва масъулиятли муносабатда бўлиши аудиторлик фаолиятининг бенуқсонлиги кафолати сифатида қабул қилинмаслиги лозим.
Etiboringiz uchun rahmat!
Do'stlaringiz bilan baham: |