Мисол учун:
Касбий этика кодекси ҳозирки куннинг кашфиёти эмас. Хусусан, 300 йилдан кўпроқ йил аввал ишлаб чиқилган ва шу кунгача самурай Кодекси(“Busido Sosinyu”) этиб келган (деярли ўзгармаган ҳолатда). Мазкур Кодекс профессионал жангчининг юриш туришини оддий ҳаётда бўлгани каби жангда ҳам тартибга солиб қўювчи этик қоидаларни акс эттирган.
Ушбу кодекслар ўз қоидалари билан аудиторлар, шифокорлар, журналистлар, ҳуқуқшунослар ва жамият учун муҳим бўлган бошқа касб эгаларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тўлдирадилар.
Барча ушбу кодекслар у ёки бу касбий фаолиятни тартибга солувчи аҳлоқий этик нормалардан иборатдир. Бундан ташқари, уларни қуйидагича номлар билан ҳам аташади: “Касбий этика Кодекси”, “Этика кодекси”, “Шаън кодекси”, “Этик нормалар декларацияси”, “Касбий принтсиплар хартияси”, “ Деонтологик кодекс” ва бошқалар.
ЭТИКА КОДЕКСЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ САБАБЛАРИ
Касбий фаолиятнинг барча нозик томонларини қонунчилик қамраб ололмайди
Ҳуқуқий тартибга солишлар чегараланган
Баъзи касбларнинг субъективлиги ва ижтимоий мазмуни
Жаҳон миқёсида аудиторлик этикасининг вужудга келиши ва ривожланишига AICPA (Америка қасамёд қилган бухгалтерлар институти), GAAS (Дунёда амал қилаётган аудиторлар стандарти) ва SEC (Қимматли қоғоз ва биржа операцияларининг нарх қўмитаси) лари катта таъсир кўрсатиб келади.
AICPAнинг «Касбий этика асослари» аудиторларнинг иш фаолиятларига катта таъсир кўрсатади.
2. АУДИТНИНГ АХЛОҚ КОДЕКСИ ВА УНИНГ МАҚСАДИ
Ўзбекистон аудиторларнинг касбга оид аҳлоқ кодекси 18 та моддадан иборат
1-модда. Виждонлилик ва обективлик
2-модда. Аҳлоқий низоларни ҳал этиш
3-модда. Профессионал компетентлилик
4-модда. Махфийлик
5-модда. Солиқ амалиёти
6-модда. Халқаро фаолият
7-модда. Омма учун ахборотни тақдим этиш
8-модда. Мустақиллик
9-модда. Касбий лаёқатлилик ва аудитор бўлмаган шахслардан фойдаланишга боғлиқ мажбуриятлар
Do'stlaringiz bilan baham: |